«Ёши кексайиб қолган кишининг ҳажи» ва «ҳақиқат ва мажоз»га оид саволларга жавоблар

607
0

question-mark (2)

 

Ҳизбут Таҳрир амири олим, шайх Ато ибн Халил Абу Роштанинг Фейсбук саҳифасидаги зиёратчиларнинг берган саволларига жавобларидан

Hamed Qashouнинг «ёши кексайиб қолган кишининг ҳажи» ва «ҳақиқат ва мажоз»га оид саволларига жавоблар

Биринчи савол:

Севимли амиримиз, сизни Аллоҳ Ўз ҳифзу ҳимоясида ва паноҳида асрасин, фатҳни сизнинг қўлингизда рўёбга чиқарсин,

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Абдуллоҳ ибн Зубайрдан шундай дегани ривоят қилинди:

«جَاءَ رَجُلٌ مِنْ خَثْعَمَ إلَى رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: إنَّ أَبِي أَدْرَكَهُ الإِسْلاَمُ وَهُوَ شَيْخٌ كَبِيرٌ لاَ يَسْتَطِيعُ رُكُوبَ الرَّحْلِ ، وَالْحَجُّ مَكْتُوبٌ عَلَيْهِ أَفَأَحُجُّ عَنْهُ؟ قَالَ: أَنْتَ أَكْبَرُ وَلَدِهِ؟ قَالَ: نَعَمْ ، قَالَ: أَرَأَيْتَ لَوْ كَانَ عَلَى أَبِيكَ دَيْنٌ فَقَضَيْتَهُ عَنْهُ أَكَانَ يُجْزِي ذَلِكَ عَنْهُ؟ قَالَ: نَعَمْ، قَالَ: فَاحْجُجْ عَنْهُ»

«Хасъамдан бир киши Росулуллоҳ A ҳузурига келиб: менинг отамга Ислом етди, у кекса шайх, уловга минолмайди, унга эса ҳаж фарз бўлган, унинг номидан ҳаж қилсам бўладими? – деб сўради. Пайғамбаримиз: сен, унинг энг катта боласимисан? – деб сўрадилар? У: ҳа, деди. Пайғамбаримиз: нима дейсан, агар отанг зиммасида қарз бўлса, сен уни отанг номидан узиб қўйсанг бу унинг номидан ўтадими? – дедилар. У: ҳа, деди. Пайғамбаримиз: ундай бўлса унинг номидан ҳаж қил, – дедилар». Бу ҳадисни Аҳмад ривоят қилди, Насоий ҳам шу маънода ривоят қилди.

Бу ҳадисдан ўғил отасининг номидан ҳаж қилиши вожиблиги тушуниладими ёки ўғилнинг отасига яхшилик қилиши қабилидаги ишми? Чунки ўша киши Росул Aга отаси кекса эканини, уловга минолмаслигини баён қилди…

Маълумки, ҳаж молиявий ва баданий жиҳатдан қодир бўлган одамга вожибдир.

Биз биламизки, қодир бўлмаган кишидан ҳаж ва бу фарзни адо этмаганлик гуноҳи соқит бўлади.

Иккинчи савол:

Аллоҳ Таолонинг

«У айтди: Чириб битган суякларни ким ҳам тирилтира олур?»                              [Ёсин 78]

 

деган қавлидаги

«Суякларни тирилтиради»                                                                                       [Ёсин 78]

 

лафзи мажоз бобидан эмасми? Чунки бу ерда нарсанинг бир жузи қўлланиб у билан шу нарса бутунича ирода қилиняпти-ку?

Аллоҳ сизни яхшилик билан мукофотласин, сизга доим таянч бўлсин, буюк Ислом Умматига сизни захира қилсин, сизни Аллоҳ Субҳанаҳу Ўз томонидан бўладиган кучли нусрат билан қўллаб-қувватласин.

