Туркияда аёллар конференцияси

476
0

kadin (8)

Ҳизб-ут Таҳрир – Туркия вилояти аёллар учун ташкил қилган “Умматнинг бирлигида аёлнинг ўрни” номли конференция кўп сонли муслималар иштирокида бўлиб ўтди. Конференцияни очиб берган Қуръони Карим тиловатидан сўнг ҳаётда Ислом аҳкомлари татбиқ этилмаётганлиги сабабли Ислом уммати, хусусан аёллар ва болаларнинг нақадар аянчли аҳволга тушиб қолганлигини намойиш этган ҳужжатли филм билан давом этди.

Биринчи бўлиб сўзга чиққан Савда Карадемир мусулмонларнинг бугунги аҳволга тушиб қолишига сабаб бўлган уч нуқта, яъни Халифаликнинг қулатилиши, Исломни шарий қонун-қоидалардан ажратиб фақат ибодат ва ахлоққа чеклаб қўйилиши ва Мусулмонлар Ислом байроғи атрофида бирлашиш ўрнига миллатчилик ёки ватанпарватлик билан ўралашиб қолганлиги эътибор қаратди.

“Халифалик масаласи – бу Ислом уммати учун ҳаёт-мамот масаласидир. Бу уммат асрлар бўйи дунёдаги энг яхши-шарафли уммат мақомига Исломни татбиқ қилган Халифалик сояси остидагина эришди”, деди у ўз нутқида.

Конференция бошловчиси Гамзе Гурсой дунёнинг турли ўлкаларида куфр зулмларини бошидан кечирган мусулмонлар болаларни саҳнага таклиф қилди. Сурия, Миср ва бошқа давлатларда не-не кунларни бошидан кечирган бу маъсум гўдаклар кўзларни ёшларга тўлдирди.

Ундан сўнгра Ҳизб-ут Таҳрир аъзоси Гул Эрен сўзга чиқиб, умматнинг бирлиги ҳақида сўз юритди.

“Бирлик ҳақида сўз кетганда, “бунчалик бир-биридан фарқли қарашлар ва турли туман жамоатларга бўлиниб кетган мусулмонлар қандай бирлаша олиши мумкин”, деган кишиларга айтамизки, “Умматимнинг ихтилофи раҳматдир”, деган ҳадиси шарифга мувофиқ, бир биридан фарқли қарашларнинг бўлиши раҳматдир. Бирлик бу – бир хил услуб, бир хил сиёсат ва бир хил позицияда ҳамнафас бўлишдир. Бу эса битта Халифани сайлаб, бутун мусулмонларнинг унга байъат қилиши ва битта байроқ остида бирлашиши билан амалга ошади. Бирликни қайта тикламоқчи бўлсак, биздан аввал ўтган мусулмонларнинг аҳволига бир қарайлик. Улар ҳам биз каби тарқоқликка дуч келишган эдими? Бир-бирларига қарши салбий туйғуда бўлишган эдими? Кофирлар қаршисида чекинишга дуч келганда, бу ҳолатдан қандай чиқиб кетишган эди? Мана шу саволларга жавоб топсак “мусулмонларни қандай бирлаштириш мумкин?”, деган саволга жавоб топган бўламиз, инша Аллоҳ”, дея сўзига якун ясади Гул Эрен.

Конференция Ҳизб-ут Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими аъзоси Доктор Насрин Навоз хонимнинг муслима аёлларга қилган нидоси билан тамомига етди.

kadin (11)

 

kadin (13)

kadin (10)

 

kadin (18)

kadin (29)

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here