Ўз бойликларига эга бўлмаган Ўзбекистон халқи

573
0

images

Мустамлакачи давлатлар, хусусан АҚШ бошчилигида ташкил этилган ҳамда асосий вазифаси учунчи олам давлатларини қарз батқоғига ботириб, иқтисодий мустамлака қилиб беришдан иборат бўлган Халқаро валюта фонди тарқатган маълумотга кўра, бугунги кунда Ўзбекистонни ташқи қарзи 7 миллиард 100 миллион долларни ташкил қилади. Агар буни жон бошига тақсимланадиган бўлса, гўдакларни қўшиб хисоблаганда ҳар бир ўзбекистонлик фуқарога, 238 доллардан тўғри келади. Бу дегани ҳар бир туғилаётган чақалоқ бўйнида 238 доллар қарз билан дунёга келмоқда ва бу кўрсаткич йил сайин ўсиб бормоқда. Чунки, 2012 йилдаги қарз шундай тақсимланганда 225 доллардан тўғри келган эди.

Ўзбекистон олтин, уран, мис, табиий газ, нефть ва бошқа фойдали қазилмалар заҳираси бўйича нафақат МДҲ давлатлари ўртасида, балки дунёда етакчи ўринларни эгаллаб келади. Жумладан, олтин заҳираси бўйича дунёда тўртинчи, уни қазиб олиш бўйича еттинчи (2012 йилда 90 тоннадан зиёд олтин қазиб олинган), мис заҳираси бўйича ўнинчи, уран заҳираси бўйича еттинчи, қазиб олишда ўн биринчи ўринни эгаллайди.

Булардан ташқари Ўзбекистонда 1800 кондан иборат фойдали қазилмалар бўлиб, уларнинг мингга яқинидан фойдаланилмоқда ва 118 турдаги минерал хомашё мавжуд бўлиб, уларнинг 65тасидан фойдаланилмоқда. Мутахассислар томонидан Ўзбекистоннинг минерал заҳиралари тахминан 3,5 триллион доллар деб бахоланади.

“Ўзбекнефтегаз” миллий холдинг компанияси табиий газ қазиб олиш бўйича дунёда 11 ўринни эгаллайди ва ҳар йили 60-70 млрд метр.куб газ қазиб олади.

Қазиб олинган бу газни 17 млрд метр. куб Россияга, 4 млрд метр. куб Тожикистон ва Қирғизистонга экспорт қилинади. Шунингдек Ўзбекистон – Хитой билан тузган шартномасига мувофиқ газ етказиб беришни бошлади. Бу келишувга кўра Ўзбекистон Хитойга ҳар йили 10 миллиард метр.куб газ етказиб беришлиги лозим. Ўзбекистон ҳукумати экспорт қилинган газни ҳар минг метр. кубини жаҳон бозоридаги нархга асосан, 311 доллардан сотади. Газ савдосидан келаётган улкан маблағларни қаёққа сарфланишлиги эса сирлигича қолаверади. “Ўзбекистон – Хитой” газ қувири тўла ишлай бошлагач эса Ўзбекистон Хитойга йилига 25 млрд метр. куб газ етказиб беришни мўлжалламоқда.

Ўзбекистонда нефтнинг геологик заҳираси – 5 млрд тонна, тасдиқланган заҳираси – 530 млн тонна, табиий газни геологик заҳираси – 5 трлн метр. куб, тасдиқланган заҳираси – 3,4 трлн метр.кубни ташкил этади ва ҳар йили 3,5 млн тонна нефт қазиб олинади.

Буларга қўшимча, Ўзбекистонда ҳар йили 3,5 миллион тоннага яқин пахта етиштирилади ва 1 миллион тонна атрофида пахта толаси олинади.

Ўзбекистон ҳар йили 15 миллиард долларликдан зиёд пахта, олтин, уран, табиий газ ва минерал ўғитлар экспорт қилади.

Аммо, шунча бойликларга эга бўлишига қарамай Ўзбекистон қарз устига қарз олмоқда ҳамда ўз халқини қарз ботқоғига ботирмоқда.

