Биринчи савол:
Бу ўринда: «Ҳизбут Таҳрир Халифаликни тиклаш учун ҳаракат қилишда Мадина даврига эмас, Макка даврига таянади, Халифаликни тиклашга даъват қилиш босқичида жиҳод қилишни шариатга зид деб ҳисоблайди, чунки Росулуллоҳ A буни қилмаган» деб айтадиганлар бор… Буни айтувчи яна шундай қўшимча қилади: Нима учун Халифаликни тиклаш далиллари Мадина давридан олинмайди? Бу даврда жиҳод бўлган ва унга амал қилинган. Бу масалага қониқарли жавоб борми? Аллоҳ сизни яхшилик билан мукофотласин.
Жавоб:
Бу саволда баён қилиш керак бўлган бир қатор масалалар бор:
1 – Хоҳ Китобда, хоҳ Суннатда ворид бўлган далилларга эргашиш вожиб. Бу борада Маккаи Мукаррамада ворид бўлган далиллар билан Мадинаи Мунавварада ворид бўлган далиллар ўртасида фарқ йўқ.
2 – Талаб қилинаётган далиллар битта масаланинг далилларидир ва бошқа масаланинг далиллари эмас (Битта масала устида изланаётган далиллар бошқа масаланинг устида эмас, айни ўша масала устида изланади):
а) Масалан, агар мен қандай таҳорат қилишни ўрганишни истасам, таҳорат далиларини, у Маккада нозил бўлганми ёки Мадинадами фарқсиз, таҳорат далилларидан излайман ва бу далилардан қабул қилинган усул қоидаларига мувофиқ шаръий ҳукм истинбот қилинади. Бироқ мен таҳоратни ва уни қандай қилишни олиш учун рўза далилларини изламайман.
б) Масалан, агар мен ҳаж ҳукмларини билишни истасам, ҳаж далилларининг ўзидан – улар Маккада нозил бўлганми ёки Мадинадами фарқсиз – излайман ва бу далиллардан қабул қилинган усулга мувофиқ шаръий ҳукм истинбот қилинади. Бироқ мен ундан ҳаж ҳукмларини ва уни қандай адо этишни олиш учун намоз далилларини изламайман.
в) Масалан, жиҳод ҳукмларини, яъни жиҳоднинг фарзи айн ёки фарзи кифоялиги, у мудофаа учунми ёки биз томондан бошланадиган жиҳодми, жиҳоднинг ортидан келадиган фатҳ ҳукмлари ва Исломни ёйиш ҳукмлари, уруш орқали фатҳ қилиш ёки сулҳ билан фатҳ қилиш ҳукмларини билишни истасам, жиҳод далилларининг ўзидан излайман. Бу далиллар Маккада нозил бўлиши ёки Мадинада нозил бўлишининг фарқи йўқ. Бу далиллардан қабул қилинган усулга мувофиқ шаръий ҳукм истинбот қилинади. Бироқ мен ундан жиҳод ҳукмларини ва унинг тафсилотларини олиш учун закот далилларини изламайман.
г) Ҳар бир масалада шундай бўлади. Унинг далиллари Маккада ёки Мадинада ворид бўлса, ўша жойдан изланади. Бу далиллардан қабул қилинган усулга мувофиқ масаланинг шаръий ҳукми олинади.
3 – Ҳозир биз Исломий давлатни тиклаш масаласига тўхталамиз ва далиллар Маккада нозил бўлганми ёки Мадинадами фарқсиз, унинг далилларини излаймиз. Сўнг бу далиллардан қабул қилинган усулга мувофиқ шаръий ҳукмни истинбот қиламиз.
Биз Росулуллоҳ A Маккаи Мукаррамадаги сийратида баён қилиб берган далиллардан бошқа Исломий давлатни тиклашнинг ҳеч қандай далилларини топмадик. У киши бошида Исломга махфий даъват қилдилар, натижада бир мўмин, собир гуруҳни пайдо қилиб олдилар… Сўнгра бу гуруҳни Маккада ва ҳаж мавсумларида одамларга эълон қилдилар… Сўнгра қувват ва ёрдам аҳлидан нусрат талаб қилдилар. Оқибатда Аллоҳ Субҳанаҳу у кишини ансорлар билан икром қилди ва уларга ҳижрат қилиб давлатни тикладилар.
