Карзай АҚШдан толибонлар билан музокара бошлашни талаб қилмоқда

338
0

images (2)

Афғонистон президенти Хомид Карзай агар Америка ҳарбийлари Толибон ҳаракати вакилларини музокаралар столига ўтказмаса, АҚШ билан эришилган хавфсизлик келишувини бузиш билан таҳдид қилмоқда.

Карзайнинг сўзларига кўра, Афғонистондаги тинчлик АҚШ ва Покистонга боғлиқ ва шунинг учун айнан Вашингтон ва Исломобод толибонлар билан музокаралар ўтказишлари керак.

АҚШ ва Афғонистон хавфсизлик келишувига ўтган йили эришишган эди, бироқ Карзай бу ҳужжатни имзолашдан бош тортиб келмоқда.

Агар ҳужжат имзоланмаса шу йилда Америка ва НАТОнинг асосий кучлари Афғонистондан олиб чиқиб кетилганидан сўнг, Пентагон мамлакатда қўшин қолдириш ниятида эмас.

Туркистон: “ Эчкига жон қайғуси, қассобга ёғ қайғувси”, – дейилганидек, Карзай қийин ахволда қолди. АҚШ хохлаганида хам Толибон расман музокарага бормайди. Бунга кўзи етиб турган АҚШ, Афғонистонни бир неча бўлакларга бўлиб юбориб, хар бирини ўз чегарасини химоя қилиш билан аввора қилиб қўймоқчи. Унинг реъжасига кўра, Ўзбекистон томондан генерал Дўстумга, Покистон томондан Толибонга, Қобул ва унинг атроф худудидан Карзайга минтақалар бўлиб берилади. АҚШ Толибон билан музокара столига ўтирганида хам, Афғонистонни унга тўлалигича бермоқчи эмас эди. У Афғонистонда осоишталик хукм суриб қолишидан хавсирайди. АҚШ Толибонни демократик сайловга олиб келиб, юқорида келган бошқа гуруҳлар билан фитна ўчоғида бирга куйдириб юборган бўлар эди. Шунинг билан АҚШ ўзини дунё хамжамияти олдида, Толибларни демократик тариқат бўйлаб юргиза олгани билан ғолиб бўлган қилиб кўрсатиб олган бўларди.   

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here