Сурия миллий коалицияси ўзини америкага малайлик қилишга бағишламоқда

428
0

загруженное (13)

Сурия миллий коалицияси «Женева2»га боришга рози бўлиши билан ўзининг Сурия аҳлидан бегоналигини эълон қилиб, ўзини америкага малайлик қилишга бағишламоқда

Миллий коалиция Жарба раислигида 2014 йил 17-18 январда Истанбулда бўлиб ўтган умумий йиғилишида хорижий босимлар, хусусан Америка-Россия босимлари остида, кутилганидек «Женева-2» конференциясида қатнашишга рози бўлди. У Сурия мусулмонларига қарши барча кечаю кундуз, очиқ-ошкор тил бириктираётганига қарамай шу қарорга келди. Бу билан ўзини шу тил бириктирувчилар рўйхатига қўшди ва ўзи билан боғлиқ ролни, яъни Суриядаги бошқарувни Америка қўлида қолдириш ролини адо этишга рози бўлди. Бунинг эвазига бошқарув Асаддан Жарбага ўтади ва у Америка топшириқларини бажарадиган бўлади. Бу топшириқларнинг асосийси исломий лойиҳага қарши кураш бўлади. Асаддан тортиб Эрон, Россия, Ғарб давлатлари, исломий юртлар ҳокимлари, ҳатто Жарба ва унинг коммунист устози Мишел Кило ҳам, ҳаммаси барча диққатларини шу лойиҳага қаратишган. Мишел Кило қуролланган экстремистик ташкилотлар ва уларнинг хавфи ҳақида: «Улардан кўз юмиш ҳалокатга олиб борувчи хатодир», деди. Шу асосий мавзу ҳақида яқинда Керри ҳам: «Конференция кун тартибида кўриладиган бирламчи масала терроризмга қарши кураш бўлади», деди. Айтиш мумкинки, бу конференцияда асосан икки муҳим масала кўрилади: Сурияда бошқарувни Америка қўлида сақлаб қолиш, Халифалик низомини барпо этишда гавдаланган исломий лойиҳага зарба бериш. Бу ҳақда дунёнинг энг асосий ёлғончилари: Сурия ташқи ишлар вазири жиноятчи Валид Муаллим, Россия ташқи ишлар вазири безбет Лавров ҳам бир неча баёнот берди. Коалициянинг «Женева-2»да қатнашишга розилик бериши билан бир вақтда Обама маъмуриятининг конгрессдан йиллик бюджет лойиҳасини кўриб чиқиш доирасида Сурияга киритилиши режалаштирилаётган халқаро тинчликпарвар кучлар учун 50 миллион долларга яқин маблағ ажратилишини кўриб чиқишни талаб қилгани ҳақида хабарлар тарқади. Бу эса Америка коалициянинг розилигига унинг эълон қилинишидан олдин эришиб бўлганига, розилик америкача ечим харитаси бўйича кетаётганига, бу ечим бўйича у ерга халқаро тинчликпарвар кучлар юборилишига далолат қилади. Буни олдин Ахзар Иброҳимий ҳам айтган эди. Бу кучлар худди Афғонистондаги «ИСАФ» халқаро кучлари каби ўз вазифаларини бажаради. Бу вазифаларнинг бири янги Сурия «карзайи» ҳокимиятини ҳимоя қилиш ва терроризмга қарши кураш баҳонаси остида исломий лойиҳага зарба беришдан иборат.

Америка дунё бўйлаб исломий уйғонишни таъқиб қилиб, унинг суратини хунук кўрсатишга ва унга зарба беришга ҳаракат қиляпти. Шунинг учун биз дунёнинг ҳамма ерида мусулмонлар машаққат чекаётганини кўриб турибмиз. Америка бу ишда иштирок этиш учун бутун дунёни, жумладан, исломий юртлар ҳокимларини ҳам тортмоқда. Ҳозир навбат Сурияга келди. Лекин масала Суриядан кўра каттароқ, яъни Суриядаги исломий лойиҳани таъқиб остига олиш, уни амалга ошишига йўл қўймай, туғилмай турибоқ бўғизлаб ташлаш масаласидир. Шунинг учун Америка Афғонистоннинг аччиқ тажрибасини такрорлаб ўзи ҳокимиятни унга топширадиган янги альтернатив ҳокимни олиб келиш орқали терроризмга қарши кураш баҳонаси остида мусулмонлар қонини сўришни истаяпти.

