Мисрда терроримзга қарши қарор қабул қилинади

434
0

000

Мисда 11 ҳарбийнинг ҳаётдан кўз юмиши ва бир қанчасининг жароҳат олишига сабаб бўлган охирги ҳодисадан сўнг ҳукумат Терроризмга қарши курашиш ҳақидаги қонунни жиддий муҳокама қилишга киришди. Бу ҳақида хабар қилган Миср вазирлар мажлисининг расмий сўзловчиси Ҳони Салоҳ яқинда бу борада қарор қабул қилинишини билдирди.

“Терроризмга қарши курашиш ҳақидаги қонун устидаги баҳс мунозара жиддий тарзда тамомига етади, умид қиламизки, яқинда бу ҳақида қарор қабул қилинади”, деди Ҳони Салоҳ матбуот анжуманида.

Хабарларга кўра, Шайх Завид минтақасида юз берган ҳодиса Миср ҳукуматини терроризмга қарши курашиш ҳақида қарор қабул қилишга ундаган. Терроризмга қарши курашиш ҳақида қарор қабул қилиш ҳақида узоқ вақтдан бери баҳс мунозаралар давом этиб келаётган эди.

Миср мудофаа вазири Генерал ас-Сиси “Мисрда иш кескинлашди. Мусулмон биродарлар жамоаси салтанатда қолиб, ҳукм юритишини қўллаб қувватлаган баъзи давлатлар 30 июнда юз берган ҳодиса ҳарбий инқилоб бўлмаганлигини, балки ҳокимиятга қарши халқ қўзғолони бўлганлигини англаб етди”, дея таъкидлади.

Ас-Сиси Қувайтнинг “Сиёсат”, “Хабарлар” ва “Кўрфаз” газеталари билан ўтказган суҳбатида ҳозирда Мисрда кечаётган ҳодисалар ҳаргиз ишнинг кетувига таъсир қилмаслигини билдирди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here