Мана шулар давлатни тиклаш далилларидир ва бундан бошқа далил йўқ. Росулуллоҳ A бу далилларни ўз сийратида бизга қониқарли баён қилиб берганлар. Биз бу далилларга риоя қилишимиз вожиб. Мавзу жиҳод фарз қилинишидан олдинги Макка даври ва жиҳод фарз қилинганидан кейинги Мадина даври эмас. Балки мавзу давлатни тиклаш далилларини излашдир. Бу далиллар Росулуллоҳ A Мадинага ҳижрат қилиб давлатни тиклагунгача бўлган Макка давридагина мавжуд.
У бир масала бўлса, жиҳод ундан бошқа масаладир. Айтиб ўтганимиздек Халифаликни тиклаш далиллари ўз манбасидан олинади ва жиҳод далиллари ҳам ўз манбасидан олинади. Уларнинг бири иккинчисига боғлиқ эмас. Шунинг учун халифа мавжуд бўлмаслиги билан жиҳод тўхтатиб қўйилмайди. Росулуллоҳ A дедилар:
«وَالْجِهَادُ مَاضٍ مُنْذُ بَعَثَنِيَ اللَّهُ عَزَّ وَجَلَّ إِلَى أَنْ يُقَاتِلَ آخِرُ أُمَّتِي الدَّجَّالَ، لاَ يُبْطِلُهُ جَوْرُ جَائِرٍ وَلاَ عَدْلُ عَادِلٍ»
«Жиҳод – Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло мени юборганидан бошлаб то Умматимнинг охири дажжолга қарши уришгунгача давом этади. Уни золимнинг зулми ҳам, одилнинг адолати ҳам бекор қилолмайди». Бу ҳадисни Байҳақий «Сунани Кубро»да Анас ибн Моликдан ривоят қилган. Шунинг учун жиҳод – Халифалик қоим бўлса ҳам, қоим бўлмаса ҳам фарқсиз – ўз шаръий ҳукмларига мувофиқ давом этади.
Шунингдек Халифаликни тиклаш учун ҳаракат қилиш ҳокимлар жиҳодни тўхтатиб қўйганлари сабабли тўхтатиб қўйилмайди. Халифаликни тиклашга ҳаракат қилиш у тиклангунгача давом этади. Чунки қодир мусулмонларга бўйниларида халифа учун байъат бўлмаслиги ҳаромдир. Муслим Абдуллоҳ ибн Умардан ривоят қилган ҳадисда Абдуллоҳ ибн Умар айтади: Мен Росулуллоҳ Aнинг шундай деб айтаётганларини эшитдим:
«مَنْ خَلَعَ يَدَاً مِنْ طَاعَةٍ لَقِيَ اللَّهَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ لاَ حُجَّةَ لَهُ، وَمَنْ مَاتَ وَلَيْسَ فِي عُنُقِهِ بَيْعَةٌ مَاتَ مِيتَةً جَاهِلِيَّةً»
«Кимки итоатдан бош тортса қиёмат куни Аллоҳга ҳужжати йўқ ҳолда йўлиқади. Кимки бўйнида байъат йўқ ҳолда ўлса жоҳилият ўлими билан ўлибди».
Шунга кўра жиҳод давом этади, Халифалик учун ҳаракат қилиш у тиклангунга қадар давом этади. Буларнинг бири иккинчисига боғлиқ эмас. Буларнинг ҳар бири алоҳида масаладир. Ҳар бир масала учун ўзининг шаръий далилларини изланади ва бу далиллардан қабул қилинган усулга мувофиқ масаланинг шаръий ҳукми истинбот қилинади.
4 – Шунинг учун Ҳизбнинг Росулуллоҳ A Мадинада давлатни тиклагунларига қадар Маккада баён қилиб берган тариқатига риоя қилиши ва давлатни тиклашга даъват қилиш босқичида жанговар ҳаракатлардан фойдаланмаслигида на Макка даври, на Мадина даври деган нарса йўқ. Балки, давлатни тиклаш далиллари Росулуллоҳ A Мадинада давлатни тиклагунга қадар Маккада баён қилиб берган далиллардир. Шунинг учун масала давлатни тиклаш тариқатидир. Бу ўринда Росулуллоҳ A баён қилиб берган тариқат – Макка давридаги сийрати баён қилиб берган тариқатдир, холос.
Агар масала исломий давлатнинг иш фаолияти ва жиҳозлари ҳақида бўлганида, буни Росулуллоҳ A Мадинада баён қилиб берган далиллардан олган бўлар эдик. Чунки давлат у ерда тикланган эди.
