Сурия халқининг чеккан барча заҳматлари Ғарб гарданида, – Қодри Жамил.

455
0

001

Сурия халқининг чеккан барча заҳматлари асосий масъулияти Ғарб гарданидадир. Бу ҳақда Сурия вице-примери Қодри Жамил Россия ташқи ишлар министри Сергей Лавров билан Москвада ўтган учрашувидан кейин баён қилди.

“Сурия халқининг чеккан барча заҳматларининг асосий масъулияти Ғарб гарданидадир. Дўстона мамлакатлар ёрдами бўлмаганда, халқ тақдири нималар кечишлиги мумкинлигини тасаввур қилиш қийин”, – деди у.

“Охирги икки йил ичида ҳукуматни ағдаришга уринишлар бўлди. Бироқ бу сиёсий ва ҳарбий қадамлар муваффақият қозонмади”, – қайд қилди вице-пример.

Сурия ички мухолифатининг вакили сифатида, “Ўзгаришлар ҳамда озодлик Халқ Фронти” раҳбари Қодри Жамил Суриядаги бўхроннинг ягона ечими сиёсий келишув деб хисоблайди. “Вазият ўта мураккаб, бироқ ечим топса бўлади. Бунинг учун сиёсий йўл тутиш керак”, – дейди вице-премер. Унинг сўзларига кўра, ички мухолифат тўлиғинча «Женева 2» тинчлик конференциясини ўтказишлик тарафдори.

Аввалроқ, Сергей Лавров, Сурия бўхронининг ҳарбий ечими мавжуд эмас, деб баён қилган. “Бу фикрни, мустасносиз, жараённинг барча томонларига етказишни хоҳлардик, – такидлади Лавров. – Ҳукумат билан учрашаётганимиз каби, мухолифатнинг барча гуруҳлари билан ҳам учрашувларни давом этдирмоқдамиз ва барчани, олдини ола шартларисиз Женева баёнотини татбиқ қилиш учун халқаро конференция чақириш хусусидаги рус-америка ташаббусини имкони борича тезроқ қабул қилишликка кўндирмоқдамиз”.

Министр сўзларига кўра, бу нарсага тайёр эканлигини баён қилаётган ҳукуматдан фарқли ўлароқ, мухолифатнинг кўпчилик қисми, шу жумладан, Миллий коалиция ҳам, афсуски, бундай хоҳиш изҳор қилмаяпти. Шу сабаб Москва “ўзининг Коалицияга таъсир ўтказа оладиган шерикларини ўз нуфузларидан хайрли йўлда фойдаланиб, уни хозирги махсулсиз позициясидан воз кечишликка кўндиришга қатъият билан чақирмоқда”, такидлади у.

Шу вақтнинг ўзида, Миллий коалиция, Дамашқдаги «Ярмук» фаластинлик қочоқлар лагерига ҳукумат кимёвий қурол ҳужуми уюштирганини баён қилган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here