Ҳизбут Таҳрирнинг Судандаги матбуот бўлими
«Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (имон-эътиқодли) зотларни халифа қилганидек уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини) хавфу-хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар итоатсиз кимсалардир»
Матбуот баёноти
Президент Умар Башир Хартумдаги «Садоқат» мажлислар залида ёшларга мурожаат қилиб айтган нутқида бундай деди: «…Чунки биз, буюк Аллоҳ ҳаққи, бу курсида ўтиришни ибодат ва Аллоҳга яқинлик деб биламиз ва Аллоҳга алдов, фириб, кўзбўямачилик билан яқинлашмаймиз…». Хўш, ҳокимият курсисида ўтириш қачон ибодат ва Аллоҳга яқинлик бўлиши мумкин?!
Биз бу саволга ҳокимият ва салтанатни ибодат ва Аллоҳга яқинликка айлантирадиган айрим асосларни келтириш, сўнг уни Судандаги ҳокимият воқеига таққослаш билан жавоб бериб, қачон ҳокимият ибодат ва Аллоҳга яқинлик бўлиши мумкинлигини айтамиз:
1 – Қачонки ҳокимият ва салтанат Ислом ақидасига асосланган бўлса, у ҳукм юритаётган дастур Аллоҳнинг Китоби, Росули Aнинг Суннати, шу иккиси далолат қилган саҳобалар ижмоси ва шаръий қиёсдан истинбот қилинган бўлса;
2 – Қачонки ҳокимга шаръий байъат берилса ҳамда бу байъатни одамлар устидан Аллоҳнинг Китоби ва Росули Aнинг Суннати билан бошқариш, бошқарув, иқтисод, ижтимо… каби ҳамма соҳада Ислом аҳкомлари ва муолажалари орқали сиёсат олиб бориш шарти билан қабул қилган бўлса;
3 – Қачонки ҳоким фуқарони тўйдириш учун оч қолса; зеро, ҳазрат Умарул Форуқ G халифалик пайтида одамлар оч бўлганда у киши ҳам оч бўлганлар ва ўсимлик ёғи билан қаттиқ нон еявергидан қорни ғулдираган пайтда ўзларининг: «Қанча ҳуштак чалчанг-чалавер, то мусулмонлар фарзандлари қорни тўймагунча, ҳаргиз гўшт таъмини тотимайсан», деган машҳур сўзларини айтганлар.
4 – Қачонки ҳоким ўз қўл остидагиларни алдамаса; чунки Росулуллоҳ Aнинг:
«مَا مِنْ وَالٍ يَلِي رَعِيَّةً مِنْ الْمُسْلِمِينَ فَيَمُوتُ وَهُوَ غَاشٌّ لَهُمْ إِلاَّ حَرَّمَ اللهُ عَلَيْهِ الْجَنَّةَ»
«Қайси бир волий мусулмон фуқарони бошқарса ва уларни алдаб юриб шу ҳолда ўлиб кетса, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилади», деган сўзларига кўра, ҳоким ўз халқини алдаши нимага олиб боражагини билади.
Биз Судандаги ҳокимият қурилган асослар воқеини ўрганадиган бўлсак, қуйидагиларнинг гувоҳи бўламиз:
Биринчидан: ҳокимият ва салтанат ғарбча капиталистик демократия асосига қурилган, Ислом ақидаси асосига эмас.
Иккинчидан: устимиздан бошқараётган дастур ўтиш даври билан боғлиқ «Найваша битими» дастури бўлиб, у жанубни бўлиб ташлади ва қолган районларимизни бўлиш арафасига олиб келди, Дарфур, Кўк Нил, Кордофан ва бошқа ерларимизда низо оловини қалади. Бунинг устига, «Найваша битими» Ғарбнинг кўрсатмаларидир, Исломга унинг мутлақо алоқаси йўқ. Кейин, бу ҳукумат Исломни татбиқ этаётганини даъво қилишдан чарчамаяпти, ҳолбуки, Исломни татбиқ этмаётгани воқеда шундоқ кўриниб турибди.
Учинчидан: Росулуллоҳ A:
«لاَ يَحِلُّ مَالُ امْرِئٍ إِلاَّ بِطِيبِ نَفْسٍ مِنْهُ»
«Кишининг молини унинг рухсатисиз олиш ҳалол эмас», деганлар. Мусулмон эса унинг молини шаръий ҳуқуқ билан олинишигагина рози бўлади. Судандаги ҳукумат эса омма мулки устига ястаниб олиб, судхўрликни ҳалол қилиб олди, солиқ каби ҳаром молларни билвосита йиғиш билан шуғулланиб, бу билан Исломнинг очиқ далилларига тескари иш қилди. Натижада ҳукумат одамларни қашшоқлаштирди ва яна қандай қилиб қашшоқлаштириш йўлларини ҳамон изламоқда. Унинг ёнилғи махсулотлари ва буғдой нархини ошириш ҳақидаги гаплари ҳам қашшоқлаштириш ва оч қўйиш сиёсатилан ўзга нарса эмас. Шу жиҳатдан, бу ҳукумат хўжайинига ўз моли ва оиласини омонат қўйган, хўжайини эса унинг молини ҳар томонга сочиб, оиласини уйидан ҳайдаб чиқарган бир қўлга ўхшайди…
Агар сиз президент жаноблари, ҳақиқатда ҳокимиятингизни Аллоҳга яқинлик ва ибодат деб ҳисоблаётган бўлсангиз, у ҳолда, Роббингизга тавба қилиб, Унга қилаётган осийлигингиздан ва У нозил қилган аҳкомлар билан ҳукм юритмаётганингиздан қайтинг-да, уни пайғамбарлик минҳожи асосидаги тўғри йўлни тутувчи Халифалик бўлмиш Ислом давлати, деб эълон қилинг. Бу давлатда ҳақдорларга ўз ҳуқуқлари қайтариб берилади, у билан Роббингизни рози қиласиз, унда одамлар адолат ва яхшилик ила бошқарилади. Наҳотки, Аллоҳ гуноҳларингизни мағфират қилиб, тавбангизни қабул қилишини истамасангиз, ахир У бандалари тавбасини қабул қилувчи ва раҳмли Зотку?! Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло бундай дейди:
«(Эй инсонлар), Аллоҳ томонидан ҳеч қайтариб бўлмайдиган бир Кун (Қиёмат) келиб қолишидан илгари Парвардигорингизга ижобат-итоат этингиз! У кунда сизлар учун бирон қочадиган жой ҳам бўлмас ва сизлар учун (қилиб ўтган гуноҳларингизни) инкор қилиш (имкони) ҳам бўлмас» [Шўро 47]
Иброҳим Усмон (Абу Халил)
Ҳизбут Таҳрирнинг Судан
вилоятидаги расмий нотиғи