Россия ва Қирғизистон терроризмга қарши биргаликда кураш олиб боради
Россия ва Қирғизистон терроризмга қарши биргаликда кураш олиб боради. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазирлиги хабар берди. Хабарда айтилишича, Бишкекда учрашган икки давлат ташқи ишлар вазирларининг ўринбосарлари Александр Грушко ва Айбек Молдогазиев Марказий Осиё ва бошқа минтақалардаги ҳолат ҳамда Европадаги вазиятни муҳокама қилган.
“Марказий Осиёда барқарорликни сақлаш, радикализм, терроризм бўйича давлатлараро таҳдидларга қарши курашиш ҳамда ЕОИИ, КХШТ, ШҲТ ролини ошириш ва ушбу ташкилотлар доирасида ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш муҳокама қилинди”, дейилади хабарда. Шунингдек Қирғизистон ва Россия ўртасида биологик хавфсизлик соҳасида ҳам ҳамкорлик масаласи кўриб чиқилаётгани айилмоқда.
Изоҳ: Биринчи президент Аскар Акаевдан тортиб, ҳозиргиси Садир Жапаровгача бўлган президентларнинг келиш ва кетиши Россияга боғлиқ. Маҳаллий раҳбарларнинг “биз мустақилмиз” деб кўкракларига уриши халқни алдашдан бошқа нарса эмас. Россия аввалдан Қирғизистонни ўзининг ҳом-ашёвий базаси сифатида кўриб келган. Сиёсий томондан ҳам билвосита бошқариб келади. Юқорида даъво қилинган “Терроризм”га қарши курашда ҳам худди шундай бўлиши табиийдир.
Куфр оламининг “терроризм” деганда, Исломни назарда тутишига қараганда, Россия ва Қирғизистон ҳукуматлари биргаликда “терроризм ва экстремизмга қарши кураш” ниқоби остида Қирғизистонда Исломга қарши курашини кучайтиришлари эҳтимолдан ҳоли эмас. Бунинг учун Москвада содир этилган “террор” ҳаракатлари каби қалбаки ваҳималарни баҳона қилиши мумкин.
Аслида Россиянинг ўзи, АҚШ ва Англия каби дунёдаги биринчи рақамли террорист давлатлардан биридир. Буларнинг касофатидан юз минглаб инсонлар қатл қилинди ва миллионлаб мусулмонлар бошпанасиз қолди. Аммо шу террорчи давлатлар мусулмонларга қаши курашда сохта “терроризм” ва “экстремизм” таҳдидини имкон қадар бўрттириб кўрсатиб келишмоқда. Биз мусулмонлар албатта, бу каби фитналардан огоҳ бўлишимиз, халқаро ва минтақавий сиёсий вазиятлардан воқиф бўлиб, мустамлакачи кофирларнинг устимиздан ўйин қилишларига йўл қўймаслигимиз зарур. Бу эса биздан сиёсий ҳушёрликни талаб қилади.
Шунингдек, биз мусулмонлар аввало ушбу мустамлакачи давлатлар таъсиридан қутулишга ҳаракат қилишимиз шарт. Қутулишнинг ягона йўли эса, Ислом динимизга қайтиб, Унинг ҳукмларини ҳаётимизга татбиқ қилишга ҳаракат қилишдан иборатдир.
Абдураҳмон Одилов