5 – Хулоса:
а) Ҳар қандай масаланинг ҳукмлари шу масала тўғрисида келган далиллардан олинади. Бу далилларнинг Маккада ёки Мадинада нозил бўлишининг фарқи йўқ. Шунинг учун рўза ҳукмлари рўза далилларидан, намоз ҳукмлари намоз далилларидан, жиҳод ҳукмлари жиҳод далилларидан ва давлатни тиклаш ҳукмлари давлатни тиклаш далиларидан олинади.
б) Давлатни тиклаш масаласида Маккаи Мукаррамада баён қилинган далиллардан бошқа далил мавжуд бўлмагани учун бу масалада Росулуллоҳ Aнинг Маккадаги тариқатига риоя қилинади. Агарда давлатни тиклаш масаласида Мадинада далиллар ворид бўлганида бу далиллар ҳам олинган бўлар эди.
Биз Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолодан Исломий давлатни, яъни рошид Халифаликни тиклаш учун мадад беришини сўраймиз. Халифалик Ислом ва мусулмонларни азиз қилади, куфр ва кофирларни хор қилади ҳамда дунёнинг ҳар тарафига эзгулик уруғини сочади.
Иккинчи савол:
Менга Аллоҳ Таолонинг «Бақара» сурасидаги ушбу сўзи тушунарсиз бўлиб қолди:
«Энди Арафотдан тушганингиздан кейин Машъарул Ҳаромда Аллоҳни зикр қилинг! У зот сизларни – гарчи илгари адашганлардан бўлган эсангиз-да – ҳақ йўлга ҳидоят қилгани янглиғ сизлар ҳам у зотни эсланг-зикр қилинг! Сўнгра одамлар тушган томондан тушинглар ва Аллоҳдан (гуноҳларингизни) мағфират қилишини сўранглар! Албатта Аллоҳ мағфират қилгувчи, раҳмлидир» [Бақара 198-199]
Биринчи оят
«Энди Арафотдан тушганингиздан кейин Машъарул Ҳаромда Аллоҳни зикр қилинг!» [Бақара 198]
Арафотдан Машъарул Ҳаромга, яъни Муздалифага тушишни (ифоза қилишни) ифодалайди. Аммо
«Сўнгра тушинглар» [Бақара 199]
деб айтилган кейинги оят у ерда яна бошқа ифоза, Муздалифадан Минога ифоза қилиш мавжудлигини ифодалайди. Бундан икки ифоза, яъни биринчиси ҳожиларнинг Арафотда тўхташи ва Муздалифага ифоза қилиши, иккинчиси ҳожиларнинг Муздалифада тўхташи ва Минога ифоза қилиши тушуниладими? Бизга маълумки тўхташ Арафотда бўлади ва ўша жойдан ифоза бўлади.
Бунга ойдинлик киритиб берасиз деб умид қиламан. Аллоҳ сизни яхшилик билан мукофотласин.
Жавоб:
Ифоза бир марта Арафотдан Муздалифага бўлади. Мана шу ифоза деб номланади. Буни баён қилиш учун сизга бу икки оятнинг маъносини изоҳлаб бераман:
«Энди Арафотдан тушганингиздан кейин» [Бақара 198]
Яъни, агар сизлар Арафотдан кўпчилик бўлиб йўлга отлансангизлар. Ифоза деб қуйилиб оққан тошқин сувга айтилади.
Бу ерда «عَرَفَاتٍ» сўзи «عرفة» сўзининг кўплиги эмас, балки бу ҳаждаги маълум жой маъносида ва у кўплик лафзидаги исмдир. Бу исмнинг кўплиги ва бирлиги йўқ. Яъни у ерда тўхташ жойининг – ҳар бири «عرفة» деб номланган, кўплиги «عَرَفَاتٍ» бўлган бўлаклари мавжуд эмас. Балки «عرفة» ҳам «عَرَفَاتٍ» ҳам битта маънода, яъни муайян жойнинг номидир. «عَرَفَاتٍ»даги «ت» таънис «то»си эмас. Шунинг учун у сарф қоидаларини қабул қилади.
«Гарчи илгари адашганлардан бўлган эсангиз-да» [Бақара 199]
Гарчи сизлар Росулуллоҳ A сизларга ҳидоят олиб келишидан ҳамда ҳаж ва бошқа нарсаларнинг ҳукмларини баён қилиб беришидан олдин адашганлардан бўлган эсангиз-да…
Машъарул Ҳаром – Ибн Умар H айтганидек – бутун Муздалифадир. Муздалифани шунингдек жам деб ҳам айтилади.
