ФИКР ВА БОШҚА ФИКР

500
0

images-33

Мусулмонлар фикрга қандай муносабатда бўлишлари керак?

Албатта, муслим Аллоҳ Таолонинг барча нарса қўлида бўлган қудратли, ҳолиқ эканлигига ишонади ва яратиш, йўқдан бор қилиш кимнинг қўлида бўлса, амр ҳам, тасарруф ҳам унинг қўлида бўлиши лозим деб иймон келтиради. Йўқдан бор қилган Аллоҳ Ўзи яратган нарсасини билади, одамзот ҳаётига Унинг Ўзи тартиб беради. Шунинг учун Аллоҳга иймон келтирадиган муслим низомни Аллоҳдан бошқасидан олиши жоиз эмас.

Муслимнинг Аллоҳга бўлган иймони ақлий қаноатдан ва қатъий ишончдан келиб чиққандир. Бу иймон Аллоҳ яратган ва нозил этган оятлари устида фикр юритишни талаб этади. Демак, Аллоҳга иймон келтириш мавзусида муслимга бошқалар фикрни эшитиши ва иймонга даъват этиш учун ўз фикрини бошқаларга ҳам эшиттириши вожиб. У капиталистик, илмоний (динни ҳаётдан ажратиш), насроний, яҳудий ва буддий одамлар билан ва фикрда ўзига қарши чиққан ҳар қандай кишилар билан мунозара қилиши ва ўзининг сўзини далиллар билан қувватлаши вожиб. Аллоҳ Таоло айтади:

هَذَا خَلْقُ اللَّهِ فَأَرُونِي مَاذَا خَلَقَ الَّذِينَ مِنْ دُونِهِ

–Булар Аллоҳ яратган нарсалардир. Энди (эй мушриклар) сизлар Менга Ундан ўзга «худолар» нималарни яратганини кўрсатингларчи!“                    [31:11]

Яна айтади:

وَضَرَبَ لَنَا مَثَلاً وَنَسِيَ خَلْقَهُ قَالَ مَنْ يُحْيِ الْعِظَامَ وَهِيَ رَمِيمٌ      قُلْ يُحْيِيهَا الَّذِي أَنشَأَهَا أَوَّلَ مَرَّةٍ وَهُوَ بِكُلِّ خَلْقٍ عَلِيمٌ

–У Бизга: «Чириб битган суякларни ким ҳам тирилтира олурдеб, мисол келтирдию, (аммо) ўзининг (бир томчи сувдан) яралганини унутиб қўйди. (Эй Муҳаммад), айтинг: «У (чириган суяк)ларни дастлаб (бир томчи сув)дан пайдо қилган зотнинг Ўзи қайта тирилтирур. У (Ўзи яратган) барча халқни билгувчидир»“.                                                      [36:78-79]

Аллоҳ Таоло яна марҳамат қилади:

قُلْ هَاتُوا بُرْهَانَكُمْ إِنْ كُنتُمْ صَادِقِينَ

–Айтинг (эй Муҳаммад): «Агар ростгўй бўлсангиз, ҳужжат келтиринг!»“          [2:111]

Росулуллоҳ(с.а.в)дастлаб мушрикларнинг сўзларини эшитар, сўнг ўз фикрларини баён этар ва уларга Қуръон оятларидан тиловат қилар эдилар. Аммо низом ҳақида муслим бошқаларни қаноатлантириш учун улар билан мунозара қилмайди. Бунинг тафсилоти шундан иборатки, муслим шариатнинг бирор ҳукмини ақлий қаноат билан олмайди. Балки уни билгувчи ва хабардор Аллоҳ томонидан деган эътибор билан олади. Демак, унинг шариатни олиши самъий (эшитиш орқали) нақлий бўлади. Шариат ақлдан устундир, уни ақлан муноқаша-мунозара этиб бўлмайди. Шунинг учун муслим рўза тутади, намоз ўқийди, закот беради. Негаки, Аллоҳ уни шунга буюрган, унга буларни бажариш кайфиятини белгилаб берган. Муслим – Аллоҳ шуни белгилаб қўйди, – деган эътибор билан эрнинг ҳам аёлнинг ҳам яшириши вожиб бўлган аврати мавжуд, улар аралашиб юриши, хилват жойда ёлғиз қолишлари мумкин эмас, деб қарайди. У -тўнғиз гўштини, ўлакса, қон ва Аллоҳдан бошқага атаб сўйилган жонивор гўштини истеъмол қилиши мумкин эмас. Бунга ҳеч қандай ақлий сабаб изламайди. Муслим – олди-сотти, ширкатлар пайдо қилиш, мулкни ўстириш, молни сарфлаш каби барча муомалаларини шаръий аҳкомларга мувофиқ бажаради. У бутун ҳаётида Исломга амал қилиши вожиб. Шунда у иқтисод, ижтимо, сиёсат, жиҳод каби ҳаёт низомларини татбиқ этиб берадиган Ислом давлати паноҳида ҳаёт кечиради. Чунки Аллоҳ шунга буюрган.

