Обамага ҳам, ёрдамига ҳам лаънат

405
0

1

Кузатувчилар назарида Мисрда жамоатчилик Вашингтондан норози. Қоҳира кўчаларида омма ғазабда.

Миср пойтахтидаги қаҳвахона эгаси Ҳожи Ҳусни Маҳмуднинг фикри кўпчиликники билан ҳамоҳанг.

“АҚШ даф бўлсин. Америка ёки бошқаси, бизга улар керак эмас. Биз ўз юртимизда эркинмиз, Америкасиз ҳам кунимиз ўтади, Обамами ёки бошқаси… Американинг ёрдами бизга керак эмас. Олиб кетсин ҳаммасини, бизга фақат юртимиз керак. Обама, Обама, ҳей ўша Обамага ҳам, ёрдамига ҳам лаънат”, дейди у ғазаб билан.

Мусулмон биродарлар тарафдорлари орасида ҳам, уларга қаршилар орасида ҳам бирдек, АҚШга нисбатан нафрат кучайиб бормоқда. Улар АҚШни иккиюзламачиликда айблашяпти. Уларнинг назарида Қўшма Штатлар демократия, деб бонг ураётган бўлса ҳам Мисрдаги ҳаракатларни сидқидилдан қувватлаётгани йўқ, балки у ўз манфаатини ўйлайди холос. Мурсийни ағдарганини даъво қилаётган сиёсий фаоллардан бири Маҳмуд Бадр шундай дейди, “Обама маъмурияти Бир томондан демократия дейди, иккинчи томондан эса Мусулмон Биродарларни қувватлади. Ғазабдамиз, қоралаймиз буни”.

Қоҳиранинг бошқа тарафида эса Мусулмон Биродарлар ҳаракати аъзолари ҳам АҚШга лаънатлар айтмоқда.

“АҚШ Мусулмон Биродарлар ҳокимиятга келганида уни тан олиб, Муҳаммад Мурсийни ҳамкор деган эди. Шунга кўра у ҳарбийлар томонидан президентнинг ағдарилганини ҳарбий тўнтариш дея танқид қилиш керак”, дейди улар.

Нега Вашингтон ҳарбий тўнтаришни ҳарбий тўнтариш деб атамаяпти? Атаса, ким нима зарар кўради? Ёрдамни қирқишга мажбур бўладими? Нега қирқмайди? Уларнинг тилидан мана шу саволлар янграмоқда.

Миср тарқоқ, лекин одамлар қай партия ёки гуруҳдан бўлмасин, Американи бирдек қарғамоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here