Миср армияси тахтдан ағдарилган Муҳаммад Мурси тарафдорларининг Таҳрир майдонини эгаллаб олишлиги эҳтимолидан майдонни ҳимоя қилиш учун қўшимча чоралар кўрмоқда. Қоҳира марказига бир қанча бронитехника ҳамда қўшимча ҳарбий бўлинмалар жойлаштирилган. Таҳрирга ўтувчи йўллар ёшлар ҳаракатлари фаолларидан ташкил топган халқ комитетлари тарафидан қўриғланмоқда.
Ҳукуматнинг пойтахтдаги митингни тарқатиб юборишлиги ҳақидаги янги таҳдидларидан сўнг якшанба куни «Мусулмон биродарлар» ўз тарафдорларини оёққа тургизишликларини эълон қилдилар. Исломчилар Қоҳиранинг турли бурчларида бундан ташқари яна уч жойда намоишлар уюштиришликлари ҳақида баёнот бермоқдалар. Мамлактнинг барча томонларидан пойтахтга бўлғучи намоишчилар оқиб келмоқда. Жума куни улар Таҳрир майдонига чиқишга тайёрланмоқдалар ва бу ҳақда армия тарафдоларини огоҳлантирдилар ва уларни марказий майдонни ҳамда президент саройи атрофини бўшатиб қўйишликларига чақирдилар. Ўтган хафтада Мурси тарафдорлари ўтириб ўтказилаётган намоишларни тарқатиб юборишларидан хавотирда Робиа ал-Адавия масжиди ёнида тўсиқлар барпо қилганлар.
Бу орада Миср ташқи ишлар министри Набил Фаҳми, ҳукумат қонун чегерасидагина ҳаракат қилишлигини қайта тасдиқлади. Ҳеч қандай фавқулотда чоралар режалаштирилмаган.