Ҳизбуллоҳ жангчисининг ёнидан христианларга оид крест топилди.

535
0

1

Асад режимини ҳар томонлама дастаклаб келаётган Ҳизбуллоҳ жамосига мансуб жангчининг ёнидан Асаднинг расми ва христианларга оид крест топилди.

“Суриядаги муқаддас даргоҳлар ва қабрларни ҳимоя қилиш” даъвоси билан жанга кирган, бироқ амалда Асад режимини ҳимоя қилиб, мусулмонларнинг қатлиом қилишга шерик бўлиб келаётган Ҳизбуллоҳ гуруҳи билан мужоҳидлар орасида жанг бўлиб ўтди. Ҳалабда кечган жангдан сўнг Ҳизбуллоҳ гуруҳи аъзоларининг бири ўлик ҳолда топилди.

Жангчининг бўйнида икки тумор тақилган бўлиб, бирида Асад ва Ҳасан Насруллоҳнинг расми, иккинчисида эса христианларга оид крест тақилган.

Бу воқеа Ҳизбуллоҳ гуруҳи сўзда Исломни ниқоб қилиб олганлиги, аммо мусулмонларга қарши жанг қилишда, ўрни келганда христианларни ҳам ўз сафларига қабул қилиши ҳақидаги фикрларнинг тўғрилигига далил қилиб келтирилмоқда.

Жангчининг ёнидан чиққан ҳужжатдан унинг исми Георгий Иляс эканлиги, 1980 йилда Ҳалабда туғулганлиги ва разведкага ёрдамчи кучлар сафида жанг қилиши маълум бўлди.

Бу ҳодисани лентага туширган видеотасвирни қуйидаги адрес (ссылка) орқали кўришингиз мумкин.

http://www.youtube.com/watch?v=S_pT14rzuiQ

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here