«Сўнгра одамлар тушган томондан тушинглар ва Аллоҳдан (гуноҳларингизни) мағфират қилишини сўранглар! Албатта Аллоҳ мағфират қилгувчи, раҳмлидир» [Бақара 198-199]
Эй Макка аҳли, сизларнинг ифозангиз ҳам бошқа одамларникидек бўлсин, яъни Муздалифадан эмас, Арафотдан Муздалифага бўлсин. Қурайш жоҳилиятда – бошқа одамлар каби Арафотда эмас – Муздалифада тўхташни одат қилган эди. Бошқа одамлар Арафотда тўхтар эди. Бу ерда Қурайшнинг бу одати бекор қилинган. Қурайш жоҳилиятда Ҳарамдан бўлмаган Арафотда тўхтамас, балки Ҳарам ичидаги Муздалифада тўхташар ва: «Биз Байтул Ҳарамда яшовчилармиз, шунинг учун Ҳарамдан чиқмаймиз» деб айтишар эди. Улар «Ҳумс» деб аталишар ва Муздалифада одамлардан алоҳида хос жойда тўхташар эди. Сўнг Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло Қурайшни одамлардан фарқсиз равишда Арафотдан ифоза қилишга ҳамда олдинги хатолари сабабли мағфират сўрашга буюрди. Аллоҳ холис бандаларини мағфират қилувчи ва уларга раҳмдилдир.
Бухорий ва Муслим (лафз Бухорийники) Ҳишом ибн Урвадан, у отасидан, отаси Оиша Iдан ривоят қилади: «Қурайш ва унинг динида бўлганлар Муздалифада тўхташар ва Ҳумс деб аталишар эди. Бошқа одамлар Арафотда тўхтар эди. Ислом келгач Аллоҳ Пайғамбари Aни Арафотга келишга, сўнг у ерда тўхтаб кейин у ердан ифоза қилишга буюрди». Бу буйруқ Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг ушбу сўзидир:
«Сўнгра одамлар тушган томондан тушинглар» [Бақара 198-199]
Шу маънога кўра «ثم» олдинги ушбу
«Ва (ҳаж қилиш учун йўлга тушишдан аввал зарур озуқа билан) таъминланиб олинг! Энг яхши озуқа Аллоҳдан қўрқишдир. Мендан қўрқингиз, эй аҳли донишлар!» [Бақара 197]
оятининг охирига атф бўлади. Яъни оятларда маъно жиҳатидан олдинга суриш ва кечиктириш мавжуд. Гўёки маъно тартиби қуйидагича бўлади: «Ва ҳаж қилиш учун йўлга тушишдан аввал зарур озуқа билан таъминланиб олинг! Энг яхши озуқа Аллоҳдан қўрқишдир. Мендан қўрқингиз, эй аҳли донишлар! Сўнгра одамлар тушган томондан, яъни Арафотдан тушинглар, Қурайш жоҳилият даврида қилгани каби Муздалифадан эмас. Энди Арафотдан тушиб, Аллоҳнинг буйруғини бажарганингиздан кейин Муздалифага боринг ва Машъарул Ҳаромда, яъни Муздалифада Аллоҳни зикр қилинг! У зот сизларни – илгари тўғри йўлга ҳидоятланмай адашганлардан бўлганингиздан кейин – ҳақ йўлга ҳидоят қилгани янглиғ сизлар ҳам У зотга ҳамд айтинг».
Бу саволни беришга ундаган нарса – савол берувчи «ثم – атф ҳарфи, у ишларда ўртада бироз узилиш бўлган тартибни ифодалайди. Яъни ثمдан кейинги иш ундан олдинги ишдан бироз кейин бўлгани тушунилади», деб ўқиб олган ва шунга биноан бу икки оятни қуйидагича тушуниб олган кўринади:
Олдинги оятни шундай тушунган:
«Энди Арафотдан тушганингиздан кейин Машъарул Ҳаромда Аллоҳни зикр қилинг!» [Бақара 198]
яъни Муздалифада, чунки ҳожилар бу пайтда Муздалифага етган бўлади.
