Пешовардаги Таблиғ жамоасига қарашли марказда бомба портлади

677
0

загруженное (13)

Матбуот баёноти

Пешовардаги Таблиғ жамоасига қарашли марказда бомба портлади

Раҳил-Навоз режими Американинг юртдаги вужудига барҳам бериши лозим

Ҳизб ут-Таҳрир кеча Таблиғ жамоасига қарашли марказни нишонга олган ваҳшиёна ҳужумни қаттиқ қоралайди ҳамда унинг жавобгарлигини Раҳил-Навоз режими зиммасига юклайди. Чунки айнан шу режим Американинг Раймонд Дэвис гуруҳига тобе америкаликларни минглаб визалар билан таъминлади, улар эса ажнабий кучлар ёрдамида юртнинг турли томонларидаги ҳарбий ва фуқаролик иншоотларини нишонга олаётган ҳужумларни уюштиришмоқда.

Бир ҳафта ичида Карачи ва Пешоварда полиция зобитлари ва сиёсатчиларга ҳамда Таблиғ жамоаси марказига ҳужумлар содир этилди. Бирор содиқ мусулмон мана шундай ҳужумлар содир этиш ҳақида ҳатто ўйлаши ҳам мумкинми?!

Ҳеч ким бу амалиётни ўз зиммасига олмаганига қарамай, режим жарчилари бу ҳодисани Қабилалар минтақасидаги мусулмонларга боғлашиб, бу жиноятни ўшаларга ёпиштиришди. Бундан Америка босқинчилигига қарши жанг қилаётган мухлис мужоҳидларга босим ўтказиб, уларни Американинг Афғонистондан чекланган тарзда чиқиб кетиш режасига мажбуран рози қилиш мақсад қилинган. Бунинг натижасида юрт кучлари салибчилик урушининг ўтинига айланиб қоладилар, Америка ҳукмронлиги яна мустаҳкамланади. Етказиб қўйиш исталаётган баёнот шуки, мужоҳидлар бу режани қабул қилмасалар, шундай ҳужум ва амалиётлар яна содир этилиши мумкин.

Етакчи ўз аҳлини алдамайди. Ҳизб ут-Таҳрир қуролли кучлар сафидаги мухлис зобитларга Покистон ва Афғонистонда бу қонли жиноятларни Америка содир этаётганини яна таъкидлайди. Модомики Америка минтақадан қувиб чиқарилмас экан, Америка малайлари ва тарафдорлари бўлган ҳокимлар Раймонд Дэвис тармоғини қўллаб-қувватлашда давом этаверишади, Покистон кучларидан Қабилалар минтақасида ички уруш оловини ёқишда фойдаланиш билан минглаб инсонлар қони оқизилаверади.

Эй мухлис зобитлар!

Ҳизб ут-Таҳрир сиздан бундай аламли воқе олдида қўл қовуштириб ўтирмасликни, кучингизни анави хоин ҳокимларни ағдаришга сарифлашни, Халифалик давлатини барпо этиш учун Ҳизб ут-Таҳрирга нусрат-ёрдам беришни талаб қилади. Халифалик Америка базаларини дарҳол супуриб ташлайди, унинг элчихоналари, консулликлари ва жосуслик марказларини ёпиб ташлайди, НАТО ёрдамчи кучлари йўлагини тўсиб қўяди, барча америкалик дипломатлар, ҳарбийлар ва шахсларни қувиб солади ҳамда минтақада қон тўкилишига чек қўяди.

Бас, эй зобитлар, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг ризосига ноил бўлиш учун ушбу Умматни ҳимоя қилиш, динига нусрат бериш ва Ислом бошқарувини ўрнатиш бурчингизни адо этишга шошилинг.

«Бас, мусобақа қилувчилар мана шундай (мангу неъматга етиш йўлида) мусобақа қилсинлар»

[Мутоффифун 26]

Шаҳзод Шайх

Ҳизбут Таҳрирнинг Покистондаги

расмий нотиғи ўринбосари

Twitter: http://twitter.com/htmediapak

Facebook: http://www.facebook.com/pages/Naveed-

Butt-Media-Office-HT/116266191744214

e-mail: htmediapak@gmail.com

Webpage: www.hizb-pakistan.com

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here