Покистон билан Хиндистон ўртасидаги муносабатлар Кашмирдаги қатор отишмалар туфайли кескинлашиб бормоқда. Бугун Исломобод Нью-Делини покистонлик тинч фуқарони отиб ўлдирганликда айблади.
Хинд чегарачилари ўтган тунда Покистон ҳудудини ўққа тутишган. “Натижада покистонлик тинч фуқаро ҳалок бўлди”, – деди мамлакат ҳарбий қўмондонлиги вакили.
Хиндистон мудофаа министри Араккапарамбил Курианнинг бугунги баёноти ҳам муносабатларнинг ёмонлашишлигининг бир белгисидир. У чегарада жойлаштирилган хинд ҳарбийларига, агар яна фитна чиққудай бўлса, ўз ихтиёрича ҳаракат қилишликка ҳуқуқ берди. “Бизнинг қуроллий кучларимизга чегарадаги вазиятга мувофиқ ҳаракат эркинлиги берилди”, – белгилади министр.