Ҳизб ут-Таҳрир – Покистон вилояти юртнинг турли томонларида «Америка ҳукмронлигига чек қўйинг, унинг базалари ва элчихоналарини ёпиб ташланг» номли намойишлар ўтказди

536
0

01

Матбуот баёноти

«Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (имон-эътиқодли) зотларни халифа қилганидек уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини) хавфу-хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар итоатсиз кимсалардир»

Американинг минтақа устидаги ҳукмронлигига чек қўйишга даъват қилиш учун Ҳизб ут-Таҳрир – Покистон вилояти юртнинг турли томонларида намойишлар ўтказди. Намойишларда юзлаб одамлар қатнашдилар ҳамда «Юртимиздаги қатор портлашлар, хавфсизлик ва барқарорликнинг бузилиши… каби ишлар ортида Америка ва хоин ҳокимлар туришибди, бирдан-бир ечим Халифалик давлати», «Америка ҳукмронлигига чек қўйинг, унинг базалари ва элчихоналарини ёпиб ташланг» каби шиорлар ёзилган плакатлар кўтариб чиқилди.

Намойишчилар юртда тобора мустаҳкамлашиб бораётган Америка ҳукмронлигига бўлган нафратларини изҳор қилдилар ҳамда қуролли кучлардаги мухлис зобитлардан Америкага қарашли барча элчихоналар, консулликлар, базалар ва жосуслик идораларини ёпиб ташлаш, америкалик масъуллар, дипломатлар, ҳарбийларни қувиб чиқариш билан Американинг бундай фитна урушига чек қўйишни талаб қилдилар.

Шунингдек, намойишчилар зобитлардан Аллоҳ Субҳанаҳуни ва Росули Aни рози қиладиган ўз шаръий бурчларига вафо қилишни талаб қилдилар. Зеро, уларнинг шаръий бурчлари юрт ва унинг аҳлини ҳимоя қилиш, юртдаги сиёсий ва ҳарбий етакчиликдаги хоинларни ағдариш, Халифалик давлатини тиклаш йўлида Ҳизб ут-Таҳрирга нусрат-ёрдам беришдан иборат.

Намойишга чиққанлар Америка ҳукмронлигига чек қўйиш ва Халифалик давлатини тиклаш йўлида ўзларининг фикрий ва сиёсий курашларини давом эттиришга қаттиқ бел боғлаганларини билдирдилар ҳамда бу йўлда ҳар қандай машаққатни кўтаришга тайёр эканликларини таъкидладилар.

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Покистондаги матбуот бўлими

 

Twitter: http://twitter.com/htmediapak

Facebook: http://www.facebook.com/pages/Naveed-

Butt-Media-Office-HT/116266191744214

e-mail: htmediapak@gmail.com

Webpage: www.hizb-pakistan.com

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here