Бишкекда Ҳизб ут-Таҳрирнинг беш аъзоси қўлга олинди

479
0

Бишкек )

  Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар қилишича,  пойтахт милицияси  ўтказган “Экстремист” амалиёти мобайнида Ҳизб ут-Таҳрир ташкилотининг 5 аъзоси қўлга олинган.

Бишкек шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг 10-бўлими, Свердлов тумани ИИБ ва Бишкек шаҳри бўйича ДМХҚ ходимлари томонидан пайтахтнинг 7-микрорайонида Боткент вилоятида туғилган Бишкек шаҳрида яшовчи, Тиббиёт академиясининг стоматология факултетининг 4- курс талабаси 21 ёшли Ж. Адил бошқаруви остида бўлган “Ford-Mondeo” русмли автомашина тўхтатилган. Автомашина салонидан экстремистик талқиндаги “Иймон йўли”, “Намоз ўқиймиз” брошюралари, “Мухторот” журнали ва варақалар топилган.

Шунингдек автомашинада бўлганлар, Норин вилоятида туғилган, Бишкек шаҳрида яшовчи Октябрьский тумани бўйича Ижтимоий фонд ходими 32 ёшли Т. Бақит текширилганда ёнидан иккита флеш-карта ва иккита варақа топилган ва Бишкек шаҳарида туғилган 29 ёшли М. Уланни сўроқ вақтида Ҳизб ут-Таҳрирга аъзо эканлиги маълум бўлган. Уни яшаш жойи текширилганда ноутбук, брошюра ва варақалар топилган.

Кейинчалик мазкур ташкилотнинг яна икки аъзоси аниқланди. Улар Жалалобод вилоятида туғилган, Бишкек шаҳрида яшовчи 28 ёшли К. Мирлан ва 28 ёшли К. Улуғбеклар бўлиб, уларнинг ҳам яшаш жойларида тинтув ўтказилган.

Туркистон: Қирғизистондаги янгиликларни ёритувчи ОАВларини кузатсангиз деярли ҳар куни, бирорта қиз-жувонни номусига тажовуз қилингани, бировни ўлдириб ёки тунаб кетилгани, янги туғилган чақалоқни ахлатхонага ёки кўчага ташлаб кетилгани ёки маст ҳолда автомобил бошқариш натижасида автоҳалокатлар содир бўлиб, одамлар қурбон бўлгани ҳақидаги хабарлар тарқатилади. Ҳукумат ҳам мамлакатда коррупция, гиёҳвандлик, уюшган жиноятчилик, мактаб рэкети кучайиб кетаётгани, ОИТС (СПИД) касаллигига чалинаётганлар сони ошиб бораётгани ҳақида ташвиш билдиради. Бу муаммоларни ечиш учун қонунни кучайтириш, йўл ҳаракати қоидасини бузганлик учун жарималар миқдорини ошириш зарурлигини таъкидлаб келади.

 Муаммони ечими мана шундами?

  Қирғизистон ҳукумати ҳам бошқа исломий ўлкалар сингари ўзини дунёвий давлат эканлигини, дин давлатдан ажратилганини иддао қилиб, Ислом динини жамият ичида ёйилишига тўсқинлик қилиб келади. Бунинг натижасида эса одамлар Исломдан узоқлашиб, фақат шу дунёда бекаму кўст яшаб қолишликка ҳаракат қилиб, Оҳиратни, ҳисоб-китоб қилинишларини унитиб қўймоқдалар. Мана шу сабабли ҳам ҳукумат бундай иллатларга қарши қанчалик курашмасин, қонунларни қанчалик кучайтирмасин, бу нарсаларни йўқ қилолмайди. Чунки инсонни мақсади фақат шу дунёда яхши яшаб қолиш бўлгани сабабли, яхши яшаш учун ҳар қандай қаттиққўл қонунларни ҳам, ҳукуматни ҳам назарига илмайди ва бу қонунларни бузиш ёки айланиб ўтиш учун йўл қидираверади.

  Қирғизистон аҳолисининг 82,7 фоизи мусулмон бўлиб, Ислом динига эътиқод қилишади. Аммо – ўз хожалари чизиб берган йўл орқалигина юриши мумкин бўлган – ҳукумат олиб бораётган бузуқ сиёсат натижасида уларнинг аксари Ислом ҳақида тўлиқ маълумотга ва тасаввурга эга эмаслар. Мусулмонларга Исломнинг ҳақиқатини тушинтиришга, Ислом асосида яшашга даъват қилаётган ҳаракат ва партияларни эса “экстремист”, “террорист” ва бошқа номлар билан ёмон кўрсатишга, уларни ҳолис ниятда олиб бораётган даъватларини тўхтатишга, Қирғизистонда Исломни сиёсийлашиб бораётганлиги ҳақида ваҳима кўтариб, мусулмонларни Исломдан, Исломни жамиятдан узоқлаштиришга ҳаракат қилмоқда.

   Аслида эса ҳукумат Исломга қарши курашиш ўрнига, Ислом шариатини ҳаётга кириб келишига кенг йўл очиб бериши, ўз фуқароларини Ислом ақидаси асосида яшашларига, Оҳират, Жаннат, Дўзаҳ, ҳисоб-китоб ҳақида тўла тушунча ва тасаввур ҳосил қилишларига имконият пайдо қилиб бериши зарур. Фақат ана шундагина мусулмонлар  ўз эътиқодларидан келиб чиққан ҳолда, дунёвий тузумлар инсоният бошига олиб келган ўғрилик, порахўрлик, бузуқчилик ва яна кўплаб бошқа иллатлардан қутулишлари мумкин бўлади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here