Суриядаги мусулмонларни халос қилиш учун аср жиноятчисидан ёрдам сўраш ожизлик ва кўрликдир

480
0

01

Жиноятчи баасчи режим 2013 йил 21 август чоршанба куни Шом юртида кимёвий қурол билан минглаб мусулмонларни қирғин қилди. Бу қирғин ортидан олдинроқ Сурияда кимёвий қуролларнинг қўлланиши ўзига нисбатан қизил чизиқ ҳисобланишини эълон қилган Америка ўзининг ҳарбий зарба бериши эҳтимоли борлигига имо-ишора қилди. Бунга бир томондан Европанинг Американи қийин аҳволга солиб қўйгани сабаб бўлган бўлса, бошқа томондан Америка ўзининг халқаро мавқеини сақлаб қолиш учун шунга мажбур бўлди. Бироқ бу зарбанинг табиати, қайси кўламда бўлиши ҳамда қайси вақтгача бўлиши, буларнинг барчаси номаълум бўлиб қолаверди! Чунки Обаманинг шу зарбага тааллуқли ўзининг қарорини конгресс аъзоларига ҳавола қилиши бу ишларни конгрессда муҳокама ва кўриб чиқиш ўрнига айлантиради…

Золим Асад режимига янада кўпроқ қирғинларни амалга ошира олиши учун барча воситалар билан кетма-кет муҳлатлар бериб келган Америка ва Ғарб давлатлари Сурияда юз минглаб одамларнинг қирғин қилиниши қаршисида қасддан қўл қовуштириб келди. Кофирларнинг бу қирғинларни тўхтатиш учун ҳеч нарса қилмагани тушуниш мумкин бўлган ишдир. Аммо энг кўпчилик аҳолиси мусулмонлар бўлган давлатлар ҳокимларининг ва ҳеч нарсага ярамайдиган исломий ҳамкорлик ташкилотидан тортиб ўз биродарларига қарши қилинаётган зулм қаршисида юзаки чора бўлишдан нарига ўтмайдиган Араб Давлатлари лигасигача бўлган ташкилотларнинг ожиз ҳолда қўл қовуштириб туравериши ва кофирлардан қўрқиб улардан ёрдам сўраши тушуниш ҳечам мумкин бўлмаган ишдир! Чунки исломий юртлардаги бугунги ҳокимлар ўзларининг мусулмон биродарларини золим Башардан қутқазиш мақсадида зарба бериш учун ўзларининг армияларини ҳаракатга келтириш ўрнига зулмдан қочиб келган мусулмонларга бошпана ва таом бериш билангина кифояланиб қўя қолишди.

Аллоҳ Таоло деди:

«Сизлар ҳожиларга сув беришни ва Масжидул Ҳаромни обод қилишни — Аллоҳга ва Охират кунига имон келтирган ҳамда Аллоҳ йўлида курашган зотлар(нинг амалларига) тенг, деб билдингизми?! Улар Аллоҳ наздида тенг эмаслар, Аллоҳ золим қавмни ҳидоят қилмас» [Тавба 19]

Туркия ва бутун олам ҳокимлари Америка қандай қадам қўйишини кутиб турган бир вақтда бош вазир Эрдоган бундай деди: «Чекли операцияни амалга ошириш етарли эмас, бу зарба бир кун ёки икки кун давомида ҳужум ва чекиниш амалиёти бўлиши ўрнига режимни яксон қилишга олиб келиши лозим…». Жумҳурият президенти Абдуллоҳ Гул ҳам худди шу мавзу хусусида бундай деди: «Ҳарбий зарба бирон сиёсий стратегияни ишлаб чиқмасдан туриб бирон натижани беради, деб ўйламайман».

Биз Ҳизбут Таҳрир – Туркия вилояти аъзолари эса бу иш билан шуғулланаётганларга бундай деб нидо йўллаймиз: эй жумҳурият президенти Абдуллоҳ Гул! Суриянинг мусулмон халқини қутқазадиган стратегияни ким белгилаши керак? Ислом ва мусулмонларнинг душмани Америками ёки Суриянинг мусулмон халқини биродарим деб ҳисоблаган сенми? Ундай бўлса Аллоҳ Таоло ризолигига ҳам, одамларнинг розилигига ҳам эришишингга сабаб бўлувчи ишга қадам қўйишинг учун ўзинг бош қўмондон сифатида сенинг буйруғинг остида армияларни ҳаракатга келтиришингга нима нарса тўсқинлик қиляпти?

Сенчи эй бош вазир Эрдоган! Сенинг мусулмон Сурия халқини аср жиноятчиси ва қотил Американинг «раҳм-шафқати» остига қўйиб қўйишинг қўйларни бўрига омонат қилиб топширган кимсанинг иши каби бўлиб қолмайдими?! Ёки сен Америка бундан олдин исломий юртларга ҳарбий босқин қилиб кирган пайтида қандай жиноятларни қилганини унутиб қўйдингми? Аммо биз Ироқда миллион мусулмон шу қотил Америка томонидан қандай ўлдирилганига, юз минглаб болалар етим қолганига, минглаб муслима аёллар америкаликларнинг ваҳшийлигига дучор бўлганига гувоҳ бўлдик. Биз Афғонистонда ҳам қуролсиз бегуноҳ тинч фуқаролар НАТО кучлари томонидан ўлдирилганига, муқаддас Китобимиз Мусҳафи шариф бу разиллар томонидан қандай таҳқирланганига гувоҳ бўлдик. Бундан олдин эса биз Босния ва Герцеговинада БМТ кучлари мусулмонларни серб «қассоб»ларга – улар ҳам ўз навбатида мусулмонларни қирғин қилиб геноцидни амалга оширишлари учун – қандай топширганига ҳам гувоҳ бўлганмиз. Ёки сизлар биз гувоҳ бўлган бу ҳодисаларга гувоҳ бўлмаганмисиз?!

