АҚШ миллий хавфсизлик агентлиги 193 мамлакатда жосуслик ишлари олиб бориш ҳуқуқига эга бўлган

487
0

 12345АҚШ миллий хавфсизлик агентлигининг собиқ ходими Эдвард Сноуден ошкор қилган ҳужжатларга таянган ҳолда “Washington Post” нашрининг хабар қилишича, АҚШ дунёдаги 193 мамлакатда, шу жумладан Ўзбекистонда ҳам жосуслик маълумотларини йиғиш учун қонуний ҳуқуққа эга бўлган.

 Хабарга кўра, миллий хавсизлик агентлиги бундай рухсатномани 2010 йилда назорат бўйича суд томонидан олган. Ҳужжатда 193 мамлакатлар номи келтирилган бўлиб, улар қаторида Ўзбекистон ҳам бор. Мазкур мамлакатларда АҚШ жосуслари учун жосуслик фаолиятларини олиб боришлик ва жосуслар томонидан фойдали деб билинган барча маълумотларни йиғиш ҳамда телефон сўзлашувларини эшитишга рухсат берилган. Рухсатномонда мазкур мамлакатлар АҚШ махсус кучларида “қонуний” қизиқиш келтириб чиқариши мумкинлиги кўрсатиб ўтилган.

 Амалдаги халқаро келишувларга кўра АҚШ фақат тўрт давлат – Буюк Британия, Канада, Австралия ва Янги Зеландияга нисбатан жосуслик ишларини олиб бормайди.

АҚШ миллий хавфсизлик агентлиги (МХА)да Жахон банки, Халқаро валюта фонди, Европа иттифоқи ва халқаро атом энергетика ташкилоти (МАГАТЭ)ларни кузатишга рухсатнома мавжуд. Хабарга кўра, мазкур ташкилотларни кузатиш учун МХАда қонуний рухсатнома бўлсада, бу ҳуқуқдан улар ҳар доим ҳам фойдаланишмаган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here