Атамбаев: Жээнбековнинг ўзи одамларни “Қумтор”га қарши намойиш ўтказишга чақирган

616
0

000

30 октябр куни тўққизта давлат элчиларидан ишонч ёрлиғини қабул қилиш маросимида президент Алмазбек Атамбаев сўзлаган нутқида депутат Равшан Жээнбековни Иссиқкўл вилояти Саруу қишлоғи фуқароларига ҳукумат томонидан бўлаётган муносабат ҳақидаги баёнотини изоҳлаб ўтди.

“Бугун парламентда депутат Равшан Жээнбеков ҳукуматни Саруу қишлоғи фуқароларига ноқонуний ва ноинсоний муносабатда бўлаётганликда айблади. Менга маълум бўлишича унинг ўзи яқинда шу қишлоқда бўлиб қайтган ва маҳаллий ахолини “Қумтор” корхонасига қарши намойиш ўтказишга чақирган. Агар бу депутатни таржимаи ҳолига қарайдиган бўлсак, 2003 йилда Қирғизистоннинг “Қумтор”даги 67 фоизлик акциясини “Centerra Gold Inc”ни 16 фоизига алмаштириш тўғрисидаги қарорда ижобий хулосалардан бирини Жээнбеков раҳбар бўлган Давлат мулки фонди берган. Албатта, хужжатда унинг ўринбосарини имзоси турибди, аммо биз барчамиз биламизки, биринчи шахс билан келишмай туриб ўринбосар хужжатга қўл қўяолмайди. Мамлакатни талон-тарож қилган бу одамлар ўзлари парламентда ўтириб олиб, ёшларни ноқонуний ҳаракатларга ундашмоқда”,- деди Атамбаев.

Шунингдек Атамбаев, Қирғизистонда бўлаётган митингларга қарамай тўғридан-тўғри инвестициялар киритиш хажми 40 фоизга ошганини “чунки инвесторлар аввалги ҳукумат ағдарилгандан сўнг, асосий муаммолар ортда қолганини тушиниб етишганини”, қўшимча қилди.

“Бугунги митинглар давлатдан ўғирлаш мумкин бўлган аввалги ҳукуматни қайтариш умидида мамлакатдаги вазиятни издан чиқаришга бўлган харакатдир”,- деди президент.

Туркистон:

Атамбаевни, эмоцияга берилувчи сиёсатчи деб сифатланиб келинади. Бу, сиёсатчини заифлаштирадиган ва кўп хатоларга дуч келтириши мумкин бўлган сифатлардан хисобланади.

Агар ҳар бир масалага юқоридагидек, шахсларнинг илгариги хатолари билан пастга уриш йўналишида ёндошилса, Қирғизистонда бирорта соғлом сиёсатчи қолмаслиги аниқ. Чунки хатто шунақанги носоғлом сиёсатчиларнинг раҳбариятда бўлишининг ўзи, Атамбаевнинг ҳокимиятининг заифлигига далил бўлади.

Атамбаев, қумтор масаласи, АҚШнинг Манасдаги базаси чиқарилиб юборилаётгани сабабидан, баъзи бир сиёсатчиларимизни у моддий қизиқтириб, ҳукуматга қарши йўналтиради. Бу дунё сиёсатидаги одатий хол. Лекин бу Қирғизистон манфаъатларига тескари йўналтирилади. Шунинг учун шу ишлардан ўзларингизни тийишга чақираман, дея олса десин. Акс холда гапирмаслиги лозим эди. Чунки унинг ўзига қолса, агар Россиянинг босими бўлмаганида, Ганси яна кўп турар эди. Гансини чиқариб юбориш ортидан Россияни Қантдаги авиабазасини кенгайтиришдан мақсад нима? Қирғизистон манфаъатими? Бундан буён бу масалалар хали кўп кўтарилади.

Қирғизистон сиёсатчилари ичида бирорта, Қирғизистоннинг соф манфаъатлари асосида фикр юрита оладигани қолмади. Хизб ут Таҳрирдан бошқа албатта. Чунки бунақанги фикрлаш, фикрий пойдеворга яъни мафкурага муҳтож бўлади. Қирғизистонда, беътайинлик мафкураси ҳукм суради. Демократия эса, бизни худди бўйнидан бойланган кўппак сингари, ҳар хил босимлар ва дастурхонларидан ортиб қолган чиқиндиларини бериб қарз қилиш билан мажбурлаб келади. Бунақанги муҳитдан қанақанги фидоий кутиш мумкин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here