Мисрда қирғин юз берди

482
0

01

Шанба куни тонгда Робиа майдонига норозилик акциясини ўтказиш учун чиққан тинч намойишчиларга қарата Полициянинг ўт очиши оқибатида 200 дан ортиқ намойишчи ҳаётдан куз юмди, 4500 дан ошиқ киши жароҳат олди.

“Мисрул-қовийя” партиясининг номидан гапирувчи Аҳмад Имом юзага келган қирғинни қабул қилиб бўлмаслигини таъкидлади. Унинг айтишича, намойишчиларни ҳимоя қилиш ҳарбийлар ва полиция кучларининг вазифаси бўлишига қарамай, айнан ўшалар томонидан ва уларнинг кўз ўнгида қирғин содир этилган.

У хавфсизлик кучлари намойишчиларни қирғин қилмай тарқатиб юбриш имкониятига эга эканлигини таъкидлади.

Аҳмад Имомнинг таъбирича, Генерал Ас-Сисийнинг “терроризмга қарши курашиш ваколати”, деган сўзидан 24 соат ўтиб ундан мақсад инсонларни террордан ҳимоя қилиш эмас, балки уларни ўлдириш эканлиги маълум бўлди.

Шанба кунги қирғин кўпчиликнинг танқидига учради. Жумладан Ал Жазира халқаро телеканали бошловчиси Аҳмад Мансур Миср ҳарбийларининг тинч намойишлар ўтказаётган Мусулмон биродарларга қарши қилган қуролли қирғинларини қаттқ қоралади ва ҳодисани ёритаётган оммавий ахборот воситалари репортерларининг хурсандликларини бемаънилик деб атади.

“Робиаи Адвийя майдони яқинида 200дан ортиқ намойишчилар отиб ўлдирилиши ва 4500дан ортиқ кишининг жароҳат олишини Миср учун ва бутун мусулмон дунёси учун катта мусибатдир”, деди у.

Бугун Аҳмад Мансур ўз твиттер аккаунтида “Илмонийлар, лебераллар ва ахлоқсиз оммавий ахборот воситаларининг бу ҳодисадан хурсанд бўлишликлари Генерал Ас-Сиси ва унинг одамлари амалга оширган  жиноятлардан ҳам каттароқ жиноятдир”, дея қўшимча қилди.

Унинг фикрича, дунё давлатларининг бу қирғинга индамай жим туришлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ва сиёсатчилардан иборат инқилоб тарафдорларининг ичи қоралиги инқилобчиларнинг тинч намойишчиларга қарши жиноятини давом эттиришда янада шижоатлантиради.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here