Мисрдаги тўқнашувларда нобуд бўлганлар шаҳидларми

447
0

01

Мисрда мамлакатнинг ҳокимиятдан ағдарилган президенти Муҳаммад Мурсий тарафдорлари ва мухолифлари ўртасидаги тўқнашувларда 100дан ортиқ одам ҳалок бўлган, мингдан зиёд одам жароҳатланган. Мурсий тарафдорлари талафотлар сони 120дан кўплигини айтишмоқда, лекин буни расман тасдиқлаш имконсиз. Талафотларнинг кўпи Искандария шаҳрида қайд этилди. Тиббиёт ходимлари ва воқеаларни кузатаётган журналистлар айримлар намойишлар пайтида келиб чиққан тўқнашувларда, баъзилари эса ўқ тегиб ҳалок бўлганини айтишади. Искандарияда Мурсий тарафдорларининг бирини бошини ўқ тешиб ўтган. Ўқ ким тарафидан отилгани маълум эмас.

Лекин Мурсий тарафдорларидан 27 га ўтар кечаси полиция ва ҳарбийлар намоишчиларни ўққа тутганини Reuters хабар қилади.

Эслатиб ўтиш ўринликки, харбий қўмандонлик 3 июлда “мусулмон биродарлар”нинг қўлловидаги Муҳаммад Мурсийни Миср призидентлигидан четлатган эди. “Мусулмон биродарлар” бўлган ишларни харбий тўнтариш деб баҳолашиб, вақтинчалик ҳокимият билан ҳамкорликни рад қилиб келаяпди. Муҳаммад Мурсий Мисрнинг сайланган ва легитим президенти эканини таъкидлаётган Мусулмон биродарлар Мурсий озод этилиб, унинг президентлик ваколатлари қайта тикланмагунча норозилик намойишларини давом эттиришни ваъда қилмоқда. Мисрда охирги намойишлар жума кунги номоз ортидан бошланиб кетди ва тун бўйи мамлакатнинг бир қанча шаҳарларида давом этди. Улар Мурсийнинг ҳокимиятдан ағдарилгани ноқонунуний бўлди демоқда ва унинг президентликка тикланишини талаб қилмоқда:

-Мисрнинг қонуний сайланган президенти конституцияга мутлақо зид тарзда ағдарилди, биз уни президентликка қайта тикланишини талаб қилиб, бу ерга келдик, -дейди Қоҳиранинг Таҳрир майдонига йиғилган Мурсий тарафдорларидан бири.

Бир кун аввал Миср Армияси генерали Абдул Фаттох Сисий одамларни кўчага чиқишга ва ҳарбийлар томонидан президентнинг четлатилишига халқнинг соҳта қўлловини намойиш этишга даъват қилганлиги учун Мурсийнинг тарафадорлари генерал Сиссийни фитнакорликда айбламоқда:  -Сисийнинг баёнотидан сўнг одамларнинг унга нисбатан муносабати кескин ўзгарди. Бу гапи билан у аҳолини ярмини қириб ташлаш учун бошқа ярмининг мондати керак, демоқдами, бу жуда тажоввузкор баёнот, дейди Мурсийнинг Қоҳира кўчаларига чиққан минглаб тарфдорларидан бири.

Қоҳиранинг Таҳрир майдонига келган Мурсийнинг мухолифларидан бири эса мамлакатни исломий кучлар бошқаришини истамаслигини айтади:

– Мени бу ерга келишимни боиси шундаки, биз Мусулмонлар Биродарлар ёки террорчиларнинг ҳокимятда бўлишини хоҳламаймиз. Биз барча дин аҳли муштарак яшаши тарафдоримиз, – дейди Мурсийнинг мухолифларидан бири…

Муслим Абу Ҳурайрадан ривоят қилди:

«Орангизда кимни шаҳид деб ҳисоблайсизлар? Саҳобалар: Ё Росулуллоҳ, ким Аллоҳ йўлида ўлдирилса ўша шаҳиддир, дейишди. Пайғамбаримиз(с.а.в): Ундай бўлса Умматим шаҳидлари оз экан-да, дедилар. Саҳобалар: Унда улар кимлар ё Росулуллоҳ? – дейишди. Пайғамбаримиз(с.а.в): Ким Аллоҳ йўлида ўлдирилса у шаҳиддир, ким Аллоҳ йўлида ўлса у шаҳиддир, ким вабодан ўлса у шаҳиддир, ким қорин оғриғидан ўлса у шаҳиддир, дедилар».

“Шаҳидлар” мавзуъсини келгусида сизларга муфассал баён қиламиз, иншо Аллоҳ. Ҳозирда ушбу ҳадисни келтириш билан кифояландик. Муслим ушбу ҳадисни ривоят қилди, «Бир киши Набий(с.а.в)  ҳузурига келиб, ё Росулуллоҳ, бир киши ғанимат учун жанг қилади, яна бир киши номи зикр қилиниши учун жанг қилади, бошқа бир киши эса ўзининг қандай ўрин тутишини кўрсатиб қўйиш учун жанг қилади. Хўш, улардан ким Аллоҳ йўлида жанг қилган бўлади? – деб сўради. Росулуллоҳ(с.а.в): ким Аллоҳнинг калимаси олий бўлиши учун жанг қилса у Аллоҳ йўлида жанг қилган бўлади, дедилар».   Муслим Абу Мусодан шундай деганини ҳам ривоят қилди, «Росулуллоҳ(с.а.в)дан: шижоати жўш уриб жанг қиладиган, ҳамияти қўзғалиб жанг қиладиган ва риё учун жанг қиладиган киши ҳақида буларнинг қайсиниси Аллоҳ йўлида жанг қилишдир? – деб сўралди. Росулуллоҳ(с.а.в): ким Аллоҳнинг калимаси олий бўлиши учун жанг қилса у Аллоҳ йўлида жанг қилибди, деб жавоб бердилар».

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here