Матбуот баёноти
Сибирнинг Сургут шаҳридаги Аксанов бозорида олиб борилган кенг миқёсдаги тасодифий босқин операциясида 150га яқин мусулмон қамоққа олинди. Бу бозорда кўп сондаги Ўрта Осиё ва Шимолий Кавказ фуқаролари ишлайди. Гувоҳларнинг айтишича, босқин тасодифан бошланди. Юзига ниқоб кийган ва қуролланган кишилар куппа-кундузи бозорга бостириб киришди ва уни ўраб олишди. Сўнг одамларга ўлдириб юбориш билан таҳдид қилишди ва улардан бозор ташқарисига чиқиб саф тортиб туришни талаб қилишди.
Босқин ва тинтув операциясидан кейин Россия Федерал Хавфсизлик органи (ФСБ) қуроллар ва тақиқланган китобларни излаётганини эълон қилди. Сўнг 150га яқин одам махсус автобусга чиқарилиб номаълум томонга олиб кетилди. Ва ниҳоят 150 мусулмоннинг орасидан бир гуруҳининг Ҳизбут Таҳрир йигитлари экани маълум бўлди. ФСБ бозор биносида катта миқдорда исломий фикрдаги тақиқланган материалларни учратганини даъво қилди.
Россиянинг «Новости» ахборот агентлиги 29 августда ФСБнинг сўзини келтирди. Унда келишича исломий Ҳизбут Таҳрирга мансуб деб шубҳа қилинган исломчи террористлар қамоққа олинган. Уларга «Оламшумул Исломий Халифаликни барпо қилишга ҳаракат қилиш доирасида Башкирияда ҳокимиятни куч билан эгаллашга тайёргарлик кўрган» деган айбловни қўйди.
Бу қамоққа олиш кампанияси минтақада Умматнинг кескин ҳаракатлари рўй бераётган бир пайтда амалга ошди. Умматнинг бу ҳаракатлари мустабид ҳокимларни қулатди. Икки йилдан кўпроқ вақт ўтганига қарамай бу ҳаракат ҳануз давом этмоқда. Уммат бу вақт орасида золим ҳокимларга ва уларнинг ортида турган мустамлакачи Ғарб давлатларига қарши курашиб келди. Россия эса бу ҳаракатларнинг алангаси ўз ҳудудига ҳам етиб келишидан қўрқмоқда.
Россиянинг мустабид режими Ҳизбут Таҳрирга моддий ишларни амалга ошириш ва қуролларга эга бўлиш айбини ёпиштиришдаги муваффақиятсиз уринишларидан умидини узгани йўқ. Сабаби Россия режими Ислом фикри олдида фикрий курашда аянчли мағлубиятга учради. Шунинг учун Ҳизбут Таҳрир йигитларига бу айбларни ёпиштириш илинжида турли найранглар қилишда давом этмоқда. Ҳизбут Таҳрир исломий жамиятни тиклашда Исломнинг очиқ-равшан тариқатига риоя қилади. Исломга даъват қилиш орқали куфр диёрини Ислом диёрига ўзгартиришга ҳаракат қилади. Исломий Халифаликни тиклаш орқали исломий ҳаётни қайта бошлаш учун одамлар орасида Ислом фикрларини ёяди. У Исломнинг соф таълимотларидан чиқариб юборадиган моддий ишлар билан шуғулланмайди. Шунинг учун ФСБ даъво қилаётган барча ишлар тўқима ёлғондир. Фақат йигитларимизнинг тақиқланган исломий фикрий материалларга эга бўлгани бундан мустасно. Бу тақиқланган фикр ўзи қайси? Ислом ҳукмларига мувофиқ ҳаёт кечиришга чақириш тақиқланган фикрми? Ёки мусулмонларнинг Ислом мабдасини ҳаётга қайтаришга ҳаракат қилишлари тақиқланган фикрми? Ҳолбуки Ислом мабдаси одамларнинг ишларини энг яхши суратда бошқаради ва муаммоларини энг яҳши суратда муолажа қилади ҳамда Россияни ва бутун оламни капитализмнинг ифлослигидан қутқаради!
Россиянинг мустабид ҳокимлари шуни билиб олсинларки, Аллоҳ Исломни ҳимоя қилиб сақлашга Ўзи кафолат берган, Умматга нусратни ва Халифаликни ваъда қилган. Бас улар қўлларидан келганини қилсин.
«Аллоҳ эса, гарчи кофирлар исташмаса-да, Ўз нурини (яъни динини) тўла (яъни ҳар тарафга) ёйгувчидир» [Соф 8]
Уммат бир қанча давр давом этган ғафлатидан уйғонди. Мана у бугун Исломга қайта бошлади. У уйғониш йўлида юксалишига тўсиқ бўлиб турган, уни мустамлакачи ҳўжайинларига топшириб қўйган барча тоғутларни янчиб ташлайди.
Мажруҳ Осиёдаги биродарлар сабр қилинглар. Азизликни қўлга киритишингиз тонг отишидан ҳам яқин бўлиб қолди. Сизлар қўзғалинглар, фарзларнинг буюгини ва энг муҳимини бажаришга шошилинглар. Бу эса Аллоҳнинг шариатини ҳакам қилишга ва Халифалик давлатини тиклашга жиддий ҳаракат қилиш билан амалга ошади.
«(Эй Муҳаммад), кофирлар сизни ҳибс қилиш ё ўлдириш, ёки (Маккадан) чиқариб юбориш учун сизга макр қилган пайтларини эсланг! Улар макр қилурлар, Аллоҳ ҳам «макр» қилур. Аллоҳ «маккор»роқдир» [Анфол 30]
Усмон Баххош
Ҳизбут Таҳрирнинг
марказий матбуот бўлими раиси