Очлик Дамашқ жанубида 10 минглаган кишининг ҳаётига хавф солмоқда

515
0

0

Суриядаги талофатни рўйхатга олиш марказининг айтишича, Асад кучлари томонидан анчадан буён қамалда қолган пойтахт Дамашқ яқинидаги Ҳажарул-Асвад минтақасида очликдан ўлиш хавфи 30 мингдан ортиқ одамнинг ҳаётига таҳдид солмоқда.

Марказнинг жума куни берган баёнотида айтилишича, бу минтақада олти мингга яқин оила, яъни 36 минга яқин инсон қамал остида қолган.

Минтақадаги барча нон ёпиб сотадиган дўконлар ишдан тўхтаб қолган. Одамлар оч-юпун. Айниқса очлик ёш болаларнинг ҳаётига кўпроқ хавф солмоқда

Баёнотда Дамашқ жанубидаги минтақаларни оммавий равишда қамал қилиниши, хусусан Ҳажарул-Асвадни Асад кучлари томонидан қамал қилиниши кескин танқид остига олинган.

Марказ барча тарафларни, халқаро ташкилотларни дарҳол қамални бартараф қилишга ва очликдан ўлаётган ўн минглаган фуқароларга инсонпарварлик ёрдам етказиш учун тинч йўлларни очишга чақирди.

Шунингдек, марказ БМТ бош котиб Пан Ги Мунни ҳам халқаро мажлисга босим ўтказишга чақирди ва Сурия режимидан чегаралар орқали ёрдамлар етказиш учун рухсат беришни талаб қилиб 15 давлат имзо чеккан лойиҳани татбиқ қилиш учун босим ўтказиш масъулиятини ўз зиммасига олишга ундади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here