Ўзбекистон аҳолиси эса сўнги ўн йиллик мобайнида газ ва свет танқислигидан қийналади ва бу ҳолат сурункали тус олди. Одамлар қишнинг изғиринли кунларида ўз уйларини қандай иситиш, фарзандларини совуққа олдирмай соғ-саломат баҳорга олиб чиқиш муаммосини хал этиш билан банд бўлиб келадилар. Бензин тақчиллиги, АЁҚШ олдида бир неча километрга чўзилиб кетган навбатларда соатлаб кутишлик ҳам ўзбекистонликлар учун одатий ҳолга бўлиб, амалдорларни бойлик ортириш манбасига айланиб қолган.

Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таало барча исломий ерларни табиий бойликларига сероб қилиб яратган. Аммо, очкўз капиталистик тузум инсоният бошига олиб келган кулфат туфайли барча исломий Уммат вакиллари, шулар жумласидан Ўзбекистон халқи ҳам қашшоқлик ва хорлик исканжасида кун кечирмоқдалар.

Чунки, бу ботил тузум барча ишларини моддий манфаат асосига барпо қилади, олтин, нефт, уран ва бошқа битмас туганмас умумий бойликларга якка шахсни эгалик қилишига йўл очиб беради. Ўз мустамлакаларини хомашё базаси бўлиб қолиши учун уларга оғир ва ҳарбий саноатни ривожлантиришга йўл қўймайди ва мусулмонлар устига ўз манфаатларини тўла рўёбга чиқариб берадиган, ўзларига содиқ малай ҳокимларни ўтказиб қўяди.

Шунинг учун ҳам Ўзбекистондаги халқнинг ризқига зулукдек ёпишиб олган, халқнинг сиёсий ва иқтисодий зулмлар остида қашшоқлик даражасига тушириб қўйган Каримов бошчилигидаги сиёсат ва унинг оиласи мамлакатни бугунги ахволга олиб келиб қўйди. Баъзи манбаларда келтирилишича, олтин ва уран қазиб олишнинг ўз назоратига олган, қанча олтин ва уран қазиб олинишини давлат сири даражасига кўтарган Каримов оиласининг бугунги кундаги умумий бойлиги 20 миллиард доллар атрофида бахоланади.

Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Крейг Мюррей эътироф этганидек, Ўзбекистон иқтисодиёти ўта даражада ёпиқ бўлганлиги сабабли Каримов оиласининг бойлигини ҳақиқий миқдорини билишликни имкони йўқ. Унинг бойлиги бундан бир неча баробар кўп бўлишлиги эҳтимолдан ҳоли эмас.

Шунча бойлик ва имкониятлар ичида яшаб, буларга эгалик қила олмай, пул топиш илинжида чет ўлкаларида сарсон, саргардон юрган миллионлаб ўзбекистонликларнинг бу ҳолатга тушишига Каримов режими ва шу ботил тузум сабабчи эмасми?

Бу қашшоқлик, қарз, хорлик ва зулмлардан қутулишни йўли яна қайта ўз Исломимизга қайтишликда эмасми?

Исломий Халифалик давлати Жаҳон банки, Халқаро валюта фонди сингари ташкилотларга аъзо ҳам бўлмайди ва улар билан алоқа ҳам қилмайди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам бошқа давлатлардан қарз олмайди. Зилзила, тўфон сингари табиий офатларда маблағ бўлса байтулмолдан сарф қилади. Байтулмолда маблағ бўлмаганда аҳолининг бой қатламига керакли миқдорда солиқ солади. Солиқ йиғилишга кўп вақт керак бўлса, бой фуқароларидан қарз олиб туради. Солиқ йиғилгандан сўнг уларга қарзни қайтариб беради.

Умумий мулк давлат томонидан назорат қилиниб, бирор – бир шахсга умумий мулкка эгалик қилишликка рухсат бермайди. Олтин, кумуш, нефт, газ, сув ва яйловлар умумий мулк бўлиб, барча мусулмонлар бу нарсаларда шерикдирлар. Халифа бу умумий бойликлардан тушган маблағни ўз ижтиҳодига мувофиқ, Умматга манфаати бор деб хисоблаган ўринларга сарфлайди ва бу бойликлардан барча муслмонлар баробар баҳраманд бўлишларини назорат қилади. Ибн Аббос ривоят қилишича, Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:

«اَلْمُسْلِمُونَ شُرَكَاءُ فِى ثَلاَثٍ فِى الْمَاءِ وَالْكَلَإِ وَالنَّارِ»

“мусулмонлар уч нарсада: сувда, ўтда ва яйловда шерикдирлар” деганлар.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here