Интерпол Бағдод қамоқхонасидан кочиб кетганлар таҳдидидан огоҳлантирди.

484
0

تنزيل

Якшанба куни  Ироқдаги Абу Ғрайб ва Тож қамоқхоналарига қилинган ҳужум оқибатида бир қанча маҳбуслар қочиб кетганлиги хабар қилинган эди. Баъзи оммавий ахборот воситалари ҳужум чоғида 500тадан 1000тага маҳбус қочиб кетганлигини ёзган бўлса, баъзи манбалар 7000 дан ортиқ маҳбус озод қилинганлигини хабар қилди.

Шунигдек, мужоҳидлар Мосул шаҳридаги марказий қамоқхонага ҳам ҳужум қилганлигини билдирганлар. Ҳужум масъулиятини Ал-қоида ташкилоти ўз бўйнига олди.

Интерпол бу ҳодиса бутун олам хавфсизлиги учун катта таҳдид эканлигини айтиб чиқди.

Унинг эътибор қилишича, Ироқдаги икки қамоқхонаништурм қилиниши бутун олам хавфсизлиги учун катта таҳдид туғдирмоқда. Қочиб кетганларнинг баъзиси Ал-қоида ташкилотининг йирик намоёндаларидан эканини, ҳатто уларнинг баъзилари ўлимга маҳкум қилинган шахслар эканлигини билдирди.

Интерпол ўз баёнотида бу борада минтақа давлатларига огоҳлантириш йўллади ва бутун оламни огоҳлантириш учун қамоқдан қочганларнинг суратлари ва белгиларини тўплашни Ироқ ҳукуматидан талаб қилди.

Бу борада Ироқ ички ишлар вазирлигининг “Франс пресс” ахборот агентлигига айтишича, Ироқ хавфсизлик кучлари Тожи ва Абуғурайб атрофидаги бутун минтақаларниўраб олган.

Тўрт йилдан буён айни қамоқлардан бирида азобланиб келган ва ҳозирда ҳужум туфайли қамоқдан қочишга муваффақ бўлган бир журналистнинг билдиришича, бу қамоқларда мусулмонлар мунтазам равишда ўта оғир қийноқларга солиб келинган.

“Қамоқхона қўриқчилари ёз кунларида бизни темир курсиларга боғлаб қўйиб, ўзларининг пешобларини мажбурлаб ичирарди. Қўл ва аёқ тирноқлари суғирилаётган кишиларнинг дод-войлари эшитилиб турарди. Менинг ҳам аёқ тирноқларимни суғириб олишди.Бизни калтаклаш учун ҳеч сабаб керак эмас эди. Агар Ироқ футбол командаси мағлуб бўлса ҳам бизни ўлгудай қилиб калтаклашарди”, дея ҳикоя қилади собиқ маҳбус.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here