Ўзбек-Қирғиз чегарасида отишма юз берди

513
0

001

Қирғизистон чегара хизматининг хабар қилишича, 23 июл соат ўн яримларда Жалолобод вилояти  Ахси туманининг Жетизагара Ўзбек-Қирғиз чегарасида чегарачилар ўртасида отишма келиб чиққанлиги сабаблик бир ўзбек чегарачиси ҳаётдан кўз юмди.

Қирғиз томонининг айтишича, ўзбек чегарачилари ноқонуний равишда Қирғизистон ҳудудига 5 метр кириб келганидан хабар топган Қирғиз чегарачилари  улардан Қирғизистон ҳудудидан чиқиб кетишни талаб қилиши орада жанжал келиб чиқишига сабаб бўлган.

“Ўзбек чегарачилари биринчи бўлиб қурол ишлатиб, қирғиз чегарачиларини ўққа тутган. Отишмада Ўзбекистон Республикасининг бир чегарачиси ҳалок бўлган, иккинчи чегарачи яраланган. Қирғизистон томонидан жабрланганлар йўқ,- деб билдирди  Қирғизистон Чегара хизмати расмийси Сажира Чоколоева.
Ҳозирча воқеа юзасидан Ўзбекистон томони расман ўз муносабатини билдиргани йўқ. Бироқ баъзи ўзбек ахборот агентликлари Маст қирғиз чегарачилари автоматлардан ўзбек ҳамкасбларини отиб ташлаганлиги ҳақида хабар тарқатган.

“Бугун 23 илда Наманган вилояти ҳудудида ҳар доимгидек  маст қирғиз чегарачилари айби билан навбатдаги қонли воқеа содир этилди. Тиш-тирноғигача қуролланган қирғиз ҳарбийлари Ўзбекистон ҳудудига кириб келган ва ўзбек чегара нарядига қарши ҳеч нарса билан асосланмаган тарзда ўқ отган. Оқибатда бир ўзбек ҳарбийси воқеа жойида ҳалок бўлди, иккинчиси эса оғир аҳволда касалхонага келтирилди. Шифокорларнинг айтишларича, унинг ҳаёти жиддий хавф остида”, дейилади podrobno.uz интернет сайти хабарида.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here