Кейинги кунлар янада оғирроқ бўлиши мумкин

522
0

загруженное (7)

Сурия режими ва миллий коалиция вакиллари Сурия масаласида бир орага келиб музокара олиб бормоқда, аммо бир биридан аразлаган икки гурруҳ икки хонада ўтиришипти. БМТ ва Араб лигасининг Сурия масаласи бўйича махсус вакили Лаҳдар Браҳимий уларнинг орасида борди-келди қилиб гап ташиб турипти.

Сурия миллий коалициясининг шартига янги тузулажак ўтиш даври ҳукуматида Асад ва унинг атрофидагиларга ўрин берилмаслик лозим. Аммо Асад тарафдорлари ўзларини келажагини ўйлаб буни кескин рад этмоқда.

Лаҳдар Браҳимий кеча матбуот анжуманида Женева-2 конференцияси ҳақида гапирар экан, Сурия миллий коалицияси билан Сурия режими ўртасида кечаётган музокаларда деярли олдинга силжиш бўлмаганлигини маълум қилди.

Конференциянинг оғир босқичи бошланганлигини таъкидлаган Лаҳдар Браҳимийга кўра, кейинги кунлар янада оғирроқ бўлиши кутилмоқда.

Браҳимий икки тараф ўртасидаги музокараларда кўп нарса қўлга кирилмаганлигини очиқлар экан, учрашув ҳали давом этишини билдирди. У сўзи давомида Сурияда Асад режимига қарши жанг олиб бораётган ва Шариатни тиклаш учун фаолият қилаётган жиҳодий гуруҳларга ҳам ишора қилиб ўтди.

“Шубҳасизки, Сурияда террорчилар мавжуд. Бошқа давлатлар уларнинг Сурия ташқарисига ҳам ёйилиб кетишидан хавотирда”, деди у Исломнинг ёйилиш хавфидан огоҳлантириб.

Браҳимийга кўра Суриядаги вазият ўта оғир. Бу ҳақида оммавий ахборот воситаларига ҳар нарсани билдириш ярамайди. “Мен ҳар икки тарафдан оммавий ахборот воситаларига кўп гапирмасликни ҳамда мени номимдан гапирмасликни ҳам талаб қилдим”, деди у “ҳар икки тараф”, деганда Сурия режими ва миллий коалицияни назарда тутиб.

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here