Асадга бир миллиард доллар ва бир йил вақт керак

500
0

000

Сурия президенти Башар Асад чоршанба куни Американинг “Fox News” телеканалига берган интервьюсида Қўшма Штатлар ва Россия ўртасида эришилган келишувга биноан ўзининг қўли остидаги кимёвий қуролларни йўқ қилишга ёки бошқа бир давлатга ўтказиб беришга тайёр эканини маълум қилди. Бироқ у бунинг учун 1 миллиард доллар маблағ ҳамда бир йилга яқин вақт керак бўлишини билдирди.

Асад техник жиҳатдан қаралганда бу жуда мушкул жараён эканлигини таъкидлар экан, “бунга жуда кўп маблағ керак бўлади. Баъзилар бир миллиард доллар харажат бўлишини айтишмоқда. Тез орада дегани қанчалик вақт олишини мутахассислардан сўраш керак. Эҳтимол бунинг учун бир йил, балки ундан ҳам кўпроқ вақт керак бўлади”, деди.

Сурия президенти Суриядаги кимёвий қуроллларни АҚШ ҳукуматига топшириш ҳақида берилган саволга “айтганимдек, бу иш катта миқдорда харажат талаб қилади ва бу атроф муҳит учун жуда зарарли. АҚШ ҳукумати бу пулни тўламоқчи бўлса ва заҳарли моддани АҚШга олиб кетиш масъулиятини бўйнига олса, марҳамат, бу ишни қилишаверсин”, деб жавоб берди.

Сурия озод армиясининг етакчиси Салим Идрис Башар Асаднинг қўлидаги кимёвий қурол борасида АҚШ ва Россия ўртасида эришилган келишувга ўзининг муносабатини билдириб, “бу Асадга вақтдан ютиш учун муҳлат беришдан бошқа нарса эмас”, деган эди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here