Россия ва Эрон: Суриядаги урушни тўхтатиш зарур

442
0

مهدي سنائي

Москвага сафар қилган Эроннинг Суриядаги элчиси Маҳдий Саноий Россия ташқи ишлар вазирининг ўрин босари Михаил Багданов билан учрашиб, Сурияда оқаётган қонни тўхтатиш зарурлигини таъкидлади.

Россия ва Эрон дипломатлари ўзаро учрашиб ўрта шарқ минтақасидаги муҳим ўзгаришлар ҳақида муҳокама олиб боришди. Учрашув чоғида Россия тараф ҳам Сурияда оқаётган қонни тўхтатиш зарурлигини таъкидлар экан, буни Женева-2 конференцияси бошланмай туриб амалга ошириш кераклигини билдирди. Бироқ иккала тараф ҳам ўрта шарқ минтақасидаги муҳим ўзгаришлар нима эканлигига изоҳ беришмади.

Ҳеч кимга сир эмаски, Россия ва Эрон давлатлари Суриядаги мусулмонларни қирғин қилишда Сурия президенти Башар Асадни турли қурол яроқ ва ҳарбий аскарлар билан таъминлаб келади. Яқинда Эроннинг учувчисиз самалётлари Асад тарафида туриб мусулмонларга қарши курашаётган Ҳизбуллоҳ жамоасининг ихтиёрига топширилганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Россия ҳам Асадга юбораётган ракеталарини қонунга мувофиқ ҳамкорлик, деб даъво қилиб келади. Аммо бугунга келиб Россия ҳам, Эрон ҳам, Суриядаги урушни тўхтатиш зарурлигини таъкидлашмоқда.

Айни пайтда Россия ташқи ишлар вазирининг ўрин босари Михаил Багданов Сурия озод армияси намоёндалари билан Женева конференцияси бўйича музокара олиб боришга тайёр эканлигини билдирди. АҚШ ҳукумати Суриядаги ҳар қандай қаршилик ҳаракати билан мулоқот олиб боришга тайёр эканлигини таъкидлаб турган бир пайтда Россия эса фақат мўътадил қарашдаги мухолиф гуруҳлар билангина мулоқот ўтказиши мумкинлигини билдирмоқда. Багдановга кўра, Россия тараф жиҳодий гуруҳларнинг ҳеч бири билан мулоқот ўтказмайди.

“Улар билан нимани ҳам гаплашиш мумкин”, дея эътироз билдирди Багданов.

Интер Факс ахборот агентлигининг Рус диломатига таяниб хабар қилишича, Сурия миллий коалиция раҳбари Аҳмад Жарба январ ойининг бошларида Россияга сафар қилиши мумкин.

1 COMMENT

  1. ha  kofirlar xar hil hila larni ishlatmoqchi bolishyapti lekin ish bermayapti chunki ALLOH zulmatlar ustidan uzini nurini ziyoda qla boshladi

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here