Имомали Раҳмон Путин билан учрашиш ниятида

459
0

images

 Тожикистон президенти Имомали Раҳмон яқин вақтлар ичида РФ президенти Владимир Путин билан учрашишга ва Россия ҳарбий базасини Тожикистонда бўлиш муддатини 2042-йилгача узайтириш бўйича тасдиқланган келишув ёрлиғини шахсан топширишга умид билдирмоқда. Бу ҳақида Россия бош вазирининг биринчи муовини Игор Шувалов Имомали Раҳмон билан жума куни бўлиб ўтган учрашувидан сўнг хабар қилди.

“Президент яқин вақтлар ичида тасдиқланган келишув ёрлиғини топшириш учун Россия президенти билан учрашишга умид қилаётганини, маълум қилди”, – деди бош вазир муовини.

Шувалов давлат раҳбарини жума куни пойтахт Душанбеда бўлиб ўтган савдо ва иқтисодий масалалар бўйича Тожикистон-Россия ҳукуматлараро комиссияси йиғилишининг натижалари тўғрисида хабардор қилди.

Тожикистон президенти матбуот хизматининг маълум қилишича, икки давлат ўртасидаги келишувларни бир қисми тасдиқдан ўтди, бошқа қисми эса тасдиқланиш босқичида турибди. Жумладан, Тожикистон фуқароларига Россияда ишлаш учун уч йилгача рухсат олиш имконини берувчи келишув тасдиқланиш босқичида турибди.

“Тожикистон ва Россия ўртасидаги стратегик ҳамкорлик ва дўстона алоқаларни ифода этган алоқаларни кенгайтиришга келишиб олинди”,- деб қўшимча қилди президентнинг матбуот хизмати.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here