Шунча қоралашларга қарамай, Халифалик давлати Росулуллоҳ A тариқати асосида келмоқда, улар фараз қилган тариқат асосида эмас

508
0

01

Матбуот баёноти

«Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (имон-эътиқодли) зотларни халифа қилганидек уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини) хавфу-хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар итоатсиз кимсалардир»

Яманда чиқадиган кундалик «Шоре» газетасининг 2013 йил 12 декабр пайшанба кунги 682-сонида биринчи бетда чоп этилган ва ушбу узун катта ҳарфлар билан ёзилган ушбу хабардан ҳайратдан ёқа ушладик: «Урзийдаги худкушлар эътирофлари: терговда иштирок этган юқори лавозимли бир ҳарбий манбага кўра, улардан бири Халифалик давлати аскарларидан бўлгани ва пойтахт яқинидаги бир қишлоқда ижарага олинган уйда Hilux автомобилига бомба ўрнатганини тан олди».

Хабарда яна айрим шахсларнинг Урзийдаги ҳужумга аралашиб қолганликлари ҳақида ишора қилинган. Наҳотки, шу қўмондонлардан бирортаси Халифалик давлатини тиклашга ҳаракат қилса?! Аммо хабарда келган Урзийга қилинган ҳужум етакчисининг дори истеъмол қилганига келсак, хабарда фақат жазоирлик зобит Ҳабиб Сувайдиҳ номи зир қилинган. Лекин хабар унинг Урзийдаги комплекс ичкарисида одамларни қатл қилишида «Халифалик давлати аскарларидан бири бўлгани»га ва у қандай қилиб совуққонларча қатл қилиш учун ақлни оздирувчи дориларни қабул қилганига бирор – суянса бўладиган – шаръий далил келтиргани йўқ.

Албатта, Росулуллоҳ A Ислом билан ҳукм юритадиган давлатни тиклашга ҳаракат қилар эканлар, на қилич ишлатдилар, на бирор найза отдилар. Бунга энг яққол далил: Ансорлар Маккада иккинчи Ақаба байъатини бераётган вақтларида Росулуллоҳ Aдан: «Сизни ҳақ билан жўнатган Зотга қасамки, агар истасангиз эртага Мино аҳлини қиличларимиз билан эгиб берамиз», деб Қурайш мушрикларига қарши уруш қилишга рухсат сўрадилар. Шунда Росулуллоҳ A:

«لَمْ نُؤْمَرْ بِذَلِكَ، وَلَكِنِ ارْجِعُوا إِلَى رِحَالِكُمْ»

«Бунга буюрилмадик, лекин сизлар карвонингизга қайтинг», дедилар (Ибн Исҳоқ ривояти). Давлатни тиклаш йўли уруш бўлмаган ва Росулуллоҳ A ўз давлатини қатл ё суиқасдлар билан барпо этмаганлар, ҳолбуки, бунга у киши ва саҳобалари бунга қодир эдилар.

Ғарб давлатлари – Америка ва Европа бугун мусулмонлар орасида Халифалик давлатини тиклаш учун кечаю кундуз тиним билмай ҳаракат қилаётган кишилар борлигини, исломий Уммат орасида бу борада афкори омма вужудга келганини билишгач, эслари оғиб қолди. Шунинг учун, бу давлатларнинг мусулмонлар орасида Халифалик давлатини ёмон отли қилиб кўрсатишдан бошқа бирор чоралари қолмади.

Ғарб давлатларининг бу ёмон отли қилиш ишига айрим мусулмонлар ҳам эргашди. Буни биз бугун мазкур газетанинг биринчи бетида чоп этилган хабарда Урзийдаги ҳужумни Халифалик давлатига боғлашаётганида кўриб турибмиз.

Халифалик давлати мусулмонларнинг сиёсий вужудидир. У Исломдаги бошқарув низоми бўлиб, 1924 йил Ғарб давлатлари Британия етакчилигида уни ағдаришиб, юртларини бўлиб ташлаб, уларга ҳукмронлик қилишга муваффақ бўлишгач, энди, бугун уни қайта тиклаш мусулмонлар зиммасидаги фарздир.

Ҳаётнинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, ташқи сиёсат, таълим сиёсати каби барча соҳаларида Ислом билан ҳукм юритиш учун ушбу Халифалик давлатини қайта тиклашнинг бирдан-бир шаръий тариқати Росулуллоҳ A тутган Мадинаи Мунавварада Ислом давлатини тиклаш учун тариқатдир. Бу тариқат уч босқични ўз ичига олади:

1 –  Исломий бошқарув тиклаш учун ҳаракат қиладиган уюшма тузиш ва бу уюшмани Ислом аҳкомлари ва фикрлари билан онгини очиб, уни шулар билан бошқариш;

2 –  Ислом фикрларини намоён қилиш ва бошқа фикрларнинг сохталигини фош этиш учун фикрий кураш олиб бориш, Ғарб давлатларининг мусулмонлар юртларидаги режаларини фош қилиш орқали сиёсий кураш олиб бориш, токи, мисулмонлар уларнинг режаларини ўз кўзлари билан кўрсинлар ва бу режаларни барбод қилиб, қувват ва ёрдам аҳлидан нусрат талаб қилсинлар;

3 –  Бошқарувни қўлга олиш босқичи. Худди Росулулоҳ Aга Ислом билан ҳукм юритиш учун Авс ва Хазраж қабилалари нусрат-ёрдам берганлари каби.

Ҳизб ут-Таҳрир 1953 йил таъсис этилганидан буён Халифалик давлатини тиклаш учун Росулуллоҳ Aнинг тариқатларига эргашиб келади. Зеро, Ҳизб улуғ олим ва сиёсатчи шайх Тақийюддин Набаҳоний – роҳимаҳуллоҳ – қўлида таъсис этилган, кейин унга Абдулқадим Заллум  – роҳимаҳуллоҳ – амирлик қилдилар, у кишидан сўнг ҳозирда Ато ибн Халил Абу Рошта амирлик қилмоқда, Аллоҳ у кишига бу ишида тавфиқ ато этсин. Ҳизб ут-Таҳрир бугунги кунда дунёда қирқдан ортиқ давлатда фаолият олиб бормоқда, Яман ҳам шулар жумласидан. Ушбу фаолиятни Исломий Уммат фарзандларини исломий аҳкомлар ва фикрлар билан онгларини очиш, бу аҳкомлар ва фикрлар воқесини ёритиб бериш орқали олиб бормоқда, Ғарб давлатларининг фикр ва ҳукмларини мусулмонлар онгидан чиқариб ташлаш учун фикрий курашга киришмоқда, исломий юртлардаги Ғарб режаларини фош этмоқда. Токи, исломий Уммат умумий онгдан балқиб чиққан афкори оммага асосан Ҳизбни ҳокимиятга ва Халифалик давлатини тиклашга олиб борсин. Бу эса Росулуллоҳ Aнинг тариқатлари бўлиб, тўқсон йилдан кўпроқ вақт олдин ер юзидан ғоиб бўлган исломий ҳаётни қайта бошлаш учун Халифалик давлатида исломий бошқарувни вужудга келтиради.

Халифалик давлатини тиклаш вақти аллақачон келди. Бу давлатни бадном қилиш учун Ғарб давлатларининг ҳаракати асло фойда бермайди, энди, улар бу давлат билан муомала қилишдан ўзга чоралари қолмаяпти.

«Улар Аллоҳнинг нурини оғизлари билан ўчирмоқчи бўлишади. Аллоҳ эса, гарчи кофирлар исташмаса-да, Ўз нурини тўла ёйгувчидир»                                                            [Тавба 32]

 Ҳизб ут-Таҳрирнинг Яман

вилоятидаги матбуот бўлими

Телефон: 735417068

Электрон почта: aan1924@gmail.com

Ҳизб ут-Таҳрир сайти: www.hizb-ut-tahrir.org

Ҳизб ут-Таҳрирнинг матбуот бўлими сайти: www.hizb-ut-tahrir.info

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here