АҚШ ва Европа Сурияда муваффақиятсизликка учради

554
0

000

АҚШ Суриядаги вазиятга баҳо берар экан, ўзини овутишга ҳаракат қилмоқда. Вашингтоннинг ҳисобича, Асад режимига қарши курашаётган мухолифатнинг аксарият қисмини шариат ҳукмини хоҳловчилар эмас, балки демакратияга рози бўладиган мўтадил қарашдаги мусулмонлар ташкил этади.

Бу фикрни маъқуллаган АҚШ президенти Барак Обама кўра, аксар Сурия аҳолиси демоқратияни ёқлаётган миллий коалиция билан ҳамфикрдир. “Биз билан ҳамкорликда ишлаёган Сурия мухолифати ва Сурия аҳолисининг аксарияти озод, тинч ва шарафли ҳаёт кечиришни истайди”, – дейди АҚШ раҳбари.

Собиқ разведка ходими Руел Марк Герехт фикрича, Сурияда исломий гуруҳларнинг етакчи кучга айланиши амри маҳол. “Кичик жиҳодий ташкилотларнинг – ҳатто улар сони 10-20 минг бўлса ҳам – Ассаддан кейинги Сурияда асосий кучга айланишига шубҳа қиламан”, – дейди у.

Бироқ шайх Абу Мусъаб аш-Шомий бу борада ҳақиқатларни гапирар экан, Вашингтонни хомтама бўлаётганини билдирди.

“Аслида улар қўрқишяпти. Чунки Аллоҳнинг ваъдаси ва Росулуллоҳ с.а.в.нинг суннати Халифаликнинг қайтиши билан Шом ўлкасида Ислом ҳукмини ҳаётга қайтишини таъкидлаб турипти. Уларни мана шу нарса даҳшатга солмоқда. Шунинг учун кофир Ғарб қўзғолон етакчилигини ва Шом ўлкасидаги уммат етакчилигини қўлга киритиш учун режалар тузмоқда, конференциялар ўтказмоқда. Мусулмонлар орасидан баъзиларни ўзларига қаратиб олиб, Суриядаги малай низомни ўз ўрнида қолдиришмоқчи”, дейди у Жума куни мусулмонларга қарата қилган хутбасида.

“Лекин – дея сўзини давом эттиради Фозил шайх – Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, бугунга қадар уларнинг барча сиёсий режалари барбод бўлди. Ўтказаётган конференсиялари, барча-барча уринишлари муваффақиятсизликка юз тутди. Мен уларнинг муваффақиятсизликка юз тутиш сабабини ўз кўзи билан кўрган гувоҳ сифатида айтиб бераман. Мен шахсан ўзим Ғутадан то Дайр аз-Зургача бўлган мухолиф кучлар ва Исломий Отрядлар таркибидаги мужоҳидлар ҳамда қўзғолончилар билан юзма-юз учрашдим, улар билан ўтириб суҳбатлашдим. Шунга амин бўлдимки, улардан 90 фоизи Ислом ҳукми қайтиши хоҳлашади. АҚШ ва Европа уринишларининг муваффақиятсизликка учраётганининг асосий сабаби мана шудир. Уларнинг ўзлари ташкил қилган миллий коалиция ва ўзларига қаратиб олган етакчилар қўзғолон бошқарувини қўлга олишда муваффақиятсизликка учради. Чунки воқелик уларнинг зиддига қараб кетмоқда. Мужоҳидлар, қўзғолончилар ва бутун Шом аҳли Исломни хоҳлашмоқда”, дея таъкидлади шайх Абу Мусъаб аш-Шомий хутба давомида.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here