Туркиянинг Бурса шаҳрида Ҳизбут Таҳрирга мансуб аёллар “Исломнинг ёшларга аҳамияти”, номли конференция ўтказишди.
Қуръон тиловатидан сўнг сўзга чиққан Робия Қоплон куфр низоми бўлган илмоний капиталистик низом Туркияда ҳаёт кечираётган мусулмон ёшларга қандай таъсир этаётганига диққатни жалб қилди. Робия Қоплон баъзи ёшларнинг ғарбча яшаш тарзи тўрига тушиб қолганини урғулар экан “жамиятда мусулмон ёшларнинг роли нимадан иборат?”, “Ислом умматига нисбатан мусулмон ёшларнинг вазифаси нима?”, “Исломда ёшлар қандай бўлмоғи лозим?”, деган саволларни ўртага ташлаб, сўзни Сумайя Гукерга берди.
Сумайя Гукер сўзининг аввалида Туркиядаги мусулмон ёшлар аҳоли сонига нисбатан 20%га яқин эканлиги ва уларнинг ёшлари 15-25 ёшда эканлигини айтиб ўтди. Сумайянинг таъкидлашича, ҳозирда Исломни ўз ҳаётларига асос қилиб олган ёшлар мавжуд бўлса-да бироқ Туркия ёшларининг аксарияти бўш вақтларини мусиқа эшитиш, компьютер ўйинларини ўйнаш, супермаркетларни кезиш билан ўтказишади. Улардан бир қанчаси наркотик моддаларга берилиб кетган, фақат телевизор қаршисида вақт ўтказиш билан овора. Баъзилари эса каръерлар ва ҳашаматли ҳаёт изидан елиб-югуриш билан ҳалак. Бундайларнинг ҳаёт ҳақидаги фикрлари ғарб ёшлари каби яхши ҳаёт кечиришдан иборатдир. Ўйин кулги ва манфаат бўлсагина ҳаракатга келадилар. Улар Исломга бегона бўлиб қолишган.
Сумайя Гукер ёшларга мурожаат қилиб шундай дейди: Росулуллоҳ с.а.в.нинг давридаги ёшларга бир боқинг. Усома ибн Зайд 17 ёшида саҳобалар иштирок этган лашкарга қўмондонлик қилди. Улар бу ёшда исломий лашкарларга қўмондонлик қилар экан, ҳозирги ёшлар эса ҳатто Исломдан ҳам бехабардир.
Жаъфар ибн Абу Толиб Ҳабашистон шоҳи Нажжошийга Ислом ҳақида хабар бериб, бир қанча мусулмонларни ҳимоя қилганда 20 ёшда эди. Ҳозирда АҚШ ёки Британия каби ғарб ўлкаларининг нотўғри сиёсатини ўртага олиб баҳс мунозарага кирадиган 20 ёшли ёшларимиз борми?!!
Сумайя бундай ҳодисалар фақат саҳобалар даврида эмас, кейинги даврларда ҳам бўлиб ўтганлигини эслатиб ўтди. У 7 ёшида Қуръонни ёд олган имом Шофе ҳақида гапирар экан, ҳозирда 14 ёшдаги боладан Қуръон ва суннатдан келиб чиққан Ислом ҳукмлари ҳақида сўрашни ҳаёлга келтириш қийинлигига эътибор қаратди.
Шунингдек, Испанияни фатҳ қилган Ториқ ибн Зиёд ва Константинополни Фатҳ қилган Муҳаммад Фотиҳлар ҳам ёш бўлганликларини тилга олиб ўтган Сумайя булар Исломнинг ва Исломий ҳаёт кечиришнинг мевалари эканлигини яна бир бор таъкидлади.
Конференция Рамзия Йилмазнинг барчани туйғулантирган дуоси билан ниҳоясига етди.