Роҳингия муслималари ва гўдаклари қирғинининг давом этиши уларни ҳимоя қиладиган Халифалик давлатига ғоят муҳтожлигимизни таъкидламоқда

521
0

загруженное (13)

Матбуот баёноти

Роҳингия муслималари ва гўдаклари қирғинининг давом этиши уларни ҳимоя қиладиган Халифалик давлатига ғоят муҳтожлигимизни таъкидламоқда

2014 йил 16 январда «ал-Жазира», «Ассошиэйтед Пресс» ва бошқа ахборот воситалари гувоҳлар ва «Аракон лойиҳаси» инсон ҳуқуқлари ташкилотидан нақл қилган ҳолда тарқатган хабарга кўра, 14 январ куни Ғарбий Рахиндаги Ду Чар Яр Тан қишлоғида 12 муслима аёл ва гўдак қириб ташланган. Ҳужжатда айтилишича, Роҳингия мусулмонлари тобора кўп қирғин қилинаётганидан хавотирлар кўпаяётган бир вақтда, ўлдирилган аёллар ва болалар бутпараст жиноячи тўдалар қўлида аввал аъзолари кесиб ташланган, сўнг ўлдирилган. Бу қирғин Рохин бутпарастлари ва Мьянма хавфсизлик кучлари томонидан таърифлашга тил ожизлик қиладиган даражада Роҳингия муслима аёллари ва болалари бошларига солинган ваҳшийликлар олдида денгиздан бир томчи, холос. У ердаги мусулмонларга қарши этник тозалаш сифатида содир этилаётган бундай жиноятлар сирасига машъум Ян Теи қатли оми ҳам киради. Унда 70 нафар Роҳингия мусулмонлари қириб ташланди, улардан 28 нафари гўдаклар эди. Бундай ваҳшийликдан қўшни давлатларга қочиб ўтган аёллар ва болалар репрессия ва террорнинг навбатдаги босқичига дуч келмоқдалар. Улар ё ўша қўшни давлатларга киришдан ман қилинмоқда ёки жонларини сақлаб қолишларига ёрдам берадиган асосий ҳақ-ҳуқуқлардан маҳрум этилмоқда. Улар олдига иккита бир-биридан аччиқ танлов қўйилган: Ё қочқинлар билан тўлиб-тошган, хатарли чодирларда яшашлари ёки юртда жисмоний, жинсий тажовузлар, жинсий савдо қилиниш қурбони бўлишлари. Декабр ойида барча ахборот воситаларида Роҳингиядаги жаҳаннам машаққатларидан қочиб, қайиқда сузиб кетаётган қочқинлар Тайланддаги яширин қароқчилар қўлига тушганлари ҳақида хабар қилинган эди. Улар қароқчилар томонидан калтакланиб, зўрланиб, иммиграция полициясининг қўллаб-қувватлови билан одам савдоси билан шуғулланувчи гуруҳларга топшириб юборилганлар.

Ғарб ҳукуматлари эса у ердаги нефт, газ каби ўз даромадларидан воз кечгилари келмай, содир бўлаётган қатли омлардан кўзларини юмиб келишяпти. Шу нарса аниқ равшанки, бу қатли ом ва этник тозалашлар демократик давлатларнинг шу жиноятларни содир этаётган давлат билан алоқаларини узишлари учун етарли сабаб эмас. Чунки Роҳингия мусулмонлари чекаётган азоб-уқубатлардан яна бир бор шу нарса фош бўлдики, капиталистик демократик давлатлар ҳукмрон бўлган бир пайтда, бу давлатлар нафақат этник озчилик ҳуқуқларини поймол қилишади, балки иқтисодий даромад йўлида инсон ҳуқуқлари ва ахлоқий нормалардан бутунлай воз кечиб юборишади.

Бу юртга қўшни бўлган Бангладеш, Индонезия ва Малайзия каби исломий юртлардаги ҳукмрон режимлар ўз миллий манфаатларини ҳимоя қилиш даъвоси билан Роҳингия муслималари ва болаларидан бутунлай воз кечишди. Ҳолбуки, миллий манфаатлар деган нарса Исломда бўлмаган тушунчадир. Бунинг натижаси ўлароқ, юртдаги мусулмонларнинг худди Сурияда бўлгани каби, золим режим қирғинларидан қўрқиб, қўшни давлатларга қочиб ўтиш ҳоллари содир бўлмоқда. Шубҳасиз бу ҳокимлар ҳам, уларнинг бадбўй миллий тушунчалари ҳам, капиталистик низомлари ҳам, ҳаммаси Умматни бўйнига солинган кишинлардан ўзга нарса эмас. Шунинг учун уларни албатта ағдариш ва Халифалик давлатини барпо этиш лозим. Зеро, Халифалик давлатида Ислом низоми татбиқ этилади, мусулмонларнинг – қандай жинсда бўлишларидан қатъий назар – жонлари, моллари ва номусларини ҳимоя қилиш халифанинг энг бирламчи вазифаларидан бири бўлади. Халифа Валид ибн Абдулмалик шу назарияга асосланиб Халифалик бошқаруви остида Ҳиндистон жанубидаги Соҳилия шаҳридаги мушрик Ража Доҳирдан азият чекаётган мусулмонларни халос қилиш сари Муҳаммад ибн Қосим қўмондонлиги остида қўшин сафарбар қилган ва бутун Синдни фатҳ қилиб, тоғут ҳинд мушриклари бошқарувидан қутқарган. Биз ҳам бугун Роҳингия мусулмонларини қутқариш учун шундай Халифаликка жуда муҳтожмиз, қачон ушбу давлатни барпо этсак, у Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг қуйидаги амрига жавобан, ҳеч кечиктирмасдан мусулмонлар қўшинини сафарбар қилади:

«Сизларга нима бўлди, Аллоҳ йўлида ва эй Роббимиз, бизни эгалари золим бўлган бу шаҳардан озод қил ва бизга Ўз ҳузурингдан бир дўст бергин, бизга Ўз ҳузурингдан бир ёрдамчи чиқаргин, деяётган эркаклар, аёллар ва болалардан иборат бўлган бечоралар йўлида жанг қилмаяпсиз?!»                                                                                                          [Нисо 75]

Ҳизб ут-Таҳрирнинг
марказий матбуот бўлими аёллар қисми

уяли телефон: 00961 71 72 40 43

Факс: 00961 130 75 94

электрон почта: media@hizb-ut-tahrir.info

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here