Ҳар қандай шаръий ҳукм устида ғайримусулмонларни қаноатлантириш учун ёки уларнинг фикрларидан қаноатланиш учун улар билан асло мунозара этиб бўлмайди. Балки муслим уларни Аллоҳга иймон келтиришга даъват этиши, улар билан шу ҳақда мунозара-муноқаша баҳс қилиши ва фикрларига уларни қаноатлантириш учун жидду-жаҳд билан ҳаракат қилиши вожиб. Агар Аллоҳга бўлган иймонни қабул этсалар, Унинг низомини ҳам қабул қиладилар. Агар иймонни инкор этсалар, Унинг низомини ҳам инкор қилишади.

Демак, муслим қабул қилган Исломий низом унга даъват этаётган тариқатнинг айнан ўзидир. Шунинг учун муслим бошқалар билан низом ҳақида баҳслашиши ҳам ва уларни низомга алоқадор бошқа фикрларни қабул қилувчи деб ҳисоблаши ҳам мумкин эмас. Аллоҳ марҳамат қилади:

وَمَا كَانَ لِمُؤْمِنٍ وَلاَ مُؤْمِنَةٍ إِذَا قَضَى اللَّهُ وَرَسُولُهُ أَمْرًا أَنْ يَكُونَ لَهُمْ الْخِيَرَةُ مِنْ أَمْرِهِمْ 

–Аллоҳ ва Унинг пайғамбари бир ишни ҳукм қилганбуюрган вақтида бирон мўмин ва мўмина учун (Аллоҳнинг ҳукмини қўйиб) ўз ишларини ихтиёр қилиши жоиз эмасдир“.          [33:36]

Аллоҳ Таоло яна айтади:

فَلاَ وَرَبِّكَ لاَ يُؤْمِنُونَ حَتَّى يُحَكِّمُوكَ فِيمَا شَجَرَ بَيْنَهُمْ ثُمَّ لاَ يَجِدُوا فِي أَنفُسِهِمْ حَرَجًا مِمَّا قَضَيْتَ وَيُسَلِّمُوا تَسْلِيمًا

–Йўқ, Парвардигорингизга қасамки, то улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларида сизни ҳакам қилмагунларича ва кейин сиз чиқарган ҳукмдан дилларида ҳеч қандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларичабўйсунмагунларича зинҳор мўмин бўла олмайдилар“.   [4:65]

Аллоҳ Таоло яна марҳамат қилади:

أَلَمْ تَرَ إِلَى الَّذِينَ يَزْعُمُونَ أَنَّهُمْ آمَنُوا بِمَا أُنزِلَ إِلَيْكَ وَمَا أُنزِلَ مِنْ قَبْلِكَ يُرِيدُونَ أَنْ يَتَحَاكَمُوا إِلَى الطَّاغُوتِ وَقَدْ أُمِرُوا أَنْ يَكْفُرُوا بِهِ وَيُرِيدُ الشَّيْطَانُ أَنْ يُضِلَّهُمْ ضَلاَلاً بَعِيدًا

–„(Эй Муҳаммад) ўзларини сизга нозил қилинган нарсага (Қуръонга) ва сиздан илгари нозил қилинган нарсаларга иймон келтирган деб ҳисоблайдиган (айрим) кимсаларнинг шайтонга ҳукм сўраб боришни истаётганларини кўрмадингизми? Холбуки, уларга унга ишонмаслик буюрилган эди. (Чунки) шайтон уларни бутунлай йўлдан оздиришни истайди“.                         [4:60]

Буларнинг барчаси мусулмонлар билан ғайримусулмонлар орасидаги гап. Аммо мусулмонларнинг ўзаро муносабатларида эса, албатта Ислом ақидаси тортишиш ва ихтилофлашиш мавзуси эмас. Чунки унинг аҳкомлари қатъийдир. Балки у тафаккур, тадаббур, чуқур ўрганиш мавзусидир, токи Аллоҳга бўлган алоқа кучайсин, Унинг буйруқларига бўйсуниш кучли шаклда камолига етсин.

