Саудия Арбистони БМТ ХК доимий эмас аъзолигидан бош тортди.

363
0

00

18 октябр куни Саудия Арабистони ташқи ишлар вазирлиги БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий эмас аъзолиги ўрнидан бош тортганлиги ҳақида баён қилди. Ўзининг мазкур қарорини қироллик ташқи ишлар вазирлиги Кенгашнинг ҳарбий низоларни, биринчи навбатда Суриядаги низони, ҳал қилишликда воқеда ёрдам беришликка, шунингдек Фаластин масаласини ҳал қилишликка қобилиятсиз эканлиги билан изохлади.

БМТ штаб-квартирасидаги хабардор манба исмини атамаслик шарти билан, доимий эмас аъзоликдан бош тортган қиролликнинг бўшаган ўрнига асосий номзод қилиб Қувайт кўрилаётганини маълум қилди.

БМТ Хавфсизлик Кенгаши нима билан шуғулланди?

Хавфсизлик Кенгаши, ўз низомига кўра, халқаро хавфсизлик ва тинчликни сақлаб туришликка жавобгар. БМТ низомининг 7 бандига биноан, Кенгаш қабул қилган қарорлар БМТга аъзо барча давлатлар томонидан бажарилишлиги шарт. Уларни бажармаслик эса чоралар кўришликка олиб келади, ҳатто ҳарбий куч ишлатишликкача. Қайсидир қарорни қабул қиш учун унинг 15 аъзосининг кўпчилик қисми шу қарорни қўллашлиги шарт, агар унинг доимий аъзоларидан (АҚШ, Англия, Франция, Россия, Хитой) ҳеч қайсиси вето ҳуқуқидан фойдаланмаган бўлса.

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here