А. Ҳамза

Жавоб:

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Ҳурматли биродарим, биринчи саволингизга жавоб қуйидагича:

Сиз зикр қилган ҳадисга нисбатан айтадиган бўлсак: Юсуф ибн Зубайрдан, у Абдуллоҳ ибн Зубайрдан ривоят қилишича у бундай деди:

«جَاءَ رَجُلٌ مِنْ خَثْعَمَ إِلَى رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: إِنَّ أَبِي شَيْخٌ كَبِيرٌ، لاَ يَسْتَطِيعُ الرُّكُوبَ، وَأَدْرَكَتْهُ فَرِيضَةُ اللَّهِ فِي الْحَجِّ، فَهَلْ يُجْزِئُ أَنْ أَحُجَّ عَنْهُ؟ قَالَ: أَنْتَ أَكْبَرُ وَلَدِهِ؟ قَالَ: نَعَمْ، قَالَ: أَرَأَيْتَ لَوْ كَانَ عَلَيْهِ دَيْنٌ أَكُنْتَ تَقْضِيهِ؟ قَالَ: نَعَمْ، قَالَ: فَحُجَّ عَنْهُ»»

«Хасъамдан бир киши Росулуллоҳ A ҳузурига келиб: менинг отам кексайиб қолган шайх, уловга минолмайди, унга ҳаж ҳақидаги Аллоҳ фарзи етган, унинг ўрнига ҳаж қилсам ўтадими? – деб сўради. Пайғамбаримиз: сен унинг энг катта боласимисан? – дедилар. У: ҳа, деди. Пайғамбаримиз: нима дейсан, агар унинг зиммасида қарз бўлса, уни узиб қўйган бўлармидинг? – дедилар. У: ҳа, деди. Пайғамбаримиз: ундай бўлса унинг номидан ҳаж қил, дедилар».

Бу ҳадисни Насоий чиқарди. «أَنْتَ أَكْبَرُ وَلَدِهِ Сен унинг энг катта боласимисан» деган сўзни фақат Юсуф ибн Зубайрнинг бир ўзигина айтган. Шунинг учун айрим муҳаққиқлар бу ҳадис ҳақида шу сабабли баъзи гап-сўзларни айтишган. Ҳадиснинг қолгани эса жумҳур муҳаққиқлар наздида саҳиҳдир. Бу ҳадисни ҳатто «أَكْبَرُ وَلَدِهِ унинг энг катта боласи» деган лафз билан ҳам саҳиҳ деганлар бор. Шу билан бирга бу ҳадис Ибн Аббосдан «أَكْبَرُ وَلَدِهِ унинг энг катта боласи» деган лафзни зикр қилинмай қуйидагича ривоят ҳам қилинган:

Ибн Ҳиббон ўзининг Саҳиҳида Сулаймон ибн Ясордан шундай деганини чиқарди: менга Абдуллоҳ ибн Аббос шундай ҳадис ривоят қилди:

«أَنَّ رَجُلاً سَأَلَ رَسُولَ اللَّهِ صَلى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلمَ، فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللَّهِ إِنَّ أَبِي دَخَلَ فِي الْإِسْلَامِ وَهُوَ شَيْخٌ كَبِيرٌ، فَإِنْ أَنَا شَدَدْتُهُ عَلَى رَاحِلَتِي، خَشِيتُ أَنْ أَقْتُلَهُ، وَإِنْ لَمْ أَشُدَّهُ، لَمْ يَثْبُتْ عَلَيْهَا، أَفَأَحُجُّ عَنْهُ؟ فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلمَ: أَرَأَيْتَ لَوَ كَانَ عَلَى أَبِيكَ دَيْنٌ فَقَضَيْتَهُ عَنْهُ أَكَانَ يُجْزِئُ عَنْهُ؟ قَالَ: نَعَمْ، قَالَ: فَاحْجُجْ عَنْ أَبِيكَ»