Аммо мусулмонлар орасида шаръий аҳкомларни мунозара этиш фақат ижтиҳод шартлари топилганларгагина жоиз, хатто бу иш талаб қилинади. Чунки муслим низомга алоқадор шаръий нусус-ҳужжатларга мурожаат қилганда, гоҳо фақат биргина маънони кўтарадиган қатъий «насс» (нусус)ларга дуч келади. Бу «насс»ларда ихтилоф қилиш асло мумкин эмас, ундаги ҳукм Ислом ҳукмидир. Гоҳида мақсадни тушуниш учун ижтиҳод ва қиёсга муҳтож бўладиган зонний (гумонли) «насс»ларга дуч келинади. Мужтаҳидлар мана шу нассларда усул ва шаръий қоидаларга риоя қилиш шарти билан ихтилофли, хилма-хил фикрлар билдиришлари мумкин. Ҳар бир мужтаҳид шундай фикрлаши керакки, у англаб етган нарса шу масала ҳақидаги Аллоҳнинг ҳукми бўлиб, у ўша ҳукмга амал қилиши вожиб. Бошқалар етган нарса эса уларнинг устидаги шаръий ҳукм. Улар ҳам унга риоя қилишлари вожиб. Мужтаҳид ўзидан бошқанинг тушунчасига Исломий тушунча деб қарайди, бошқа мужтаҳид ҳам унинг тушунчасини Исломий тушунча деб билади. «Фикр… ва бошқа фикр» тушунчаси мусулмонлар орасида шаръий аҳкомларни истинбот этишга алоқадор ўринларда мана шундай чиройли кўринишда татбиқ этилади. Ташриъ (қонун чиқариш)га алоқадор Исломий фикр учун эса беҳожатлик омилини шакллантиради.

Мусулмонлар «бошқа фикр» тушунчаси билан шундай муомала қилишлари вожиб. Шаръий ҳукмларга фақат таслим бўлиш, баҳс эса шу ҳукм чиққан далилни текшириш ҳусусида бўлиши керак. Бугунги кунда мусулмонлар орасида жамиятларнинг бир-бирларига очилиши зарурлиги, бошқа фикрни қабул қилиш, кимнинг фикри бўлса, бошқанинг фикрига ҳам қулоқ солиши, агар тўғри бўлса бу фикрни олиш, агар ҳукм қилинса уни қабул қилиш хақидаги тушунчалар ўртага ташланмоқда. Ким бундай қилмаса, бошқа фикрлардан сиқиладиган, ўз фикрларини бошқаларга ҳам сингдиришга уринадиган, гўё ўзларигина мутлақ хақиқатга эга бўлгандек иш тутадиган, ўз ишларини фикрий террор турларидан бири деб сифатлайдиган ўз фикрига ўралиб қолган усулчи деб, туҳмат қилинади. Улар, хусусан уламолар, бундай таклифлардан огоҳ бўлишлари, уларни қабул қилмасликлари ва Исломга ғаюрлик, қизғаниш билан – чалғитилган шаклда – мудофаага интилмасликлари зарур. Чунки одати бўйича ғарб таклифларни чалкаштиради, ҳақиқатларни хас-пўшлайди. У ақидани баҳс мавзуси этиб олмайди. Уни ҳаётга даҳли йўқ, инсон ва Холиқи орасидаги қисқа алоқа деб қарайди. Балки у ўзининг демократик низомини, гарчи Ислом иси сингдирилган, Ислом билан ўралган, Ислом билан кийинтирилган бўлса ҳам, ривожланган ва татбиқ этилган ҳолда кўришни истайди ва Ислом аҳкомларини ақлий асосда баҳс қилишни ва демократик қолибга солишни ривожлантиради. Ҳолбуки Ислом аҳкомларини билган мусулмон уни баҳс қилиш эмас, балки татбиқ қилиш тўғрисида фикр қилиши керак.

Шунинг учун мусулмонлар бу ишга қаттиқ эътибор беришлари, ўз динларини маҳкам ушлашлари, ҳатто унга озиқ тишлари билан ёпишиб олишлари вожиб. Чунки у ҳақ, ундан бошқаси эса залолат:

فَمَاذَا بَعْدَ الْحَقِّ إِلاَّ الضَّلاَلُ

–„Ҳақиқатдан кейин фақат йўлдан озиш бор“. q           [10:32]

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here