Эй Ироқ аҳли! Америка ва унинг режасини бажараётганлар душманингиздир, бас уларни душман тутинг!

31
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Эй Ироқ аҳли! Америка ва унинг режасини бажараётганлар душманингиздир, бас уларни душман тутинг!

Бағдоднинг Садр шаҳрида бирлашган жума намози адо этилди. Муқтадий Садр ҳаракатининг минглаб тарафдорлари ўқиган ушбу жумада шайх Маҳмуд Жиёший садрчилар учун хутба ўқиди. Унинг хутбаси ўн пунктни ўз ичига олган бўлиб, улардан асосийси бўлғуси ҳукуматнинг аввалгиларига ўхшамаслиги ва тавба қилиш қадамларининг биринчиси ўз коррупциячиларини ҳеч иккиланмай жавобгарликка тортишдан иборат экани ҳақида бўлди. Жиёшийнинг таъкидлашича, «мудом Ироқда назоратсиз қуроллар ва ноқонуний жангарилар бор экан, кучли ҳукумат тузиш мумкин эмас. Шунинг учун уларнинг барчаси барча фракцияларнинг тарқатилишини эълон қилишга ўзларида жасорат топмоқлари лозим».

Бунга нисбатан Ҳизб ут-Таҳрир – Ироқ матбуот бўлими ўз баёнотида қуйидагиларни таъкидлади:

«Ҳамма коррупцияга қарши курашга чақиряпти. Аслида, ушбу гуруҳларнинг ҳеч истисносиз ҳаммаси коррупциячи. Коррупциячиларни жавобгарликка тортишга чиқараётган садрчилар ҳаракатига 2003 йилдан шу кунгача депутатлар, вазирлар, элчилар, консерваторлар аъзо бўлиб келди. Ироқ сиёсий воқелигида гувоҳ бўлаётганимиз бундай залолатга манфаатпарстлик ва ҳокимиятпарастлик кураши сабабдир. Бунга на ислоҳотнинг алоқаси бор ва на ироқлик халқ азоб-уқубатлари. Чунки бу ироқлик сиёсатчиларнинг энг охирги ташвишларидир…

Ироқ масаласини кузатиб бораётган киши шуларга гувоҳ бўладики, юртдаги сиёсий бошбошдоқлик босқинчи Америка истагидир… Ироқнинг ўзи сиёсий қарорга эга эмас… Сиёсий фракциялар ҳукумат туза олишмайди… Бунинг учун албатта босқинчи Америка аралашиши, ечимлар тақдим этиши, бош вазирни белгилаб бериб, уни олқишлаши шарт… Америка президенти Байденнинг ҳаракатга келиб, Саудияга бориши ва Козимий билан учрашиб, унга мақтовлар ёғдириши унинг Козимийга розилигидан ва уни келаси ҳукумат тепасига ўрнатиш учун обрўсини тиклаётганидан далолат беради».

Матбуот баёнотида Ироқдаги мусулмонларга хитобан бундай дейилди:

«Эй Ироқдаги мусулмонлар, босқинчи Америка ҳам, унга эргашганлар ҳам, унинг режаларини бажариб, сизни шу аҳволингизга сабаб бўлмиш сиёсий амалиётида қатнашганлар ҳам, барчалари сизнинг душманингиздир, бас, уни ўзингизга душман тутинг. Сизга ҳар қанча ширин гапларни айтишмасин, бирортасига ишонманг. Масалан, садрийлар ҳаракати ва уларнинг мухолафатлари Ироқ режими билан тил бириктиришган. Зеро, биз уларнинг бирортасидан ушбу юрт фарзадлари бошдан кечираётган иллату муаммолар ва коррупциянинг сабабчи шу расмий режим ва унинг босқинчи томонидан зўрлаб тиқиштирилган конституциясидир, деган мазмунда баёнот берганини эшитмаганмиз. Шундай экан, кимга муолажа керак бўлса албатта касалликнинг ўзига эътибор берсин ва унинг белгилари билан чалғимасин…

Бас, ғафлатдан кўзингизни очиб, эс-ҳушингизни йиғмоғингиз ҳамда ушбу замона хорлигини ўзингиздан фориғ этмоқ вақти келмадими?! Қутулишингиз, куч-қудратга тўлишингиз ва ҳолатингизни яхшилашингиз учун ягона йўл мана шу коррупциячи илмоний расмий режимни илдизи билан қўпориб ташлаб, одил сиёсий тузумни барпо этмоқдан иборатлигини англаш вақти етмадими?! Ушбу одил тузумда ҳокимият сизники, хўжайинлик фақат Аллоҳнинг шариатиники бўлади. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло сизни қайта инсонлар учун чиқарилган энг яхши Умматга ва улар устидан гувоҳга айлантиради.

Роя газетасининг 2022 йил 27 июл чоршанба кунги 401-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here