Энг маъқул йўл бузиб ташлаш

985
0

1

АҚШнинг Афғонистонни тиклаш бош инспекцияси Ҳилманд вилоятида миллионлаб доллар эвазига қурилган, бироқ ҳеч қачон фойдаланилмаган ва энди бузиладиган бино юзасидан текширув бошлади, дея хабар беради NBC News.

Текширувчилар маълумотига қараганда, АҚШ армиясининг штаби мазкур бино учун 34 миллион доллар сарфлаган.

Олти минг квадрат метрга тенг бу бино Афғонистон жанубидаги олис хилват бир базада жойлашган бўлиб, асосан керакли ҳарбий жиҳозларга эга йирик офислардан иборат. Иситиш, совутиш ва вентиляция системаларига катта маблағ сарфланган.

Бундан ташқари, инспекторлар қимматга тушган бинонинг ўрнига яна бир штаб маркази қурилганини аниқлашди.

34 миллионли бинони афғонларга топширишнинг иложи йўқ, чунки улар бинони сақлаб туриш учун на техник имкониятларга, на етарли маблағга эга.

Афғонистондан АҚШ қўшинларининг олиб чиқилиши муносабати билан бино ҳимояланмайдиган ҳудудда қолади, шунинг учун уни бузиб ташлашга энг маъқул йўл сифатида қаралмоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here