Кейинги оятни шундай тушунган:
«Сўнгра одамлар тушган томондан тушинглар» [Бақара 199]
«ثم»нинг савол берувчининг зеҳнидаги маъносига биноан: яъни сизлар Муздалифага етдингиз, Аллоҳни зикр қилганингиздан ва бомдоддан кейин Минога тушинглар. Яъни у (савол берувчи)
«Сўнгра одамлар тушган томондан тушинглар» [Бақара 199]
оятини: сўнгра Муздалифадан Минога тушинглар, деб тушунган ва бу тушунча унда саволнинг пайдо бўлишига сабаб бўлган.
Бу оят бундай тушунилмайди. Биз буни икки жиҳатдан баён қиламиз:
Биринчи жиҳат: Бухорий ва Муслим
«Сўнгра одамлар тушган томондан тушинглар» [Бақара 199]
оятининг нозил бўлиши сабаби ҳақида қилган ривоятга биноан оятнинг маъноси: «Сизлар Муздалифадан эмас, Арафотдан ифоза қилинглар» деб тушунилади. Аллоҳ барча ҳожиларга, шу жумладан Қурайшга ҳам Арафотдан ифоза қилишни фарз қилди.
Иккинчи жиҳат: «ثم» ишларнинг бажарилишида ўртада бироз узилиш бўлган тартибни ифодалайди. Яъни кейинги иш содир бўлишда олдинги ишдан бироз кейин бўлади. Бироқ «ثم» айрим ҳолларда бундан бошқача ҳам қўлланади. Бунда «ثم»дан кейин келган иш содир бўлишда гапда ундан олдин айтилган ишдан олдин юз беради. Лекин бу нарса қаринага ва кўзланган бир мақсадни намоён қилишга муҳтождир. Араблар «أعجبني ما صنعت اليوم ثم ما صنعت أمس أعجب мени бугун қилган ишинг ажаблантирди, кечаги ишинг эса ажабланарлироқ эди» деб айтишади. Бу ерда кечаги иш бугунги ишга атф бўляпти. Яъни кейинги иш олдинги ишга – уларнинг орасида тартиб бўлмаган ҳолда – атф бўляпти. Лекин аслида «ثم»нинг араблар орасида машҳур маъносига кўра аввал олдинги иш, ундан бироз муҳлат ўтгач кейинги иш содир бўлиши керак. Шунинг учун бундан бошқача суратда қўлланиши учун қарина лозим, дедик. Бундай қўллашдан мақсад эътиборни тортиш лозим бўлган ишни намоён қилиш бўлади. Чунки фасоҳатли араб тилида қўлланишдаги тартибнинг ўзгаришидан бир мақсад кўзда тутилади.
Арабларнинг юқоридаги сўзларини ўрганиб чиқсак, «ثم»дан кейинги иш ундан олдин зикр қилинган ишдан олдин бўлганига далолат қилувчи қарина – «أمس кеча» сўзининг «ثم»дан кейин, « اليوم бугун» сўзининг «ثم»дан олдин қўлланилгани эканини кўрамиз.
Бу гапдан намоён қилиш кўзланган мақсад бугунги ишнинг қийматини туширишдир. Гапнинг зоҳирий маъноси кечаги ишни мақташ, ҳақиқати эса бажарувчининг қудратини айблашдир. Яъни у бир ишда олдинга силжиш ўрнига орқага қараб кетди, натижада бугунги иш кечагидан кўра озроқ бўлди.
Ояти каримадаги қарина оятнинг нозил бўлиш сабабидир, уни Бухорий ва Муслим ривоят қилган.
Намоён қилиш кўзланган мақсад эса Қурайшнинг одатини бекор қилишдир. Қурайш одати бўйича Муздалифада тўхтар ва Арафотда тўхташ учун бормас эди. Яъни Аллоҳ Таоло олдинги оятда Арафотдан Муздалифага ифоза қилишни зикр қилгандан кейин уни яна зикр қилди ва Арафотдан Муздалифага ифоза қилиш Қурайшга ҳам худди бошқаларга вожиб бўлганидек вожиб эканлигини эслатди.
Умид қиламанки ифоза қилиш Арафотдан Муздалифага бўлиши ойдинлашди.
«Сўнгра тушинглар» [Бақара 198-199]
деб келган кейинги оят маънода
«Энди Арафотдан тушганингиздан кейин» [Бақара 198-199]
деб келган оятдан олдиндир. Араб тилида олдинга ва кейинга суриш аниқ бир мақсад учун бўлади. Бу ердаги мақсад Қурайшнинг жоҳилиятдаги ўзларини бошқа одамлардан ажратиш одатларига барҳам беришдир.
16 зул-қаъда 1434ҳ
22 сентябр 2013м