Эрдоган: Си Цзиньпин энг яқин дўстим

536
0

Расмий сафар билан Пекинга ташриф буюрган Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоган Хитой президенти Си Цзиньпин билан учрашди. Шарқий туркистонлик мусулмонларни оғир зулмларга дучор қилган Хитой ҳукумати президент Эрдоганни расмий маросим билан кутиб олди.

Президент Эрдоганга давлат иқтисодиёт вазири Ниҳат Зейбекчи, энергетика ва табиий бойликлар вазири Танер Йилдиз, соғлик вазири Меҳмет Муеззинўғли, транспорт ва денгизчилик алоқалари вазири Феридин Билгин ва бундан ташқари юзга яқин Турк бизнесменлари ва сармоядорлари ҳамроҳлик қилди.

Икки раҳбар ўзаро учрашув ўтказишидан аввал, яъни учрашувнинг матбуотга очиқ ўтган қисмида Эрдоган Хитой президенти ўзининг энг қийматли дўсти эканлигини қайд этди. Туркия президенти мусулмон уйғурлар бошига чексиз балолар ёғдираётган “чин дўсти”га ўзи ва аёлига кўрсатилган меҳмондўстлик учун ташаккур билдирди.

“Уч йиллик танаффусдан сўнг Пекинни зиёрат қилишдан ва зоти олийлари билан янгидан учрашув ўтказишдан жуда мамнунман. Бу ерга келишимиздан эътиборан шахсан менга ва бутун ҳайъатга кўрсатилган илиқ муомала ва меҳмондўстлик учун ташаккур билдираман”, деди Туркия президенти.

Хитой президенти уйғурларга қарши амалга ошираётган жиноятларини “миллий хавфсизлик масаласи” дея изоҳлади.  Демак, Си Цзиньпинга кўра, мусулмон уйғурларни намоз ва рўзадан тўсишлик, муслима аёлларга авратини бекитиб юришни ман қилишлик ва масжид имомларини кенг майдонда омманинг кўз ўнгида рақсга туширишлик Хитой халқининг хавфсизлигини муҳофаза қилиш учун амалга оширилмоқда.

Жаноб Эрдоган уйғурларга нисбатан амалга оширилаётган зулмлар ҳақида гапирмасликни маъқул кўрди. Туркияда уйғурларни ҳимоя қилиб гапирган Президент Эрдўғон Хитойда Туркия-Хитой алоқаларига стротегик жиҳатдан назар ташлашини маълум қилди.

“Стротегик ҳамкорлик нуқтасида 2010 йилда қадам ташлашни бошладик. Мана ҳозир амалга ошириш арафасида турибмиз. Шу боис Хитой билан бўлган алоқаларимизга стротегик жиҳатдан қараймиз. Бу зиёратлар ўртамиздаги бир биримизга бўлган ишончни кучайтиришга ва халқларимиз ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.”, деди Эрдоган.

Шунингдек, Эрдоган Туркия Хитойнинг ҳудудий яхлитлиги тарафдори эканлигини ҳам таъкидлаб ўтди. Эрдоганнинг қайд этишича, Туркия чегаралари ичкарисида ёки ташқарисида бўлсин, Хитойнинг ҳудудий яхлитлигига қарши амалга ошириладиган ҳар бир ҳаракат асло қабул қилинмайди.

Туркия ва Хитой алоқаларини давомли ривожлантириш мақсадида эканлигини қайд этган Эрдоган бу алоқаларга зарар берадиган ташаббусларга асло изн бермаслигини таъкидлади. Хабарларда айтилишича, Туркия билан Хитой ўртасидаги савдо айланмаси ҳозирги пайтда 24 миллиард долларга етган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here