Конференция таъқиқлаб қўйилди

538
0

img_8593_138113572352

Ҳизб-ут Таҳрир тарафидан Украинанинг қирим вилоятида ташкил қилинган “Совет иттифоқи қулагандан сўнг Ҳизб-ут Таҳрир ва даъват, қаршиликлар ва ҳақиқатлар” номли конференция Украина разведкаси ва хавфсизлик кучлари тарафидан қаттиқ қаршиликка учраганлиги туфайли тўхтатилди.

Конференция ўтказиш учун аввалдан керакли барча қонуний рухсатномалар олинганлиги ва конференция залига ўзига хос ёзилмалар осилганига қарамай, конференция вақти келганда хавфсизлик кучлари залга киришдан тўсиб, конференция ўтказилишига қаршилик қилди.

Ҳизб-ут Таҳрир конференция учун керакли хавфсизлик чораларини кўриб қўйган эди. Бундан ташқари Ҳизб-ут Таҳрир уюшмаси Украинада таъқиқланган жамоалардан эмас.

Конференцияга қатнашиш мақсадида турли ўлкалардан иштирокчилар, жумладан, Ливандан марказий ахборот бўлимининг раҳбари Усмон Баххош, Туркиядан Маҳмуд Кар, Англиядан Тожи Мустафо, Голландиядан Окай Пала, Россиядан Виталий Реаднский, Украинанинг ўзидан Фозил Ҳамзаев ташриф буюрган эди.

Шунингдек, “Мемориал” инсон ҳуқуқлари ташкилотининг Марказий Осиё дастурлари раҳбари Виталий Понамарёв, Туркиянинг İMKANDER номли инсон ҳуқуқлари ва инсонпарварлик ёрдам ташкилотининг раҳбари Мурат Узер, Кирғизистон инсон ҳуқуқлари фаоли Равшан Гапиров, Қирим инсон ҳуқуқлари ташкилотининг раҳбари Анвар Қодиров, Белгиядан Ўрта осиё бўйича эксперт Бруно Декордиа, Украина халқаро сиёсий тадқиқотлар марказининг раҳбари Доктор Николай Керушка, Украиналик сиёсатшунос Доктор Сергей Кисилов конференцияга қатнашиш учун ташриф буюрган эди.

Украина разведкаси ва хавфсизлик кучларининг бундай ноқонуний ҳатти ҳаракати катта тайёргарлик кўрилган конференциянинг тўхтатилишига сабаб бўлди.

Ҳизб-ут Таҳрир Украина хавфсизлик кучларининг ноқонуний ҳатти ҳаракатини қоралаб, конференция зали олдида кўпчилик иштирокида ўз норозиликларини изҳор этди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here