12 йил ўтиб АҚШ ва НАТО мақсадига эриша олдими

460
0

12

2014-йилдан кейин АҚШнинг Афғонистондаги роли ҳануз мавҳумлигича қолмоқда. Хабарларга кўра, Қўшма Штатлар Афғонистондан аскарларини эртароқ ва бутунлай олиб чиқиш ҳақида бош қотиряпти. Бирорта ҳам аскар қолдирмасдан Афғонистонни тарк этиши эҳтимоли ҳам бор.

Бу борада музокаралар бўлаëтган бир пайтда¸ АҚШнинг НАТОдаги собиқ элчиси Курт Волкер бундай ҳаракат оқибатлари аянчли бўлажагини таъкидлади.

– “Очиғини айтсам¸ бундай режа амалга ошгудек бўлса¸ бунинг оқибати барчамиз учун ҳалокатли бўлади. Мен шахсан бу нарсага эҳтимол ҳам бермайман ва АҚШ раҳбариятининг айни шу йўлни танлашига ишонмайман. 2014 йилдан сўнг ҳам афғон хавфсизлик кучларига мадад берувчи¸ аксил-террор амалиëтларини қувватловчи ҳарбий кучлар қолади¸ деб ўйлайман”, деди Курт Волкер.

Америка 12 йил давомида Афғонистонда нималарга эришди? Кўпчиликни шу каби саволлар қизиқтирмоқда.

2001 йилда АҚШ этакчилигидаги НАТО қўшинлари Афғонистондаги Толибон ҳукуматига қарши кенг кўламли ҳарбий амалиëт бошлаганида¸ бундан мақсад Афғонистоннинг террорчи ва экстремистлардан тозалаш эканини иддао қилган эди. Орадан 12 йил ўтиб¸ АҚШ ва НАТО бу мақсадга эриша олдими?

Бу саволга Курт Волкер “йўқ” деб жавоб беради:

– “Ҳозирги шароитга қараб¸ мен бу мақсада эришилди¸ деб айта олмайман. Ўзи аввал-бошдан бу амалга ошириш жуда қийин иш эди”, дейди АҚШнинг НАТОдаги собиқ элчиси Курт Волкер.

Айни пайтда республикачи сенатор Боб Коркер Карзайнинг айрим хатти-ҳаракатларини аҳмоқона деб атади ва келгуси йили Афғонистон янги раҳбарга эга бўлишини эслатиб ўтди. “Мен маъмуриятдан Карзайдан кейинги даврни ҳам ҳисобга олишини сўрайман. Апрелда Карзай кетади. Ўз миллий манфаатларимизни ўйлаб, дунёнинг етакчи давлати сифатида аниқ қарорлар қабул қилишимиз керак”, – дейди сенатор Коркер.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here