Биз миллий коалиция аъзолари орасидаги заррача бўлса ҳам яхшилик қолган кишиларга юзланиб, уларни коалициянинг мусулмонларга қарши фитнасини фош этишга, қўлларидан келганча уни ичкаридан парчалашга ҳаракат қилишга чақирамиз, шояд, Аллоҳ уларни шу ишлари сабабли америкапараст коалицияга аъзо бўлиш гуноҳларини мағфират қилса.

Шунингдек, жангчи кучлар, армиядан ажралиб чиққан гуруҳлар ва зобитларга ҳам юзланиб, уларга миллий армияга қўшилишдан сақланинг, деймиз. Зеро, Америка ўз лойиҳасига қарши чиққан ёки Халифалик давлатини барпо этишга ҳаракат қилаётган кишиларга зарба бериш учун сизлардан халқаро кучлар билан бир қаторда фойдаланиш учун миллий армияни ташкил қилишни мақсад қилган. Сиз эса сиздан шаръан талаб қилингани каби ҳамда худди Аллоҳ ва Росулининг аввалги ансорлари қилганларидек Халифалик давлатини тиклашга нусрат-ёрдам бериш лойиҳаси учун кучингизни бирлаштиришга ҳаракат қилинг.

Биз яна Сурияда фаолият олиб бораётган барча мусулмонларга, хусусан, улар орасидаги нуфузли кишиларга юзланиб, шуни айтмоқчимизки, сизга қарши бутун дунё тил бириктириб шиддатли макр қилмоқда. Исломнинг биринчи рақамли душмани Америка ва унинг ортидаги халқаро ҳамжамият коалициядаги бир сиқим кимсалар сиёсатда сизнинг вакилингиз бўлишларини исташмоқда, бироқ улар ҳеч қачон сизнинг вакилингиз бўлишолмайди. Чунки сиз Ислом бошқарувини истаётган мўминларсиз, улар эса исломий лойиҳага зарба бериш учун қўлларини Америка қўлига берган илмонийлардир. Ҳатто улар орасидаги исломчилар ҳам Ғарб истаган «исломчилар»дир. Сиз қонингизни бераётган бўлсангиз, улар шу қонингиз билан савдо қилишяпти. Сиз турли жирканч воситалар орқали қамал билан исканжага олиш, оч-наҳор совуқда қолдириш, таҳдид қилиш, хорлаш, ўлдириш каби машаққатларни бошдан кечираётган бўлсангиз, бу сиёсатчилар меҳмонхоналарда еб-ичиб, вақтичоғлик қилиб ётишибди. Телеэкранларда эса ўзларини сизнинг аҳволингиздан йиғлаётган қилиб кўрсатишяпти, аслида эса исломий лойиҳага зарба беришда Америка билан баслашяпти. Бу кимсалар Ислом ва мусулмонлар фронтига қарши Америка фронтида юришибди. Энди, Америка ва иттифоқчилари сизга қарши уюштираётган макрга қарши нима қилишингиз талаб қилинади? Асосий масала шу. Сиз халқ қўллаб-қувватловига эгасиз  ва содир бўлаётган барча ишларда ҳал қилувчи сўз сизники. Сиз бугунги кунгача ёвуз Америкадан тортиб, унинг малайи қонхўр Асад, мутаассиб Эрон, душман Россия, фитначи халқаро ҳамжамият, мусулмонларнинг хоин ҳокимлари, хусусан, тош отса етадиган Туркия, миллиардлаб долларларга сотиб олинган қурол-аслаҳалар ва захираларга эга Кўрфаз давлатлари ҳокимларигача, барчасининг сизга қарши тил фитналарини бир ўзингиз барбод қилиб келдингиз… Сиз ҳозир ҳар қандай ифлос ҳаракатни, сизга қарши давом этаётган фитналарни барбод қилишга қодирсиз. Ўзингизнинг «Женева-2» конференциясидан юз ўгирганингизни, Америка лойиҳасига қарши, Ислом лойиҳаси томонида эканингизни, миллий коалиция ва унинг Америка буйруқларига итоатгўйлигини қоралашингизни, ўзаро қирпичоқ бўлишга қаршилигингизни, қуролларни ношаръий йўл билан ишга солиш ҳаром эканини… ҳаммасини очиқ айтишга қодирсиз. Шуни унутмангки, Аллоҳ Субҳанаҳу исломий лойиҳа асосида ўзгариш ясашда сизга ўз ҳиссангизни ажратди. Зеро У халқнинг Ислом ва Ислом билан бошқариш асосида келиб чиққан қўллаб-қувватлови бўлишини бир шаръий ҳукм қилди, Росулуллоҳ A уни Мадина аҳлида пайдо қилишга ҳаракат қилдилар, улар ҳақида саййидимиз Мусъаб ибн Умайр у кишига «Мадинада Ислом кирмаган ва у тилга олинмайдиган бирорта уй қолмади», деган эдилар. Бугун Сурияда ҳам Халифалик тилга олинмаган, исломий бошқарувни истамаган бирорта уй қолмади…

Эй Шомдаги мўмин мусулмонлар!

