Гулнора Каримова Ўзбекистондан кетиш ниятидами?

569
0

images (1)

Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримова мамлакатни тарк этишни режаламоқда. Бу ҳақда Каримовага тегишли бўлган “Terra Group” ширкатининг исми сир қолишини истаган бошқарувчиларидан бири “Интерфакс” нашрига шанба куни маълум қилган.

Манба, Гулнорани айнан қайси давлатга чиқиб кетишни режалаётганидан бехабарлигини айтган. Буни расмий тасдиқлашни имкони бўлмади, чунки президентнинг тўнғич қизи изоҳлар учун етиб бўлмайдиган “мақомда”, деб хабар беради нашриёт.

Туркистон:

Гулнора Каримовага нисбатан амалга оширилаётган босимлар кундан кунга кучайиб бориб, Ўзбекистонда унга қарашли бўлган барча бизнес соҳалари таҳдид остида қолди. Аввал унга қарашли бўлган телевидения, радио ва савдо тармоқлари ёпилиб, текширувлар бошланган бўлса, кейинчалик у ҳомийлик қиладиган “Фонд Форум”ўз фаолиятини тўхтатди ҳамда унинг фаол аъзолари террористик ташкилотга аъзолик  айбловлари билан ҳибсга олинди.

 Гулнора онасига қарши ўз Twitter  саҳифаси орқали “онам мени йўқ қилишга киришди” деб ёзиб қолдиргач,  унинг бу саҳифаси ҳам ёпиб қўйилди ва кейинчалик қайта очилган бўлсада аввалгидек фаол эмас.

 Энди бўлса, Гулнорани Ўзбекистондан чиқиб кетиши ҳақида гап сўзлар пайдо бўла бошлади. Буларнинг барчаси Ўзбекистонда ҳокимият учун кураш борган сари авжига чиқаётганидан ҳамда кексайиб қолган Каримов ўз қизини сақлаб қолишдан ҳам ожизлик қилаётганидан дарак бермоқда.

 Аммо, Каримов қандай қилиб бўлса ҳам Гулнорани сақлаб қолишга ҳаракат қилади, чунки “Қўнғиз боласини оппоғимтипратикан юмшоғим деб эркалайди” деган гап бежизга айтилмаган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here