«Бир киши Росулуллоҳ Aдан: ё Росулуллоҳ, отам Исломга кирди, у кексайиб қолган шайх, шунинг учун агар уни уловимга миндириб маҳкам боғлаб қўйсам уни ўлдириб қўярмикинман, деб қўрқаман, маҳкам боғлаб қўймасам унинг устида маҳкам туролмайди. Шу сабабли унинг номидан ҳаж қилсам бўладими? – деб сўради. Шунда Росулуллоҳ A: нима дейсан, агар отанг зиммасида қарз бўлсаю сен уни отанг номидан узиб қўйсанг унинг номидан ўтадими? – деб сўрадилар. У: ҳа, деди. Пайғамбаримиз: ундай бўлса отанг номидан ҳаж қил, дедилар».

Бу ҳадисдан аён бўлиб турибдики, Росул A уловда маҳкам ўтиролмайдиган кекса шайхнинг ҳажни адо этмаслигини унинг зиммасидаги қарз қилиб қўйдилар, яъни у ҳатто кексалиги ва заифлиги сабабли уловига минолмаса ҳам ҳаж унинг зиммасидаги вожиб эканини баён қилдилар. Фақиҳлар бу ҳадис ҳақида Аллоҳ Субҳанаҳу ҳажнинг фарз бўлишини:

«Ва йўлга қодир бўлган кишилар зиммасида Аллоҳ учун мана шу уйни ҳаж-зиёрат қилиш бурчи бордир»                                                                                                           [Оли Имрон 97]

 

деб қодир бўлишга боғлиқ қилиб қўйганини ҳисобга олган ҳолда айрим гап-сўзларни айтганлар. Масалан баъзи фақиҳлар бу ҳадис оятда зикр қилинган қодир бўлишга зид келиб қолмаслиги учун кекса шайх ҳақидаги бу ҳадисни бошқага эмас, фақат шу ҳақда сўраган сўровчигагина хос қилиб қўйдилар. Аммо шу ҳолатдан бошқасида ўғилнинг зиммасига қодир бўлмаган отаси номидан ҳаж қилиш вожиб бўлмайди, ҳаж қилса у фақат ота-онага яхшилик қилиш бобидан бўлади, холос. Ана шу ҳукм ана шу сўровчигагина хосдир, деган эътиборда шундай бўлади. У бир ёшга етмаган эчкини қурбонлик қилиш тўғрисида Бухорий Баро ибн Озиб Hдан ривоят қилган ушбу ҳадисда Абу Бурданинг ўзигагина хос қилиб қўйилган ҳукмга ўхшайди: Баронинг тоғаси Абу Бурда ибн Ниёр деди: ё Росулуллоҳ, бизда бир ёшга етмаган урғочи эчки боласи бор, у менга икки қўйдан ҳам кўра севимлироқдир, уни қурбонлик қилсам ўтадими? – деди. Пайғамбаримиз:

«نَعَمْ وَلَنْ تَجْزِيَ عَنْ أَحَدٍ بَعْدَكَ»

«Ҳа, лекин сендан кейин кимга қурбонликка ўтмайди» дедилар.  Бир ёшга тўлмаган эчки боласи қурбонликка ўтмайди, лекин у Абу Бурдагагина хос бўлди.

Мен рожиҳроқ кўрадиган раъй хослаш раъйига юришдан олдин ҳадис билан оят ўртасини жамлашдир. Чунки аслида ҳукмлар билан одамларга хитоб қилинган. Шунинг учун улардан ҳеч бирини хослашга буриб бўлмайди, фақат агар бу тўғрида Абу Бурда ҳолатига ва Росул Aнинг унга айтган:

«نَعَمْ وَلَنْ تَجْزِيَ عَنْ أَحَدٍ بَعْدَكَ»

