Сурияга зарба беришдан мақсад Исроилни ҳимоя қилишдир

414
0

13625360145206

Исроиллик шарҳловчиларга кўра, президент Барак Обама ва президент идорасининг юқори мартабали масъуллари ҳамда конгресдаги республикачилар ва демократлар партиясининг етакчилари Сурияга зарба беришдан кўзланган асосий мақсад Исроилни ҳимоя қилиш эканлигини таъкидладилар.

Сиёсий шарҳловчи Чико Менашенинг Исроил радиосига берган интервьюсида “президент Обаманинг Сурияга ҳужум қилиш режасини “Исроилни ҳимоя қилиш режаси”, деб номлаш мумкин, деди.

Шунингдек, Менаше “Бу тонг” номли тонги дастурда “Оқ уй идорасининг конгрес аъзолари олдида Исроил хавфсизлигини идрок қилиши АҚШнинг Сурияга зарба беришини оқлайди”, дея маълум қилди.

“Арье Голан” ахборот дастурининг тақдимоти ҳам Менашенинг “Сурияга ҳужум қилишни Исроилни ҳимоя қилиш режаси, деб номлаш мумкин”, деган фикрига ҳамоҳанг бўлди. Агентлик Сурияга зарба бериш борасида конгрес аъзолари орасида ўтган мунозарада ва ташқи ишлар вазири Жон Керри билан мудофаа вазири Чак Ҳайгел орасида ўтган мунозарада “Исроил” калимаси 60 марта такрорланганига ишора қилди.

“Арье Голан” ахборот агентлиги АҚШда кучли нуфузга эга бўлган “AЙПАК” яҳудий ташкилоти Сурияга зарба беришни дастаклаётганини ва конгрес аъзоларини бунга қаноатлантириш учун ўз нуфузини ишга солганлигини қўшимча қилди. “AЙПАК” яҳудий ташкилотига кўра, АҚШ ҳужуми Исроил хавфсизлигига хизмат қилади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here