Ҳизбут Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими

526
0

01

«Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (имон-эътиқодли) зотларни (ер юзига) халифа қилганидек уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини) хавфу-хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар итоатсиз кимсалардир»       [Нур 55]

Матбуот баёноти

Ҳизбут Таҳрир АТЭС ва эркин бозор низомлари саммити орқали Жануби Шарқий Осиёдаги аёлга қарши режа тузган Америка империализмига қарши туриш учун раъй соҳибалари бўлмиш жамиятда таъсири бор аёлларнинг баҳс ҳалқасини ўтказади

2013 йил 10 октябрда Ҳизбут Таҳрир аёллари раъй соҳибалари бўлмиш жамиятда таъсири бор аёлларни Жануби Шарқий Осиёнинг барча томонларидан аёлларнинг муҳим баҳс ҳалқасига тўплайдилар. Бу тўпланиш «АТЭС ва эркин бозор низомлари саммити орқали Жануби Шарқий Осиёдаги аёлга қарши режа тузган Америка империализмига қарши» деган ном остида Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида бўлиб ўтади. Бу баҳс ҳалқаси Америка ташқи ишлар вазири Жон Керрининг октябрда Балига АТЭС 2013 саммитида қатнашиш учун келиши билан бир вақтга тўғри келмоқда. Бу саммит ҳеч шубҳасиз эркин бозорга оид янада кўпроқ капиталистик иқтисод сиёсатларини, келишувларни ёки ташаббусларни олиб келади. Бу келишувларнинг Америка ва Ғарб империализмини янада мустаҳкамлаши, минтақа иқтисоди устидан зўравонлик билан ўз ҳукмини ўрнатишни кучайтириши ва Ғарб давлатларига молиявий манфаатларни келтириши аниқ. Айни пайтда бу минтақа халқлари, жумладан миллионлаб аёллар ва болалар янада қашшоқлашади, уларнинг қонини сўриш янада авж олади. Бошқа томондан эса Ғарбнинг капиталистик мустамлакачи ҳукуматлари Жануби Шарқий Осиёдаги фойда келтираётган иқтисодий ютуқлар устидан хўжайин бўлиб олишга эришиш мақсад қилинган аниқ режалар асосида иш олиб бормоқда. Айниқса Қўшма Штатлар бу ғоятда фойдали Осиё бозорида ўзининг иқтисодий манфаатларини АТЭС ва АСЕАН орқали ҳамда Шарқий Осиё ва Тинч Океани ҳамкорлиги саммити орқали таъминлашга ҳаракат қилди. Шунинг учун минтақадаги мана шундай иқтисодий йиғинлар ва низомлар орқали зўр бериб тарғиб қилинаётган эркин бозор низомининг катта хатарларини аниқ тушуниб олишимиз жуда зарур бўлиб қолди. Бу иқтисодий йиғинлар ва низомларнинг маҳаллий ширкатлар ва иқтисодларга, бинобарин оддий аёллар ва болалар ҳаётига тўсиқ бўлувчи таъсири бор. Индонезияда унинг капиталист ҳукумати имзолаган АСЕАН битими орқали эркин савдо келишувларини ижро этиш ҳар йили минглаб маҳаллий саноат корхоналарининг хонавайрон бўлишига олиб келди. Чунки бу корхоналар нархи паст чет эл импорт товарлари билан рақобатлашолмай қолди. Бунинг оқибатида ишсизлик янада авж олди ва одамлар ўртасида ўта қашшоқлик кенг ёйилди. Бундан ташқари эркин савдо низоми бу исломий юртларни капиталистлар манфаатига хизмат қилиб, уларга ишчи кучлардан – уларга ҳеч қандай ғамхўрлик кўрсатмай ва уларни ҳеч қандай ҳимоя билан таъминламай – мумкин қадар энг арзон фойдаланиш имкониятини яратиб берадиган меҳнат биржаси низомини ҳам ижро этишга мажбур қилди. Бу низом миллионлаб аёллардан арзон ишчи кучи сифатида фойдаланишга сабаб бўлди ва бу аёлларни кўп ҳолларда хатарли ва белни синдирувчи бўлган оғир шароитларда ишлашга мажбур қилди.

Бу ҳам етмагандек Ғарбнинг капиталист ҳукуматлари ҳамда Халқаро Валюта Фонди ва БМТ каби ташкилотлар ўзларининг заҳарли қарашларини мустаҳкамлаш учун босим ўтказишларини янада кучайтирди. Уларнинг ўша заҳарли қарашлари бўйича иш ўринларида аёлларнинг янада кўпайиши иқтисодий ўсишни, доимий ривожланишни, Туркия ва Ўрта Шарқдаги ҳолатдаги каби Жануби Шарқий Осиё ва исломий оламнинг бошқа томонларидаги фуқароларнинг харид қудратини яхшилашни таъминлашнинг йўли эмиш. Улар АТЭС давлатларининг 2013 йил сентябр бошидаги аёлга бағишланган иқтисодий йиғинида «аёллар иқтисодий ўсишга ундовчи омиллар сифатидадир» деб жар солишди. Лекин аслида бу янада кўпроқ аёллар кучидан текин фойдаланишга бўлган яна бир ҳаракатдир холос. Масалан, бу нарса камбағаллик оғирлигини енгиллатиш ўрнига, оддий қилиб айтганда, янада кўпроқ фойда ва киримларни қўлга киритишга ҳаракат қилаётган капиталистик ширкатлар ва ҳукуматларнинг аёллар кучидан арзон ишчи кучи сифатида программали тарзда сув текин фойдаланишига қонуний тус беради.

Биз таъсирга эга аёлларни ва ахборот воситаларини аёлларнинг бу муҳим ҳалқасида қатнашишга таклиф қиламиз. Бу ҳалқа Жануби Шарқий Осиё ва исломий оламдаги аёлларга зарар келтираётган капиталистик иқтисодий эркин бозор низоми режаларини очиб ташлайди. Ҳалқа бунинг муқобилида фақат Ислом асосигагина таянадиган Халифалик давлати низомини илгари суради. Чунки фақат шу низомгина минтақадаги аёл азият чекаётган камбағаллик ва эксплуатацияга барҳам бериш учун соғлом исломий иқтисодий сиёсатларни ва муолажаларни тўлиқ ишлаб чиқадиган ягона низомдир.

Муҳаррирлар учун мулоҳазалар: бу ҳалқа 2013 йил 10 октябр пайшанба куни Жакарта марказидаги Чикини Роя кўчасида жойлашган Гран Мега Чикини меҳмонхонасида Индонезия вақти билан соат 9:00дан 12:00гача ўтказилади. Шу жойнинг ўзида соат 12:30да матбуот конференцияси ҳам ўтказилади. Унга эркак ва аёл журналистлар таклиф қилинади. Аммо йиғинга фақат аёл журналистларнинггина киришига рухсат берилади.

Изоҳлар, учрашувлар ўтказиш ва қатнашишни аниқ билдириб қўйиш учун қуйидаги электрон почта билан боғланиш мумкин:

media@hizb-ut-tahrir.info

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here