«Ҳа, лекин сендан кейин кимга қурбонликка ўтмайди» деган сўзларига ўхшаган бирон нас ворид бўлса ёки жамлаш имкони бўлмасагина бурилади. Бу ерда эса хослаш тўғрисида ҳеч қандай нас йўқ. Жамлаш ҳам имконсиз эмас. Уларни: ҳаж фақат мол ва баданда қодирлик бўлсагина вожиб бўлади, бундан ўғилнинг отаси билан бўлган ҳолати истисно қилинади, деган раъй билан жамланади. Агар ўғил қодир бўлиб, отаси қодир бўлмаса ўғил зиммасига отаси номидан ҳажни адо этиш вожиб бўлади. Чунки Росул A шу ҳолатда ота номидан ҳаж қилишни отаси номидан узиб қўйиш болага вожиб бўладиган қарз сифатида санадилар.

Шунга кўра демак отанг номидан ҳаж қилишга қодир бўлсанг – гарчи у қодир бўлмаса ҳам, ёки у ҳаж қилмай вафот этиб кетган бўлса – у ҳолда отанг номидан ҳаж қилишинг – худди ота зиммасидаги қарзни тўлаш шу бобдаги шаръий ҳукмларга мувофиқ ўғил зиммасига, ундан кейин ворисларга вожиб бўлганидек – сенинг зиммангга вожиб бўлади.

Аммо агар на ўзинг қодир бўлмасанг ва на ўзингдан бошқага ҳақ бериб адо этишга қодир бўлмасанг, у ҳолда Аллоҳ жонга фақат тоқати етадиган нарсанигина буюради. Қачон бунга имкон топсанг ўшанда Аллоҳ изни ила адо қиласан.

Иккинчи саволингизга жавоб:

Мажозга фақат ҳақиқатнинг иложи бўлмаганида ўтилади. Масалан:

«Улар бармоқларини қулоқларига тиқиб олган ҳолларида ўлим-ҳалокатдан қочмоқчи бўлишади. Аллоҳ эса кофирларни ўраб олгувчидир»                                               [Бақара 19]

 

Бу оятда «÷LàiyèÎ6»|¹r& бармоқларини» лафзи бармоқлари учларидан мажоздир. Чунки бармоқларнинг ҳақиқатини, яъни тўлиқ ҳаммасини қулоқларга тиқишнинг иложи йўқ, балки фақат бармоқлар учларигина қулоққа тиқилади.

Ÿ@yzyŠur} çmyètB z`ôfÅb¡9$# Èb$u‹tFsù ( tA$s% !$yJèd߉tnr& þ’ÎoTÎ) ûÓÍ_1u‘r& çŽÅÇôãr& {#ôJyz

«Зиндонга у билан бирга яна икки йигит тушган эди. Улардан бири (яъни, илгари ҳокимнинг соқийси бўлган йигит): Мен тушимда хамр сиқаётган эмишман, деди»                   [Юсуф 36]

деган оят ҳам шунга ўхшашдир. Чунки ундаги хамр узумдан мажоздир. Чунки хамр ҳақиқатда сиқилмайди, балки хамр тайёрланадиган узум сиқилади…

Аммо ҳақиқатнинг иложи бўлса у ҳолда мажозга ўтилмайди. Масалан Аллоҳ Субҳанаҳунинг:

«У айтди: Чириб битган суякларни ким ҳам тирилтира олур?»                              [Ёсин 78]

деган қавлини олсак, суякларни тирилтиришнинг ҳақиқати Аллоҳ Субҳанаҳуга нисбатан иложи йўқ иш эмас. Шунинг учун ҳам биз (يحي…) мажозга кўра эмас, ҳақиқатга кўра деб айтдик ва ундан ўлимтикнинг суяги ҳам ўлимтикдир, деб тушундик.

Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рошта

1 COMMENT

  1. Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Севимли амиримиз, сизни Аллоҳ Ўз ҳифзу ҳимоясида ва паноҳида асрасин, фатҳни сизнинг қўлингизда рўёбга чиқарсин ….. amin

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here