Ҳизб-ут Таҳрир тарафидан Қирим вилоятида ташкил қилинган конференция Украина разведкаси ва хавфсизлик кучлари тарафидан қаттиқ қаршиликка учраб, тўхтатиб қўйилгандан сўнг Ҳизб йигитларининг фаол ҳаракати туфайли Ленин майдонида жойлашган театр залида форум ташкил қилинди.
Форумга Ҳизб-ут Таҳрир – Украина матбуот бўлимининг раиси Фозил Амзаев бошчилик қилди. Аввал хабар қилганимиздек, форумга Ҳизб-ут Таҳрирнинг марказий ахборот бўлимининг раҳбари Усмон Баххош, Ҳизб-ут Таҳрир – Голландия ахборот бўлимининг вакили Окай Пала, Ҳизб-ут Таҳрир – Англия ахборот бўлимининг вакили Тожи Мустафо ва Ҳизб-ут Таҳрир – Туркия ахборот бўлимининг раиси Маҳмуд Кар иштирок этди.
Форум бошловчиси Фозил Амзаев ўз нутқида Украина хавфсизлик ташкилотининг Россия, Ўзбекистон ва Қирғизистон каби қўшни давлатлар босими остида конференцияни таъқиқлаб қўйганлигини айтиб ўтди. Амзаев конференция таъқиқлангандан сўнг журналистларнинг ва оммавий ахборот воситалари мухбирларининг “Ҳизб-ут Таҳрир ва унинг Ўрта Осиёда фаолиятлари”га алоқадор саволларига жавоб бериш учун айни форум ташкил қилинганлигини маълум қилди.
Ҳизб-ут Таҳрирнинг марказий ахборот бўлимининг раҳбари Усмон Баххош Ҳизб 1953 йил ташкил қилинганлиги ва Халифалик давлатини тиклаш учун фикрий ва сиёсий фаолият олиб бориши ҳақида сўз юритди. У ҳеч бир шаклда қуролли фаолият олиб боришни услуб сифатида табанний қилмаганлигини таъкидлади. Шундай бўлишига қарамай, баъзи ўлкаларда, хусусан Ўрта Осиё давлатларида Ҳизб-ут Таҳрир аъзоларининг қамоққа олинаётганлиги ва суйиқасдларга дучор қилинаётганлиги ҳақида гапириб ўтди.
Форумга Қирим ахборот агентлиги, Украина инсон ҳуқуқлари ташкилоти, ICTV ахборот канали, ИНТЕР телеканали, Navoros интернет сайти иштирок этди. Шунингдек, “Мемориал инсон ҳуқуқлари ташкилотининг Марказий Осиё дастурлари” раҳбари Виталий Понамарёв, “Возрождения” газетаси мухбири Анвар Қодиров ва Қирғизистонлик инсон ҳуқуқлари фаоли Равшан Гапиров каби бир қанча таниқли шахслар ҳам иштирок этди.
Форумда қуйидаги саволлар ўртага ташланди:
Ҳизб-ут Таҳрир Украина ва Европада Халифаликни тикламаса, унда нима учун бу ўлкаларда фаолият олиб бормоқда?
Ҳизб-ут Таҳрир антисемитизмга (яҳудий динига ёки миллатига душман сифатида қарашга) мойилми?
Ҳизб-ут Таҳрирнинг молиявий таъминоти қаердан келади?
Халифалик тиклангандан сўнг ғойримусулмонлар билан қандай муносабатда бўлади?
Ҳизб-ут Таҳрирнинг маркази Англияда, деган хабарлар қанчалик ҳақиқатга яқин?
Ҳизб-ут Таҳрир Туркияда фолият олиб боряптими? Украинадаги Турк дин вакиллари Туркияда Ҳизб-ут Таҳрир йўқлиги ҳақида гапирадилар, шу тўғрими?
Форум ушбу саволларга тўлиқ жавоблар билан тамомига етди.
لقد كان يومًا مشمسًا جميلًا عندما التقى الأصدقاء في ملعب الكريكيت. لقد خاضوا مباراة مهمة أمام فريق قوي. وكان الجو مليئا بالتحدي والحماس. بدأت المباراة بشكل رائع، حيث أظهر كل لاعب مهاراته الاستثنائية في المباراة. سجل الفريق الصديق نتائج جيدة في البداية، لكن الفريق المنافس كان لديه خطط أخرى. بدأوا في تعديل استراتيجيتهم وزيادة الضغط على الأصدقاء. وبدأت المباراة تشتعل بالمنافسة والتوتر. وفي الدقائق الأخيرة من المباراة، تنافس الفريقان من أجل الفوز. وكانت النتيجة متقاربة وكان التوتر يتزايد كل دقيقة۔