Эрдуғон Туркиядаги сўнгги тартибсизликларда АҚШ ва Ғарбни айблади.

569
0

1

Тахминан икки ой олдин бошланган Истанбул шаҳрининг Тақсим майдонидаги норозилик акциялари ҳалигача тўхтагини йўқ. Полиция билан намойишчилар ўртасида тез-тез тўқнашувлар юз бериб турипти.

Рўзанинг бошларида Тақсим майдонидаги Гезипарки Истанбул ҳокими томонидан очилганлиги, бироқ орадан бир неча соат ўтиб полиция уни ëпганлиги хабар қилинган эди.

Сўнгги кунларда яна полиция кучлари билан эътирозчилар ўртасида тўқнашув келиб чиққанлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Полиция кучлари кўз ёш оқизувчи газлардан ва сув сепувчи машиналардан фойдаланиб, намойишчиларни тарқатишга ҳаракат қилган. Тўқнашувларда жароҳатланган кишилар сони борасида хабар йўқ.

Давлатга қарши юзага келган тартибсизликларга Истанбул шаҳридаги Тақсим майдонидаги Гази паркини бузиб, унинг ўрнига тижорат маркази қуриш сабаб бўлгани айтилган эди.

Бироқ, Туркия бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдуғон эса бу борада Ғарб давлатларини айблаб чиқди.

Бош вазирининг айтишича, қарийиб икки ойдан бери давом этиб келаётган намойишнинг сабаби бир паркдаги тўртта дарахтнинг кесилиши эмас. Унинг бунга алоқаси йўқ. Туркиянинг бошқа шаҳарларида ҳам давлатга қарши бошланиб кетган кенг қамровли намойишларга олиб келган сўнгги ҳодисалар Ғарб давлатлари чизган режага кўра амалга ошмоқда.

Эрдуғон бу эътироз намойишлари Туркия қудратли мамлакатга айланишини истамаган Ғарбдаги империалистик ва капиталистик доиралар томонидан режалаштирилгани ва шу доиралар эндиликда Туркияда аҳли суннат ва алавийлар ўртасида тўқнашувларни келтириб чиқариш ниятида эканлигини таъкидлади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here