Қирғизистон Божхона иттифоқи ва Халқаро савдо ташкилоти ўртасида қийин аҳволда қолди

585
0

01

“Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (имон-эътиқодли) зотларни халифа қилганидек уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини) хавфу-хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар итоатсиз кимсалардир”  [Нур: 55]

Россия Қирғизистонни  2013 йилнинг охирида Божхона иттифоқи (БИ)га қўшилишга қаттиқ мажбурлай бошлади. 19 ноябрда  Евроосиё Иқтисодий Ҳамжамияти (ЕИҲ) иқтисодий комиссиясининг Москвада ўтказилган ўнинчи чақириғи бўлиб ўтди. У ерда Қирғизистоннинг иштирокисиз уни БИга қўшилиш йўл харитаси ишлаб чиқилди. Бу ҳақда 25 ноябр куни иқтисод вазири Темур Сариев маълум қилди.

1998 йили 20 декабр куни Қирғизистон республикаси Совет Иттифоқидан ажраб чиққан давлатлар ичида биринчи бўлиб Халқаро савдо ташкилоти (ХСТ)га аъзо бўлди.

“ Қирғизистон Божхона иттифоқига аъзо бўлса ХСТ олдидаги солиқлар даражаси бўйича ўз зиммасига олган шартномаларни бузишига тўғри келади. Шу сабабдан ХСТга йилига 200 млн доллар атрофида товон пули (компенсация) тўлаши мумкин, буни БИ ўз зиммасига олиши лозим”, –  деди Сариев.

Божхона иттифоқи нима?

Бу  иттифоқ 1995 йили Россия, Қозоғистон ва Белоруссия етакчилари томонидан ташкил этилди. Кейинчалик Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон ҳам бу иттифоқни маъқуллашлари ҳақида имзолашишди. Бу ЕИҲ бўлиб, Россия, Белоруссия ва Қозоғистон ўрталаридаги иқтисодий уйғунликни пайдо қилиш учун, ички ва ташқи бож солиқларини бир хиллаштиришни мақсад қилади. 2011 йили Россия, Қозоғистон ва Белоруссия ўрталарида божхона текширув тизими бекор қилинди. 2011 йил октябр ойида ЕИХнинг навбатдаги йиғинида Қирғизистонни БИга аъзо бўлиши ҳақида эълон қилинди.

Қирғизистоннинг БИга қўшилиши кимга нима беради?

Қирғизистон БИга қўшилди ҳам дейлик, нималар ўзгаради? Сиёсий тахлилчиларнинг деярли барчаси сезиларли даражада қимматчилик бўлишини башорат қилишди. Бу тўғри, халқ қашшоқлашади. Лекин ниманинг эвазига? Масала шунда. Россиянинг оламий мавқеъини кўтариш, унинг шу минтақани ўзи учун мажбурий бозор қилиб олиб, аллақачон эскириб давр талабига жавоб бера олмай қолган махсулотларини  харид қилишга ундаш орқали, ўлиб бораётган саноатини юргизиб олишига шароит яратиб беришимиз учунми?!!!

Бу  СССРнинг иқтисодий бир кўриниши бўлиб, Путинни Россия иқтисодини инқирозга учратган сиёсатини ёпиш асосига қурилади. Унинг авторитар режими, Россияни оғир ва енгил ишлаб чиқаришини дунё бозоридан деярли чиқариб юборди, хатто МДҲ давлатлари ва ички бозорларида ҳам рақобатлаша олмайдиган ҳолатга келтирди. Шунинг учун у хозирги дунё системасидан бир бўлагини тортиб олмоқчи. Чегараларни мустахкамлаб, кичик бир система пайдо қилиб, уни фақат ўзи учун экин майдонига айлантирмоқчи. Унда бу юртларнинг хом ашёлари Россияга бориб у ердан тайёр махсулот бўлиб қайтиши кутилади. Бу товарлар хатто Хитой махсулотлари билан ҳам рақобатлаша оладиган сифатга эга эмаслиги сабабли ташқи махсулотларга катта солиқ солинади, баъзиларини эса умуман таъқиқлаб қўйилади. Бу фақат Россиянинг ихтиёри ва ташаббуси билан амалга оширилади. У Қирғизистоннинг ер ва ҳаво орқали бутун атроф чегарасидан кирувчи махсулотларни ўз назоратига олади. Россия бу билан Қирғизистонни тўла иқтисодий мустамлака қилиб олишни мақсад қилади.

Эй Қирғизистон халқи!

Сизлар Россиянинг манфаатлари учун хозирги иқтисодий тубан ҳолатларингни янада пасайишига рози бўласизларми? Чунки шу иқтисодий пасайиш ҳолатлари сиёсий тартибсизликларни ҳам олиб келиши мумкин. Ғарб давлатлари бунингсиз ҳам хозирги иқтисодий вазиятларимиздан фойдаланиб, ораларимизда фитна уруғини сочишда давом этишяпти.

Эй Қирғизистон мусулмонлари!

Сизлар куфр манфаатлари учун шу хорликларга рози бўласизларми? Мусулмон учун хорлик иқтисодий етишмовчилик эмас. Балки ўз эътиқодидан келиб чиқиб шу ҳолатга тушиши шараф хисобланади. Лекин куфр манфаатлари учун халқини қашшоқлашаётганига сукут қилиш, ўз устидан куфр тузумини ҳукмронлик қилишига йўл қўйиб беришлиги ҳақиқий хорликдир  . Шом ахлига қаранг, етишмовчиликларга хавас қиладиган даражада сабр қилишмоқда. Қирғизистон раҳбарларига қаранг, тўқ ҳолларида Россиянинг манфаатлари учун халқини қашшоқлик ва қулликка олиб борувчи, келажаги йўқ йўлга йўналтиришмоқчи.

“Эй мўминлар, яҳудийлар ва насронийларни дўст тутманг, улар бир-бирлари билан дўстдирлар, сизлардан ким уларга дўст бўлса, ўзи ҳам ўшалардандир, албатта, Аллоҳ золим қавмни ҳидоят қилмайди”              [Моида 51

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Қирғизистондаги матбуот бўлими

29 ноябр 2013 йил

1 COMMENT

  1. insha alloh bu rejaga ongliy musulmonlar aslo rozi bo’lmaydi va uni amalga oshishiga qarshi turishadi lekn bunday insonlar aholiga nisbatan ozdur shu sababliy g’arb o’z rejalarini amalga oshirib kelmoqda bu reja qirg’izistonda amalga oshishi mumkin chunki ko’p sonliy musulmonlar buni oqibatini bilishmaydi lekn bu amalga oshsaham vaqtinchalik bo’ladi negaki ertaga shomliklar islomiy halifalikni tikalasa biz nafaqat qirg’iziston va butun dunyo musulmonlari ahvolini to’g’rilaydi kufr g’arbning demokratiyasini uloqtirib o’rniga islomiy halifalikni tikalaydi yani allohning hukmini tatbiq qiladi va oqibatda hamma ishlar adolat va odilona ravishda amalga oshadi chunki islom allohning dinidur va undagi hukmlar ham allohniki alloh esa adolatsiz hukm qilmaydi hamma haq huquqlarni o’rniga qo’yadi bu kunlarga ham os qoldi allohu akbar assalomu alaykum va rohmatullohi va barokatuhu

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here