Жаноза маросимида қатнашгани ва Шаҳидни муборакбод этгани учун қамалган!

516
0

2013 йилнинг 19 июл куни Ўш шахар ички ишлар бошқармаси ходимилари биродар Аюбхон Машраповни жанозада қатнашганликда ва Шаҳидни муборакбод этганликда айблаб қамоққа олишган. Биродар Аюбхон Уммат дарди устида қайғурган, маломатчининг маломатидан қўрқмаган холис мусулмонлардан. У  қўлидан келганича халқ хизматини қилиши, бошпанасизлар, қашшоқ камбағал ёки сўранган одамларнинг барчасининг маййитларини савобгарчиликка ювиб бериши билан халқнинг муҳаббатидаги, ҳатто орган одамлари ичида ҳам ҳурматга эга инсон. У барчаси балоғат ёшига етмаган саккиз фарзанднинг отаси ва оиланинг ягона боқувчисидир.

Биродар Аюбхоннинг бу қамоққа олинишлиги аввалгисига боғлиқ. Ўшанда, 2013 йилнинг 12 июн куни, сахар соат 5.30 вақтида Ўш области ички ишлар бошқармаси ходимлари ниқоб кийган ҳамда автоматлар билан қуролланган спецназ кузатувида биродар Аюбхон хонадонига бостириб киришган. Уйидан ноқонуний ҳеч нарса топиша олмагач, компютерининг процессорини олиб чиқиб кетишган.

Ички ишлар бошқармаси ходимлари компютер ичидан унинг феесбук почтасини биродар Аюбхоннинг розилигисиз ҳамда санкциясиз очишган ва бу билан улар Аюбхоннинг инсоний ҳуқуқларини бузишган. Шундан кейин улар ҳийла қилиб, суддан биродар Аюбхонни қамашликка санкция олишиб олган. Санкция олишда келтирилган асосга эътибор беринг: Кесканёр қишлоғи турғуни Ҳамидов Қобилжон Ҳамидович исмли бир одам кўчадан бир диск топиб олган эмиш. Уни уйига олиб бориб қўйса, Тоширов қишлоғида яқинда Бишкек турмахоналарида сарсон бўлиб ахири шахид бўлиб келган Абдуллаев Тошпўлат акани жанозаси видеога олиниб диск қилинган экан эмиш. Уни Ҳамидов дарҳол, Қорасув ички ишлар бўлимига эмас, балки 25 км узоқда бўлган Ўш области ички ишлар бошқармасининг нотаниш ходимларига олиб бориб берган эмиш. Улар ўз навбатида, бу дискни экспертларга топшириб текширишса, экстремистик гуруҳлар томонидан ишлаб чиқилган ва Айбхон у ерда нутқ сўзлаб, сўзида “шаҳид муборак, бизга ҳам шу каби шаҳидлик ўлими насиб этсин”, деган сўзлари бор эмиш.

Аюбхонни биринчи куни олиб бориб эрталаб соат 07 дан кечки 17 гача ушлаб туришган. Ҳеч кандай адвокат берилган эмас, жиноий иш ҳам илгари қўзғатилган бўлган эмас. Аслида, Қирғизстон Республикаси жиноий кодекси бўйича, гумондор шахс 3 соатдан ортиқ ушлаб турилиши мумкин эмас. Аюбхон шуларни талаб қилганида, унга 3 варақ чамасида қоғоз кўрсатиб, хатто ўқитишган ҳам. Унда министрликдан Аюбхонга чора кўриш ҳақида буйруқ келган экан.

Бу қонунбузарликларни маълум қилиб, биродар Аюбхон президентга, бош прокурорга ва Ички Ишлар Министрлигига: “Наҳотки Қирғизистонда маййит жанозасида қатнашиш жиноятга ўтса, наҳотки “Оллоху акбар учун ҳам қамайдими” деган Атамбаев сўзларининг даври ўтиб кетган бўлса, наҳотки “Мекен шейиттери”, “Ўш шайиттери” давримизнинг обрўлилари бўлиб, ва президентлар бирин-кетин уларни олқишлаб, нутқлар сўзлаб турган бир вақтда, “шаҳид муборак” дейиш жиноят бўлса!”, – деб хат ёзган.

Биродар ҳануз қамоқда қолмоқда ва ўз талабларига жавоб ололган эмас. Охирги вақтда Қирғизстонда рўй бераётган воқеаларга, яъни холис мусулмон эркакларию аёлларини таъқиб қилиш ва қамоққа олишларга қараганда, президент Алмазбек Атамбаев ҳам ўз касбдоши, Россия президенти Путин йўлига эргашди ва мусулмонларга қарши уруш очишга шароитлар яратмоқда. Қирғизстон турмаларида мусулмонларга қарши зулм кучайиб бормоқда, бунга мисол – қамоқхоналардан чиқаётган шаҳидлар маййитлари. Бу ҳокимлар танлаган йўл ўзларинию ва уларга эргашганларни фақат ҳалокатга олиб боради. Аллоҳ Субҳаноҳу Қуронда айтади:

“(Уларнинг қилмишлари) ҳудди Фиръавн одамлари ва улардан олдинги кимсаларнинг қилмишларига ўхшайди. Улар (Фиръавн одамлари) Парвардигорларининг оятларини ёлғон дейишгач, Биз уларнинг гуноҳлари сабабли ҳалок қилдик ва (денгизга) ғарқ этдик. (Чунки) ҳаммалари золим кимсалар эдилар”.               (8 : 54)

Ҳамзин Элдор

Ҳизб ут-Таҳрир. Қирғизстон.

23.07.2013

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here