Паскам вилоятида полиция ўтказган рейд натижасида 12 уйғур отиб ўлдирилган. Маҳаллий ҳукумат ва аҳолини хабарларига таянган ҳолда RFA (Radio Free Asia)ни хабар қилишича, ходиса бундан уч хафтадан кўпроқ вақт олдин содир бўлган, аммо Пекин томони маълумотларни тўсиши натижасида бу ҳақида фақат бугун маълум бўлди.
Полиция Қашқарни Паскам вилоятидаги отишмани тасдиқлади. Шу билан бирга полиция ходиса тафсилотлари ҳақида хабар беришдан бош тортди. Маҳаллий ҳукумат ва ахолини RFAга айтишларича, ходиса 23-август куни Қуйбоғ қишлоғида содир бўлган.
Ходиса гувоҳларини айтишича, полиция 30 кишидан иборат “террористик” гуруҳни аниқлаш учун рейд ўтказган.
“Мен полиция тинтув ўтказиш учун уйғурлар турган уйлардан бирига қандай бостириб киришганини ва 12 кишини ўлдиришганини кўрдим. Уларни ўша ерни ўзига дафн қилишди”,- деди гувоҳлардан бири.