Халифалик давлатини тиклаш учун Росулуллоҳ A тариқатлари бўйича юраётган Ҳизб ут-Таҳрир Суриядаги мусулмонларни кутилаётган туб исломий ўзгариш амалиётидаги ўз ролларини адо этишга, қувват аҳлига ўз қуролларини Суриядаги кофир давлатни ағдариш ва Халифалик давлатини тиклаш томон қаратишга чақиради. Ҳизб Аллоҳнинг амрини барпо этиш учун қўлини сизга чўзади. Аллоҳ Таоло деди:

«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Росули сизни абадий ҳаёт берадиган нарсага даъват қиларганда уни қабул қилинг ва билингки, шубҳасиз, Аллоҳ ҳар бир киши билан унинг қалби ўртасини эгаллаб туради ва албатта, Унинг ҳузурига тўпланасиз. Сизлардан фақат золим кимсаларнинг ўзигагина етмай (балки барчага етадиган) балодан сақланинг ва билингизки, албатта Аллоҳнинг азоби қаттиқдир. Эсланг, (Аллоҳ) бу ерда  озчилик ва ночор бўлган ҳолингизда, одамлар талаб кетишларидан қўрқиб турган пайтингизда сизга уй-жой бериб  Ўз ёрдами билан қўллаб-қувватлади ва шукр қилишингиз учун покиза ризқлар билан баҳраманд қилди. Эй мўминлар, Аллоҳ ва Росулига хиёнат қилманг ва сизга ишониб берилган нарсаларга била туриб хиёнат қилманг! Билингки, албатта мол-дунёларингиз ва бола-чақангиз фақат бир фитна-алдовдир, холос, ёлғиз Аллоҳнинг ҳузуридагина улуғ ажр-савоб бор» [Анфол 24-28]

 

Аллоҳим, биз Сендан нусратингни, қўлловингни, кофирларга қарши макрингни, халифа ғолиб қилишингни, бизга ҳолимизни яхшироқ ҳолатга ўзгартирадиган рошид Халифалик давлатини ҳадя қилишингни сўраймиз. Аллоҳим омин.

Ҳизб ут-Таҳрир                                                                            18 робиул-аввал 1435ҳ

Сурия вилояти                                                                                        19 январ 2014м

1 COMMENT

  1. assalomu alaykum aziz musulmonlar mana ko’rayabsiz yillar davomida bu kofir kimsalar biz musulmonlarni aldab kelmoqda bir to’polon qilib chiqamiz presidentni almashtiramiz o’rniga boshqasini saylaymiz yoki saylashadi biz esa qurbon bo’lib qolaveramiz ular esa endi zo’r bo’ladi shu yangi kelgan president keldi davlatimiz iqtisodi o’sdi deb bizni aldab boyliklarimizni yeb davlatimizni byujjetini so’rib yurishaveradi biz endi uyg’onishimiz kerak biz uyg’onishimiz uchun yana qancha pant yeyishimiz kerak uyg’oninglar ey musulmonlar

  2. «Эй мўминлар, Аллоҳ ва Росули сизни абадий ҳаёт берадиган нарсага даъват қиларганда уни қабул қилинг ва билингки, шубҳасиз, Аллоҳ ҳар бир киши билан унинг қалби ўртасини эгаллаб туради ва албатта, Унинг ҳузурига тўпланасиз. Сизлардан фақат золим кимсаларнинг ўзигагина етмай (балки барчага етадиган) балодан сақланинг ва билингизки, албатта Аллоҳнинг азоби қаттиқдир. Эсланг, (Аллоҳ) бу ерда  озчилик ва ночор бўлган ҳолингизда, одамлар талаб кетишларидан қўрқиб турган пайтингизда сизга уй-жой бериб  Ўз ёрдами билан қўллаб-қувватлади ва шукр қилишингиз учун покиза ризқлар билан баҳраманд қилди. Эй мўминлар, Аллоҳ ва Росулига хиёнат қилманг ва сизга ишониб берилган нарсаларга била туриб хиёнат қилманг! Билингки, албатта мол-дунёларингиз ва бола-чақангиз фақат бир фитна-алдовдир, холос, ёлғиз Аллоҳнинг ҳузуридагина улуғ ажр-савоб бор» [Анфол 24-28]

     ((((allohu akbar bu jirkanch razil jeneva 2 ni alloh maqsadini amalga oshirmasin amin))))

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here