АҚШ ҳақиқатдан ҳам МАНАС базасига эътиборини йўқотдими?

329
0

0

АҚШ билан Россия ўртасидаги муносабатлар совуқ уруш даврини эслата бошлади. АҚШ президенти Барак Обама Москвага режалаштирилган расмий ташрифини бекор қилди. Путиннинг америка махсус хизмати собиқ агенти Эдвард Сноуденга вақтинчалик бошпана бериш ҳақидаги қарори икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг совуқлашувига яна бир сабаб бўлди.

Қирғизистон учун бу нарса 2014 йилнинг ёзига қадар бўлган вақт, МАНАС аэропортидан Пентагон базасини олиб чиқиб кетишига боғлиқ, айниқса аҳамиятли бўлишини англатади. Ўтган хафтада Яқин Шарқ ҳамда Марказий Осиё хусусида масъул, АҚШ армияси Марказий қўмондонлиги бошлиғи генерал Лойд Оустин Тожикистон ва Ўзбекистонга ташриф буюрди. Қўмондоннинг Марказий Осиёдаги АҚШнинг ягона ҳарбий базасини зиёрат қилишдан бош тортишлиги Пентагоннинг МАНАС базаси хусусида хозирги мамлакат раҳбарияти билан музокаралар олиб бориш учун уринишларини тарк қилганига ишорадир.

Сноуден фош қилган маълумотлар кўпдан бери гумон қилиниб келинаётган ҳақиқатни тасдиқлади, яъни АҚШ ҳукумати ўз фуқароларининг телефон ва Интернет орқали олиб борган алоқаларини яширин кузатишлиги билан мамлакати Конституциясини бузуб келмоқда. Хуллас, ҳукумат халқаро қонунлар у ёқда турсин, ҳатто ўзининг конституциясига ҳам тупурган. Мана шу ҳукумат, қолаверса Пентагон, ҳарбий базасини деб Қирғизистондаги сиёсий вазиятга қандай муносабатда бўларкин?

1 COMMENT

  1. Америка Кыргыстанды жакында колго алса керек… Башкарууну Мелис Мырзакматовко бериши мумкун! Эгер Мелиске бийлик тийсе , бийликтен Россиянын адамдары тазалап, база тууралуу эч ким ооз ачпай турган кылып койсо керек! Бул эми жон эле тахлил! Андай болбой калышы да мумкуН!

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here