Қолаверса, Америка тайёрлаётган бу ҳарбий зарбага нишон мухлис мужоҳидлар эмас, Асад режими бўлишини қандай кафолатлай оласан? Ҳеч шубҳа йўқки, бу зарбадан мақсад Америка ва Ғарб Сурия учун Баас режимидан кейин истаётган демократия лойиҳасини қатъиян рад этаётган қаршилик ҳаракатидаги жамоатлар ва отрядларни жазолашдир. Демак кофирларнинг мақсади кофир Ғарб лойиҳасини рад этаётган ва Исломий Халифалик давлатини тиклашга ҳаракат қилаётган ҳар бир мусулмонга шикаст етказишдир.

Эй бош вазир Эрдоган! Биз бошимиздан кечириб азият чекаётган хору зорлик ҳолати мусулмонларни албатта аламлантиради. Чунки улар ўзларига ёрдам ва кўмак қўлини чўзадиган битта ҳокимга ўта муҳтож бўлиб туришибди. Шунинг учун икки йил олдин бир суриялик қизча ўзининг «оҳ, Мўътасим» ва «оҳ, Эрдоган» деган машҳур фарёдини йўллаган эди. Бирон шижоатли Мўътасим чиқиб қолармикин деган умидда шу нидони йўллаган эди. Бониёс аҳолиси ҳам – улар йўллаган мурожаатда келганидек – ўзларини ҳимоя қиладиган Мўътасимнинг келишига интизор бўлишган эди. Ҳозир ҳам Шомда юраклари кимёвий қуроллар қўлланганлиги сабабли тилка-пора бўлган болалар ўзларини қутқазадиган ана шу Мўътасимни интизорлик билан кутишмоқда. Аллоҳ ҳаққи, бу фарёдларни эшитмаяпсизми? Аллоҳ Таоло деди:

«Агар улар дин йўлида сизлардан ёрдам сўрасалар, ёрдам қилиш зиммангиздадир» [Анфол 72]

 

Шуни яхши билгинки, Сурия халқи сен истаётганингдек Америка ва Ғарб давлатларининг «ёрдам бериши»ни асло истамайди. Чунки Сурия халқи бугун ўтмишда бўлганидек ўзига ёрдам учун етиб келадиган исломий армияларни кутмоқда. Зеро Сурия халқи нусрат фақат Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло ҳузуридангина келишига имон келтирган ва айни вақтда бу халқ кофир давлатлар тайёрлаётган зарбани қатъиян рад этмоқда. У чекланган зарба бўладими ёки кенг кўламли зарба бўладими, ҳеч фарқсиз уни қатъиян рад этмоқда. Сурия халқи ҳам ўз ишида ҳозирча мағлуб бўлиб турган қолган исломий халқлар каби битта халифани тиклашни истамоқда. Бу халифа уни, оилаларини, ор-номусларини, юртларини, динини ҳимоя қилади. Яъни бу халқ Росул Aнинг:

«إِنَّمَا الإمَامُ جُنَّةٌ يُقَاتَلُ مِنْ وَرَائِهِ وَيُتَّقَى بِهِ»

«Имом бамисоли ортида туриб жанг қилинадиган ва ҳимояланиладиган бир қалқондир» (саҳиҳ Бухорий) деган ҳадисида келганидек бир қалқонни истамоқда.

Эй мусулмонлар! Америка ва Ғарб БМТ ниқоби остида ҳомийлик қилаётган ифлос сиёсатлар на Сурия учун ва на бошқа ҳар қайси мазлум юртлар учун асло ечим бўлолмаслигини тушуниб етишингиз вақти аллақачон келди. Чунки мустамлакачи кофир мусулмонга ҳеч қачон ёрдам бермайди. Аксинча ёрдам, нусрат фақат ёлғиз Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло ҳузуридангина келади. Мусулмонларнинг халос бўлиши учун ягона йўл Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм юритадиган рошид Халифалик давлатини тиклашдир. Шунинг учун мана шунга ҳаракат қилишларингиз керак ёки унга ҳаракат қилаётганларга ёрдам беришларингиз керак. Аллоҳга ҳақиқий таваккал қилинглар. Зеро нусрат фақат Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло ҳузуридангина келади. Аллоҳ Таоло деди:

«Нусрат фақат Аллоҳнинг даргоҳидан бўлур. Ҳақиқатан, Аллоҳ ғолиб ва ҳикматлидир»  [Анфол 10]

Ҳизбут Таҳрир                                                                                              28 шаввол 1434ҳ

Туркия вилояти

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here